O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet63/328
Sana24.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#207098
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   328
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - E harfi

ЭКСПРЕССИВЛИК 
(тилшунос-
ликда) — тил бирлигининг семантик-
стилистик белгилари мажмуи; тил бир-
лигининг алоқасўзлашув жараёнида 
сўзловчининг нутқ мазмунига ёки нутқ 
қаратилган шахсга нисбатан субъектив 
(ижобий ёки салбий) муносабатининг 
ифода воситаси бўла олишини таъмин-
лайди. Э. тилнинг барча сатҳлари бир-
ликлари учун хосдир. Фонетик экспрес-
сив воситалар сифатида сўз таркибидаги 
ундошлардан бирининг қўшалоқ ҳолда 
ёки бирор унлининг чўзиқ талаффуз 
этилиши, урғунинг ўрнини ўзгартириш 
кабиларни кўрсатиш мумкин. Морфоло-
гик воситалар сифатида кенг миқёсдаги 
эркалашкичрайтиш қўшимчалари (субъ-
ектив баҳо ифодаловчи қўшимчалар)
ни кўрсатиш мумкин (ойиойижон, укау-
кагинам ва бошқалар). Лексик экспрес-
сив воситаларга ўз ҳақиқий маъносидан 
ташқари услубий (салбий ёки ижобий) 
бўёққа эга бўлган сўзлар, ундов сўзлар 
ва кучайтирув юкламалари киради 
(мас, «қилтириқ» сўзи озғинликни сал-
бий жиҳатдан ифодалайди, баҳолайди). 
Синтактик сатҳда эса Э. одатдаги сўз 
тартибини ўзгартириш, эллиптик тузил-
малардан фойдаланиш, сўз такрорлари 
орқали таъминланади. Алоқасўзлашув 
жараёнида лисоний экспрессив восита-
лар билан параллел равишда, нутқ экс-
прессивлигини кучайтиришга кўмак бе-
рувчи кўплаб паралингвистик (нолисо-
ний) воситалар (товушнинг баландлиги 
ва тембри, нутқ суръати, мимика, имои-
шора) ҳам қўлланади. Э. бевосита инсон 
ҳистуйғуларини ифодалаш билан боғлиқ 
бўлганлиги учун уни эмоционаллик 
(ҳиссиёт, эмоцияни ифодаловчи сўзлар ва 
улардан фойдаланиш)дан ажратиб тасав-
вур этиш қийин. Ҳатто баъзи тилшунос-
ларнинг асарларида Э. ва эмоционаллик 
категориялари бир хил ҳодиса деб талқин 
қилинади.
Неъмат Маҳкамов.
ЭКСПРЕССИОНИЗМ (лот. ехр-
гекю — ифодалаш, изҳор қилиш) — 
1900— 20-й.ларда адабиёт ва санъатда 
юзага келган йўналиш; даврнинг ўткир 
инқирозларининг акс садоси сифатида 
юзага келган. Э. асарларидаги ижтимоий 
танқидий руҳи билан параллел мавжуд 
бўлган ёки кейин юзага келган авангард 
санъатидан фарқ қилади. Унинг асар-
ларида замонавий цивилизациянинг 
инқирози табиат ва инсониятга ёпири-
либ келаётган ҳалокат кўриниши тарзи-
да намоён бўлади. «Э.» термини илк бор 
X. Валден томонидан қўлланган (1911). 
Э.да, асосан, ижодкорнинг субъектив 


