O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet69/328
Sana24.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#207098
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   328
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - E harfi

ЭКТО... (юн. — ташқи, ташқаридаги) 
— ўзлашма қўшма сўзларнинг биринчи 
қисми; ташқи, сиртқи каби маъноларни 
билдиради (мас, эктогенез).
ЭКТОГЕНЕЗ (экто... ва ...генез) 
1) биологияда механистик йўналиш. Э. 
тарафдорлари организмлар ривожлани-
шини фақат ташқи шароитнинг таъсири 
билан тушунтиришга уринишади. Улар-
нинг фикрича, ташқи муҳит шароити 
таъсирининг самараси наслдан наслга 
ортиб боради ва эволюцион жараённинг 
муайян йўналишда боришини белгилаб 
беради. Э. оқими тарафдорлари таби-
атдаги қандайдир олдиндан белгилаб 
қўйилган мақсадга мувофиқликни тан 
олишади. Механоламаркизм — асосий 
эктогенетик йўналиш ҳисобланади. 2) 
эмбрионнинг сунъий озиқ муҳитида (ор-
ганизмдан ташқарида) ривожланиши. 
ЭКТОДЕРМА (экто... ва дерма) кўп 
ҳужайрали ҳайвонлар муртагининг ташқи 
қавати. Организмларнинг индивидуал 
ривожланиши давомида Э.дан нерв си-
стемаси, сезги органлари, орқа мия, сим-
патик нерв ганглийлари, висцераль ске-
лет, пигмент ҳужайралар, тана қоплами 
ва унинг ҳосилалари; тери безлари, соч, 
пат, тангачалар, тирноқлар, шунингдек, 
тери бириктирувчи тўқимасининг бир 
қисми, овқат ҳазм қилиш системасининг 
олдинги ва кейинги қисмлари, ташқи 
жабралар ва протонефридийлар (ясси 
ва тўгарак чувалчанглар айириш систе-
маси) ривожланади. Умуртқалиларда 
Э. ҳосилалари аввал ҳосил бўлган тана 
қисмлари ва хордомезодерма материали-
нинг индукцион таъсири (индукция) на-
тижасида шаклланади.
ЭКТОПАРАЗИТЛАР 
(экто... 
ва юн. — текинхўр), ташқи паразит-
лар — хўжайин ҳайвон ёки ўсимлик 
танаси, пояси сиртида яшаб, унинг 
ҳисобига озиқланиб яшовчи организм-
лар. Мас, вилт касаллигини қўзғатувчи 


www.ziyouz.com кутубхонаси
57
замбуруғлар, баъзи ҳашаротлар ўсимлик 
Э.дир. Одатда, паразитлар личинка-
си ташқи муҳитнинг зарарли таъсири-
дан хўжайинорганизм қалқони (кал-
та шокиладор афитис — калифорния 
қалқондорининг паразити, тилларанг 
афитис — жигарранг қалқондор пара-
зити), сохта пилласи (карам пашшаси-
нинг катта ёшли личинкаси танасида 
паразитлик қилувчи алеохара қўнғизи 
личинкаси) билан ҳимояланган бўлади, 
баъзан хўжайинорганизмлар кавакларда, 
жониворлар инида, ўралган баргларда ва 
бошқалар ёпиқ ерларда, улар билан бирга 
эса Э. ҳам яшайди. Э. хўжайинорганизмда 
яккаякка ёки тўптўп бўлиб ривожланиши 
мумкин. 

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   65   66   67   68   69   70   71   72   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish