O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/328
Sana24.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#207098
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   328
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - E harfi

ЭЛБАЁН БЕКАТИ — Сурхондарё 
вилояти Шўрчи туманидаги шаҳарча. 
Туман маркази (Шўрчи шаҳри)дан 5 


www.ziyouz.com кутубхонаси
62
км. Яқин т.й. станцияси — Шўрчи (3 
км). Аҳолиси 4,9 минг киши (2003). 
Хўжаликлари ва аҳолиси Қумқўрғон ка-
налидан сув олади. Умумий таълим мак-
таби, алоқа бўлими, маданият уйи, клуб 
муассасаси, кутубхона, тиббий пункт, до-
рихона, савдо, маданий ва маиший хиз-
мат кўрсатиш шохобчалари бор.
ЭЛБАРСХОН (? 1516) Хоразмдаги 
шайбонийлар сулоласи асосчиси (1511 
— 16). Бурка султоннинг ўғли. Эрон-
лик босқинчиларга қарши кураш олиб 
бораётган Вазир шаҳри аҳолиси томо-
нидан Дашти Қипчоқдан таклиф этилиб 
тахтга ўтказилган. Э. Дашти Қипчокдан 
чақиртирилган қариндош уруғларининг 
ҳарбий лашкарлари ёрдамида Ур-
ганч, Хива, Ҳазорасп ва Катдан эроний 
қўшинларни қувиб чиқарган. Болхон ва 
Манғишлоқдаги туркман қабилаларини 
тобе этган. Э. давлати бир неча қисмга 
тақсимланиб, уларнинг тепасида ўзаро 
низода бўлган хон қариндошлари турган.
ЭЛБАРСХОН (? 1739.27.11) Хива 
хони (1728—39). Шоҳниёзхон ўғли. Э. 
даврида мамлакатда ички низолар да-
вом этган. 1736 йил Шерғозихоннши 
катта ўғли Эрғози султон Шоҳободда 
унга қарши кураш бошлаган. Хонликда-
ги манғитлар ва қорақалпоқлар ҳам бош 
кўтарган. Э. уларга қарши кураш билан 
бир Қаторда қўшни давлатлар ҳудудига 
ҳам чопқунлар уюштирган. 1736 йил 
Э. 3 минг туркман аскарларини Чин 
Вакил ёвмут бошчилигида Хуросонга 
жўнатган. Бу қўшин Манд текислиги ва 
Олатоғ атрофида қизилбошлилар қўшини 
устидан зафар қозониб, катта ўлжа би-
лан қайтган. Бу пайтда Нодиршоҳ Ше-
махани босиб олиб Ганжада турган эди. 
1738 йил Нодиршоҳнинг ўғли Ризоқули 
мирза Балхни эгаллаб, Мовароуннаҳрга 
юриш бошлаган. Бухоро хони Абулфайз-
хон Э.дан кўмак сўраган. Э. катта кўшин 
билан Бухорога отланган, бироқ йўлда 
Абулфайзхонни қизилбошлилар билан 
сулҳ тузганидан воқиф бўлгач, орқага 
қайтган. 1739 йил фев.да Э. ўзбек ва тур-
кманлардан ташкил топган қўшин билан 
Хуросонга юриш қилиб, Нисо ва Оби-
вард атрофини талонторож қилиб Хивага 
қайтган. 1739 йил октябрда Нодиршоҳ 
Бухорони олиб, Хивага қўшин тортган. 
Туямўйин, Питнак, Ҳазораспда хива-
ликлар мағлуб бўлган. Эрон қўшини 
Хонқани 7 кунлик қамалдан сўнг эгалла-
ган, Э. ва унинг 20 та амири асир олин-
ган. Нодиршоҳ уларни қатл эттириб, Хи-
вага юриш қилган ва 3 кунлик қамалдан 
сўнг уни босиб олган.
Ад.: Материалн по истории казахских 
ханств ХV-ХVIII вв., АлмаАта, 1969.
ЭЛБЕК (тахаллуси; асл номи Юну-
сов Машриқ) (1898, Бўстонлиқ тумани 
Хумсон қишлоғи — 1939.11.2, Мага-
дан) — шоир, тилшунос ва фольклор-
шунос. 1911 йилда муҳтожлик орқасида 
Тошкентга кўчиб келиб, қароллик билан 
шуғулланган. Хизматдан бўш вақтларида 
«Хоний» мактаби (1911), сўнг Авлоний-
нинг «усули савтия» мактаби (1914)да 
ўқиган. Айни пайтда босмахонада ишлаб, 
газ. сотиш билан турмуш кечирган. Нари-
монов номидаги таълимтарбия технику-
мида ўқитувчилик қилган (1920 йилдан). 
Маданий қурилиш илмий текшириш ин-
ститутида илмий ходим (1931—34). Ижо-
ди 1917 йилдан бошланган. Дастлабки 
шеърлари «Эл байроғи», «Турон», «Турк 
сўзи», «Улуғ Туркистон» газ.лари, шу-
нингдек, «Ўзбек ёш шоирлари» тўплами 
(1922)да босилган. Э. — «Армуғон», 
«Ёлқинлар» (1925), «Сезгилар» (1927), 
«Меҳнат куйлари», «Ғунчалар», «Чирчиқ 
бўйларида» (1935), «Болалар қўшиғи», 
«Шеърлар тўплами» (1936), «Шеърлар» 
(1937) сингари шеърий тўпламлар, 
«Аноргул» (1926), «Гўзал қиз» (1927), 
«Туркистон» (1928), «Бизники», «Пахта», 
«Ўтмишим», «Чирчиқ» (1929), «Батрак 
колхози» (1930), «Ўзбекистон» (1934), 
«Боғбон», «Этик», «Мерган» (1935) син-
гари достонлар, «Тозагул» (1934) шеърий 
романи, «Қўшчи Турғун» (1925), «Дада-
мат» (1936) ҳикоялар китоби муаллифи. 