www.ziyouz.com кутубхонаси
52
тасаввурлари, ҳистуйғулари ифодалан-
ди, улардаги эҳтирослилик ва жиддий-
лик асарларга жўшқинлик бахш этди. 
Э. тараққиёти қарама-қаршиликларга 
эга бўлди, бир томондан, модернистик 
анъаналарнинг ривожланишига таъсир 
кўрсатса, бошқа томондан, ижтимоий 
танқидий йўналишнинг қарор топишини 
таъминлади.
Бадиий адабиётда — Э. ўзининг ти-
пик характерга эга бўлмаган асарлари 
билан намоён бўлди. Экспрессионистик 
адабиётнинг асосий жанри лирик по-
эзия ва публицистик драма бўлганлиги 
ҳам бежиз эмас. Бу тахлит асарларда 
муаллифнинг узунданузоқ ва ҳиссиётли 
монологлари ўрин оларди. Э. адабиёти-
нинг пайдо бўлиши Г. Тракль (Австрия), 
Г. Хейм ва Э. Штадлер (Германия) ном-
лари билан боғлиқ. Уларнинг трагизмга 
бой лирикасида ҳаёт ўша давр тамадду-
нининг шиддатли одимини тутиш тарзи-
дагина эмас, балки яқинлашиб келаётган 
тарихий бурилишларни сезиш, шахснинг 
ижтимоий мавжудотга шаксиз боғлиқлик 
ҳисси билан туғилган гирдибод ҳаракати 
йўсини тарзида талқин қилинган. Бу тах-
лит асарларни Г. Бенн, И. Бехер, Я. Ван-
Годдис, Ф. Верфель ва Э. ЛаскерШюлер 
лирикасида, В. Газенклевер, Г Кайзер, Л. 
Рубинер, Э. Толлер, Ф. фон Унру, К.Х. 
Янн драмаларида, А. Дёблин, Г. Мей-
ринк, Л. Франк, К. Эдшмид ва қисман 
Ф. Кафканинг насрий асарларида ҳам 
кўриш мумкин.
Тасвирий санъатда Э. ўтмишдошлари 
(турли даражада символизмга яқин 
бўлган) голланд рассоми Ван Гог, нор-
вегиялик Э. Мунк, бельгиялик Ж. Энсор 
ижодидан таъсирландилар. Э. тамойил-
лари кўпроқ немис ва австриялик рас-
сомлар ижодида ўзини тўлиқ намоён 
қилди. «Кўприк» уюшмаси аъзолари (Э. 
Кирхнер, М. Пехштейн, Э. Хеккель ва 
бошқалар) Э. руҳида асарлар яратдилар; 
«Мовий суворий» жамияти аъзолари 
(В.Кандинский, Ф. Марк ва бошқалар)
нинг асарлари образ қурилишига кўра 
бирмунча етук бўлган; рассом О. Кокош-
ка, М. Бекман, ҳайкалтарош В. Лембрук 
ва бошқалар эркин ижод қилдилар ҳамда 
тасвирий ифодалилик масалаларига эъ-
тиборни кўпроқ қаратдилар. Инқилобий 
мафқура таъсирида бир қатор рассомлар 
ижодида Э. уруш ва инсон ҳуқуқларини 
поймол этилишига қарши бўёқларга эга 
бўлди. Э. графика (дастгоҳ ва китоб гра-
фикаси)да ҳам сезиларли ўрин тутди. 
Оққора бўёқларнинг кескинлиги, тас-
вирларда эркин шаклларни ишлатилиши 
график асарларга жўшқинлик бахш этиш 
билан бирга унинг ички моҳиятини ёри-
тишга хизмат қилди (мас, бельгиялик Ф. 
Мазарель асарлари).
Ўзбекистон тасвирий санъатида Э. 
таъсири 20-асрнинг 20—30-й.ларида М. 
Курзин, В. Еремян, В. Уфимцевларнинг 
айрим асарларида сезилади. Н. Кашина-
нинг илк ижодида шу таъсирни кўриш 
мумкин.
Мусиқада Э.нинг илк кўринишлари Г. 
Малер (етук симфониялари ва «Ер ҳақида 
қўшиқ» туркуми) Р. Штраус («Саломея» 
ва «Электра» опералари) ижодида намо-
ён бўлган. Мусиқий Э. тўлалигича Янги 
Вена мактаби вакиллари асарларида, 
кейинчалик унинг услубий тамойиллари 
бошқа композиторлар ижодида ҳам ўз ак-
сини топган (П. Хиндемитнинг «Қотил— 
аёллар умиди» ва «Авлиё Сусанна», Э. 
Кшенекнинг «Соя устидан сакраш», Б. 
Бартокнинг «Ажойиб мандарин» опера-
лари, А. Онеггернинг 3 ва 5симфонияла-
ри ва бошқалар). Э.га хос ўта ҳаяжонли, 
кескин кайфият қарама-қарши (оғир 
қайғули, ғамгин ёки хаёлий, осойишта 
бўлган) образлар тўқнашуви орқали юза-
га келади. Ифода воситалари атоналлик, 
додекафонията хос унсурларнинг кенг 
татбиқ этилиши, гармониянинг ўткир 
ҳамоҳангсизлиги, куй тузилмалари ўзаро 
боғланмаганлиги, вокал партиянинг нутқ 
интонацияларига асосланганлиги билан 
ажралиб туради. Узбекистон композитор-
ларидан Ф. ва Д. ЯновЯновскийларнинг 
турли жанрдаги асарлари, Н.Зокировнинг 
опералари, М.Тожиев ва Т.Қурбоновнинг 
айрим симфонияларида Э. хусусиятлари 


www.ziyouz.com кутубхонаси

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   59   60   61   62   63   64   65   66   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish