O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet66/328
Sana24.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#207098
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   328
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - E harfi

ЭКСТЕРНАТ (лот. ехгегпш — ташқи, 
бегона) — ўқув юртида ўқув дастурини 
мустақил ўзлаштириш (машғулотларга 
қатнашмасдан)га асосланган таълим ти-
зими. ЎзРда умумий ўрта таълимнинг 12 
йиллик тизимига ўтилиши муносабати 
билан бекор қилинган. 
ЭКСТИРПАЦИЯ (лот. — илдизи 
билан олиб ташлаш) — бирор аъзо (мас, 
меъда, бачадон, талоқ ва бошқалар)ни 
бутунлай ёки қисман кесиб олиб ташлаш. 
Асосан, аъзоларнинг хавфли ўсмаларида 
ишлатилади. Онкологияда (меъда, тўғри 
ичак ўсмаси), гинекологияда (бачадон 
миомаси ва бошқалар хавфли ўсмалари), 
хирургияда (талоқ шикастланганида) 
қўлланилади (яна қ. Ампутация).
ЭКСТРА... (лот. — устида, ташқарида, 
ортиқча) — ўзлашма қўшма сўзларнинг 
биринчи қисми; ниҳоятда, ҳаддан 
ташқари, одатдаги меъёрдан, бирон нар-
садан ортиқ каби маъноларни билдиради 
(мас, экстраординар, экстраполяция). 
ЭКСТРАДИЦИЯ (лот. — дан ва — 
бериш) — халқаро ҳуқуқца жиноят содир 
қилган шахсни жиноий жавобгарликка 
тортиш ёки унга нисбатан чиқарилган 
суд ҳукмини ижро этиш учун бир давлат-
дан иккинчи давлатга бериш. Жиноятчи-
ни бериш шартлари ва тартиби халқаро 
шартнома ва миллий қонунчилик билан 
белгиланади. 
ЭКСТРАЗОНАЛ ЎСИМЛИКЛАР 
(лот — ўта ва юн. — минтақа) — ўзи ҳосил 
қилган ўсимлик минтақасидан, яъни 
ўзининг асосий ареалидан ташқарида 
жойлашган табиий ўсимликлар. Э.ў. ўзи 
учун экологик жиҳатдан энг қулай бўлган 
ҳудудларда алоҳида ороллар ҳолида уч-
райди. Э.ў.га чўл зонасида алоҳида орол-
лар ҳосил қиладиган эман ўрмонлари, 
жан. тайга минтақасидаги кенг баргли 
ўрмонлар, чўл минтақасидаги ўтлоқлар 
киради. Баъзан Э.ў. ареали қисқариб бо-
раётган минтақавий релект ҳисобланади 
(мас, тундра минтақасидаги ўрмон орол-
лари).
ЭКСТРАКЦИЯЛАШ (лот. ажра-
таяпман) — суюқ ёки қаттиқ моддалар 
аралашмасини махсус (селектив) эри-
тувчи (экстрагент)лар ёрдамида тўла ёки 
қисман ажратиш. Э.нинг физик моҳияти 
ажратиб олинаётган (экстракцияланаёт-
ган) модданинг тўқнашув пайтида бир 
фаза (суюқ ёки қаттиқ фаза)дан иккинчи 
фаза — суюқ экстрагент фазага ўтишидан 
иборат.
Э. қуйидаги жараёнларни: дастлабки 
модда аралашмаси билан экстрагентни 
тўқнаштириш (аралаштириш); ҳосил 
бўлган икки фазани механик ажратиш; 
экстрагентни ҳар бир фазадан ажратиб 
олиш ва регенерациялашни ўз ичига ола-
ди.
Э. жараёнидан соф фармацевтик пре-
паратлар олишда, шакар, ёғлар ишлаб 
чиқаришда, ароматик углеводородлар, 
сульфидли нефтларнинг мойли фракци-
яси, капролактам, техник крезоллардан 
м ва п крезолларни, дивинил ректифика-


www.ziyouz.com кутубхонаси
55
цияси қолдиқларидан диэтил эфирни, су-
юлтирилган эритмалардаги сирка кисло-
тани, оқова сувда қолган фенол ва ҳ.к.ни 
ажратиб олишда фойдаланилади. Никель 
билан кобальт, никель билан мис, сийра-
кер элементлари, платиноидлар, цирко-
ний билан гафний, ниобий билан тантал 
ва бошқаларни ажратиб олишда Э. усули 
кенг қўлланади. 

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish