www.ziyouz.com кутубхонаси
41
ҳам Э.нинг бир қисми ҳисобланади. Э.
аутэкология (ҳар хил муҳит омилла-
рининг алоҳида турларга таъсирини
ўргайЪдиган фан) ва синэкология (орга-
низмлар ва улар мажмуалари ўртасидаги
муносабатларни ўрганадиган фан)га ҳам
ажратилади.
«Э.» терминини 1866 йил немис оли-
ми Э. Геккел организмларнинг атроф
муҳит билан муносабатларини белги-
лаш учун таклиф этган. Э.нинг фан си-
фатида юзага чиқиши 18— 19-асрларда
яшаган натуралистлар ва географларнинг
ишлари билан боғлиқ. 19-асрнинг охи-
ри ва 20-аср бошларида тадқиқотчилар
айрим омиллар, айниқса, иқлимнинг ор-
ганизмларнинг тарқалиши ва динамика-
сига таъсир этишига эътибор беришди.
Айни шу даврда организмларнинг бир
бутун мажмуи бўлган табиий биоценоз-
лар тўғрисидаги тасаввурлар шаклла-
на бошлайди. Э. 20-асрнинг 20—30-й.
ларида жадал ривожлана бошлади. Бу
даврда америка зоологи Ч.Элтон популя-
циялар ва ҳамжамоаларни ўрганишнинг
асосий вазифаларини кўрсатиб берди;
италиялик ва америкалик математиклар
В. Вольтерра ва А. Лотка популяциялар-
нинг ўсиши, ўзаро таъсирининг матема-
тик моделларини таклиф этишди; рус
микробиологи Г.Ф. Гаузе бу моделларни
тажрибада синаб кўради. Худди шу давр-
да
гидробиологияла тирик организмлар
орқали моддалар ва энергия ўзгаришини
миқдорий жиҳатдан ўрганиш бошлана-
ди. Бир-бири ва нотирик атроф муҳит
билан ўзаро боғланган организмлар ком-
плекслари тўғрисидаги тасаввурларнинг
шаклланиши инглиз ботаниги А. Тен-
слининг «экосистема» (1935) ва рус бо-
таниги В.Н. Сукачевнинг «биогеоценоз»
(1940) тушунчаларининг яратилиши би-
лан боғлиқ.
20-асрнинг 50-й.ларида умумий Э.
шаклланади. Тадқиқотчиларнинг асо-
сий ишлари организмлар ва улар ҳосил
қиладиган системаларнинг ўзаро таъ-
сирини ўрганишга қаратилади. Э.
тадқиқотларида миқдорий методлар
кенг тарқала бошлайди; лаб. ва табиатда
ўтказиладиган тажрибалар ҳамда матема-
тик моделлаштиришлар кенг қўлланила
бошланади.
20-асрнинг 2-ярмида одамнинг био-
сферага салбий таъсири кучайиши на-
тижасида
экологик кризиснинг юзага
чиқиши ва табиатни муҳофаза қилиш
ишларини кенг миқёсда амалга ошириш
заруриятининг туғилиши билан Э.нинг
амалий аҳамияти кескин ошиб кетди;
кўпчилик табиий фанларни «экология-
лаштириш» бошланди; Э. билан фалса-
фа, социология ва бошқалар бир қанча
фанлар ўртасида узвий боғланиш пайдо
бўлди. Ҳоз. даврда саноат ва қ.х. ишлаб
чиқариши, транспорт, қурилиш, илмий-
техникавий, демографик муаммоларни
ҳал этиш ҳамда табиии ресурслардан
рационал фойдаланиш йўлларини ишлаб
чиқишда экологик ёндашув зарур бўлиб
қолди.
Ўзбекистонда Э.нинг ривожлани-
ши Д.Н.Кашкаров, А. Л. Бродский, Т. 3.
Зоҳидов ва бошқаларнинг ишлари би-
лан боғлиқ. Д. Н.
Кашкаров умуртқали
ҳайвонларни ўрганган ва биринчи бўлиб,
ҳайвонлар экологияси дарслигини ярат-
ган. А. Л. Бродский тупроқ умуртқасиз
ҳайвонларини, Т. 3.
Зоҳидов Қизилқум
умуртқали
ҳайвонларини
экологик
жиҳатдан тадқиқ қилган. Ўсимликлар
экологиясига
оид
тадқиқотлар
Қ.З.
Зокиров, А. М.
Музаффаров, И . И.
Гранитов ва уларнинг шогирдлари то-
монидан кенг миқёсда олиб борилмоқда
(яна қ.
Табиатни муҳофаза килиш).
Ад.Одум Ю ., Основн экологии, пер.
с анг. М., 1975; Эргашев А., Умумий эко-
логия, Т., 2003; Тўхтаев А., Экология, Т.,
2000.
Аҳмадқул Эргашев, Очил Мавлонов.
Do'stlaringiz bilan baham: