46
ЭКСКАВАТОР (лот. ехсауо — ўяман,
қазийман) — тоғ жинслари ва ерни
(грунтни) қазиш, уларни транспорт во-
ситаларига юклаш ёки тўплаш учун
мўлжалланган қазишюклаш машинаси.
Ер қазиш машиналарини яратиш ғоясини
16-асрда Леонардо да Винчи Э. драглайн
схемаси тарзида илгари сурди. Э.нинг
чизмасини биринчи марта рус муҳандиси
А.А. Бетанкур 19-аср 20-й.ларида иш-
лаб чиққан. 1834 йилда АҚШ да В. От-
исом натент олган; 1910 йилда биринчи
электр двигателли Э., 1912 йилда дизель
ёнилғисида ишлайдиган, 1920-й.ларда
рельсда ҳаракатланиб, тўла буриладиган
Э. ишлаб чиқарилди. Кейинчалик Э.нинг
тузилиши такомиллаштириб борилди.
Э. бир ковшли (узлуксиз ёки циклли
ишлайдиган) ва кўп ковшли (узлуксиз
ишлайдиган) хилларга бўлинади. Э.нинг
асосий қисмлари; ковш (чўмич), шарнир-
ли қулоч, куч қурилмаси (двигатель), бу-
риладиган корпус ва юриш қисми (гусе-
ница, ғилдираклар). Бир ковшли Э.нинг
иш цикли кон жинси ёки грунтни кесиш
ёки қазиш, тўлган ковшни бўшатиш ва
ковшни забойга қайтаришдан иборат.
Э.нинг қуввати, тури ва иш шароити-
га қараб, иш цикли 15—80 сек давом
этади. Юриш қисмларининг турига
кўра, гусеницали, ғилдиракли, одим-
ловчи, рельсда юрадиган, сувда су-
задиган, ғилдираклигусеницали; куч
қурилмасининг турига кўра, бир двига-
телли ва кўп двигателли; ички ёнув дви-
гателли, электр, гидравлик, пневматик
ва аралаш двигателли; бошқариш тури-
га қараб, қўлда, гидравлик, пневматик,
электр билан ва аралаш бошқариладиган;
иш органининг турига кўра, тўғри ва
тескари куракли, драглайнли, грейфер-
ли ва бошқа Э.лар бўлади. Тўғри курак-
ли Э. кенг тарқалган. Бундай Э.лардан
фойдали қазилмаларни қазиб олишда,
қаттиқ ва тошлоқ грунтларда зовурлар
қазишда фойдаланилади. Тескари ку-
ракли Э. тор зовурлар қазишда, унча
катта бўлмаган зовурларда иншоотлар
қуришда қўлланилади. Драглайнли Э.
ўзи турган сатҳдан пастдаги грунтларни
қазийди. Грейферли Э. юклаш ишларида,
зовур қазиш ва бошқалар мақсадларда
ишлатилади. Турли алмаштириладиган
жиҳозлар (монтаж ишлари, юк ортиш
ва тушириш, бурғилаш, устунқозиқлар
қоқиш
ва
бошқаларучун)
билан
жиҳозланган Э.лар универсал Э. дейила-
ди. Гидроюритмали, яъни гидроэкскава-
торлар ҳам кенг тарқалган. Уларда турли
иш органлари буриладиган платформа
билан шарнирли бирикади ва юқори
(30—100 МПа) босимли насослар билан
ҳаракатланади. Вазифасига қараб, бир
ковшли Э., қурилишда, карьерда, туннел-
да ишлатиладиган, кон очадиган, сузиб
юрувчи ва бошқалар хилларга бўлинади.
Туннель вашахта Э.лари аксари ер ости
ишларида қўлланади. Бир ковшли Э.лар
ковшининг сиғими — 160 м
3
гача.
Кўп ковшли Э. иш жиҳозларининг
турига қараб, занжирли ва роторли хил-
ларга бўлинади. Занжирли Э.ларда ков-
шлар (12—40 та) йўналтирувчи рама
ғалтаклари бўйича ҳаракатланувчи уз-
луксиз занжирга маҳкамланади. Роторли
Э.ларда иш органи 6—12 та (баъзан 24
гача) ковш ўрнатилган ротордан иборат.
Бунда грунт тўкиш конвейерига бери-
либ 150 м гача ташилади. Унинг ковлаш
бал. 50 м гача, чуқурлиги эса 25 м гача
бўлади. Роторли Э.лар кўпроқ конларда
ишлатилади. Ҳаракат йўналишига қараб,
кўндалангига, бўйламасига қазийдиган
ва буриладиган хилларга бўлинади.
Кўп ковшли Э.ларнинг иш унумдорли-
ги 15000 м
3
/соат гача етади. Э.лар Рос-
сия, АҚШ, Германия, Франция, Япония,
Польша, Чехия ва бошқалар мамлакат-
ларда ишлаб чиқарилади. Тошкент экска-
ватор з-дида ҳам Э.лар ишлаб чиқарилган
(1945—90).
Do'stlaringiz bilan baham: |