www.ziyouz.com кутубхонаси
63
Э. шеърий ва насрий асарларида ўзбек 
халқининг яқин тарихидан олинган, шу 
жумладан, шоирнинг кечмишкечирмиши 
билан боғлиқ воқеалар тасвири муҳим 
ўринни эгаллайди. У тарихий ўтмишга 
мурожаат этганида ҳам, замонавий мав-
зуларда қалам тебратганида ҳам ибратли 
воқеаларни тасвирлашга, замондошлари-
нинг, айниқса, ёш авлоднинг дунёқараши 
ва ахлоқодобини шакллантиришда кат-
та аҳамиятга эга бўлган масалаларни 
кўтаришга интилган. Э. шу мақсадда 
ҳамма учун тушунарли, оммабоп тил 
ва услубда, масал, ривоят, қўшиқ син-
гари халқчил жанрларда асарлар ёзиш-
га алоҳида эътибор берган. А. Авлоний 
ва Ҳамза қатори, Э. ҳам масал жанрида 
олиб борган изланишлари билан Гулха-
нийнинг масалнавислик анъаналарини 
давом эттирган, болаларга бағишланган 
асарлари билан ўзбек болалар адабиё-
тининг ривожланишига сезиларли ҳисса 
қўшган, 20-аср ўзбек адабиётида бирин-
чи бўлиб шеърий роман жанрини бошлаб 
берган.
Э. 2, 4синф ўқувчилари учун «Ёзув 
йўллари» (1бўлак, 1921), «Ўрнак», 
«Бошланғич мактабда она тили» (1923), 
«Гўзал ёзғичлар» (1925) каби ўқув 
қўлланмалари ва мажмуаларни ярат-
ган. Халқ оғзаки ижоди материалларини 
тўплаш ва ўрганиш мақсадида 1921—22 
йилларда Бўстонлиқ туманига, 1932 
йилда эса Оҳангарон ва Чирчиқ туман-
ларига ҳамда Фарғона водийсига экс-
педиция уюштирган. Э. илмий сафарлар 
натижасида тўпланган материаллардан 
1, 3синфлар учун «Билим» тўпламида 
кенг фойдаланган. «Ашулалар тўплами» 
(1934—35 йилларда 2 марта нашр этил-
ган), «Лапарлар» ва «Эртаклар» (1935) 
тўпламларини эълон қилган.
Э. И.А. Крилов, А.С.Пушкин ва 
Н.А. Некрасовнинг бир неча шеърлари-
ни ўзбек тилига таржима қилган. Унинг 
«Ўзбекча шаклдош сўзлар» луғати (1934) 
ўзбек тилидаги дастлабки омонимлар 
луғатидир.
Э. 1937 йилда қатағон этилиб, 10 йил-
лик жазо муддатини ўташ учун Магадан-
га жўнатилган ва ўша ерда вафот этган. 
1957 йил 1 авг.да окланган.
Ас: Танланган асарлар, Т., 1999. 
Ад.: Юнусов М ., Ҳаёт нафаси, Т., 1983; 
Қобулов Н., Элбек, Т, 1988.
Наим Каримов.

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish