www.ziyouz.com кутубхонаси
44
қаторда физик омиллар мажмуи, яъни
биомуҳит (кенг маънода яшаш муҳити)
омиллари мажмуи ҳам киради. Олим
Э.да улар таркибига кирувчи организм-
лар ҳамда организмлар билан анорганик
муҳит ўртасида ҳар хил тарзда моддалар
алмашинуви бўлиб туришини кўрсатган.
«Э.» тушунчасини ҳар хил муракка-
бликдаги ва ўлчамдаги объектларга нис-
батан қўллаш мумкин. Мас, ҳовуз, кўл
Э.си билан бирга соҳил бўйи ўсимликлари
ёки сув туби Э.сини кўрсатиш мумкин.
Ўрмон ҳам Э., унинг чегарасида ҳар хил
типдаги тупроқлар, чириётган тўнкалар,
тўшалма ва бошқалар Э.ни ажратиш
мумкин. Кўпинча «Э.» тушунчасига ти-
рик организмлар билан улар яшайдиган
муҳитнинг нотирик компонентлари тар-
зида қаралади. Э.нинг тирик ва нотирик
компонентлари ўртасида продуцентлар,
консументлар ва редуцентлар иштиро-
кида моддаларнинг биотик айланиши
содир бўлиб туради. Э. терминини сунъ-
ий Э. (қ.х. далалари, боғлар, хиёбонлар,
оқова сувларни биологик тозалайдиган
иншоотлар ва бошқалар) га нисбатан ҳам
қўллаш мумкин. Э. ўзига хос хусусият-
ларни узоқ вақт давомида сақлаб туради-
ган ўта турғун ёки қисқа муддатли (мас,
эфемер сув ҳавзалари, кўлмак сувлар)
бўлиши мумкин. Мураккаблик даражаси-
дан қатъи назар Э. турлар таркиби, унга
кирадиган организмлар сони, биомас-
саси, айрим трофик гуруҳлар нисбати,
органик моддаларнинг ҳосил бўлиши ва
парчаланиш жараёнларининг тезлиги би-
лан тавсифланади. Э. чегараси ва уларда
кечадиган моддалар айланиши жараёнла-
ри турли даражада рўй беради. Э. атроф
муҳитдан фақат энергия эмас, балки кўп
ёки оз миқдорда моддалар келиб турган-
дагина мавжуд бўлади. Барча Э. бирга-
ликда ер биосферасини ташкил этади.
20-аср ўрталарига келиб экологик
муаммоларнинг кескинлашуви натижа-
сида Э.нинг функционал хусусиятлари-
ни ўрганиш бўйича тадқиқотлар кенг
миқёсда олиб борила бошланди. Э. струк-
тураси, маҳсуддорлиги ва турғунлигини
тушуниб олиш учун улардаги трофик
боғланишни ўрганиш муҳим аҳамиятга
эга. Трофик боғланишлар орқали Э.да
моддаларнинг биологик трансформаци-
яси амалга ошади. Замонавий методлар,
хусусан, Э.ни математик моделлашти-
риш орқали бу жараёнлар интенсивлиги
ва самарадорлигини миқдорий жиҳатдан
аниқлаш табиий ресурслардан самарали
фойдаланиш ва одам яшайдиган муҳитни
сақлаб қолиш масалаларини ҳал этишда
муҳим аҳамиятга эга. Кўп ҳолларда
био-
геоценоз термини ҳам Э. термини сино-
ними сифатида ишлатилади.
Ад.: Эргашев А., Умумий экология, Т.,
2003; Тўхтаев А., Экология, Т., 2000; Эко-
логические системи, пер.с. анг., М., 1981.
Do'stlaringiz bilan baham: