O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet61/328
Sana24.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#207098
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   328
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - E harfi

ЭКСПОРТ (инг., лот. — олиб 
чиқаман, четга чиқараман) — товар-
лар, хизматлар, инвестиция, қимматли 
қоғозлар, технологиялар ва бошқаларни 
ташқи бозорга чиқариш. Товарларни бир 
мамлакат орқали олиб ўтиш (транзит) ва 
бир мамлакатдан олиб келинган товар-
ларни бошқа мамлакатларга сотиш учун 
чиқарқш (реэкспорт) ҳам Э.га киради.
Мамлакатнинг 
ўзида 
ишлаб 
чиқарилган моддий бойликлар Э. тарки-
би (кўринма Э.) миллий иқтисодиётнинг 
ўзига хос хусусиятлари, унинг халқаро 
меҳнат тақсимотидаги ўрни билан 
боғлиқ. Саноати ривожланган мамла-
катларга саноат маҳсулотлари, айниқса, 
машинасозлик маҳсулотлари ва техноло-
гиялар Э. қилиш хос бўлса, қолоқ аграр 
иқтисодиётга эга бўлган мамлакатлар 
Э.ида хом ашё ва озиқ-овқат асосий роль 
ўйнайди. Якка зироатчилик хўжаликлари 
ҳукмрон бўлган мамлакатлар Э.ида 1—2 
товар тури асосий ўринни эгаллайди.
Юкларни 
ташиш, 
воситачилик 
операциялари, туризм, илмийтехни-
ка алоқаларидан ва бошқалар хизмат-
ларни сотишдан олинадиган даромад-
лар кўринмас Э.ни ташкил этади ва 
иқтисодиёти 
ривожланган 
кўпгина 
мамлакатларда унинг аҳамияти ортиб 
бормоқда.
Ҳар қандай давлат учун Э. импорт 
ва чет элларда бошқа харажатларни 
тўлаш учун зарур бўлган чет эл валю-
тасининг асосий манбаи. Давлатнинг 
ташқи иқтисодий сиёсатида (қ.Ташқи 
иқтисодий сиёсат) Э.ни кенгайтириш 
муҳим масала ҳисобланади ва давлат 
экспорт учун мўлжалланган ишлаб 
чиқаришни қўллабқувватлашнинг турли 
шаклларини кенг қўллайди (солиқ имти-
ёзлари ва бошқалар молиявий кўмаклар; 
Э.ни давлат томонидан кредитлаш).
Э.ни чеклаш (қ. Квота) аксарият 
ҳолларда муайян мамлакатлар билан олиб 
бориладиган савдога эмбарго жорий этиш 
йўли билан сиёсий мақсадларда амалга 
оширилади. Айрим товарлар Э.и баъзан 
иқтисодий ёки экологик сабабларга кўра 
чекланади (мазкур товарнинг мамлакат 
иқтисодиёти учун муҳимлиги, йўқолиб 
бораётган ҳайвонлар ёки ўсимликлар тур-
ларини, миллий маданийбадиий бойли-
кларни асраш ва бошқалар). Ўзбекистон 
Республикасининг Божхона кодексига 
мувофиқ, товарлар Э.и божхона режи-
мида, божхона тўловлари тўланганидан 
кейин, иқтисодий сиёсат тадбирларига 
риоя этилган ва қонунчиликда назарда 
тутилган бошқа талаблар бажарилган 
ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг 
божхона ҳудудидан четга чиқарилади.
2003 йилда Ўзбекистон Республи-
каси Э.и 3725,0 млн. АҚШ долларидан 
иборат бўлди (импорт 2964,2 млн. АҚШ 
доллари). Унинг товарлар таркибида пах-
та толаси (19,8%), озиқ-овқат товарлари 
(2,7%), кимё маҳсулотлари, пластмас-
са ва улардан ясалган буюмлар (3,1%), 
энергия манбалари (9,8%), қора ва ранг-
ли металлар (6,4%), машина ва ускуналар 
(5,9%), хизматлар (14,4%) ва бошқалар 
асосий ўринда туради.
Кўпгина мамлакатларда Э. товарлари 
қўшилган қиймат солиғидан ва шунга 
ўхшаш солиқлардан озод қилинади (яна 
қ. Ташқи савдо).
Қодиржон Юсупов.

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   57   58   59   60   61   62   63   64   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish