www.ziyouz.com кутубхонаси
61
даги этник, хўжалик, моддий ва маданий
алоқаларнинг тобора ривожланиб бори-
ши натижасида бир қанча қабилалар бир-
лашадилар. Натижада
этник бирликнпнг
янги тури вужудга келади. Бу Э. дейи-
либ, маълум тарихий шароитда ҳудудий,
иқтисодий, тил ва маданий умумийлик
асосида шаклланади.
Э. (асоси «эл») атамаси ўтмишда
кенг маънода қўлланилган; халқ, дав-
лат, қабила, қабила иттифоқи, маълум
бир қабила ёки ҳудуд фуқароларини
англатган. Турли Э.ларнинг ҳудуд
жиҳатидан ўзаро яқинлашуви уруғ ва
қабила гуруҳларидаги кишиларнинг
қонқариндошлик алоқаларини кучай-
тирган. Э.нинг шаклланиши турли та-
рихий даврларда ўзига хос ҳолда кечган.
Мас, Э. Қадимги Миср, Месопотамияда
давлат уюшмаларининг пайдо бўлиши
билан шакллана бошлаган бўлса, Ев-
ропада Э.лар (қад. рус, поляк, француз
ва бошқалар) шаклланиш жараёни илк
ўрта асрлардан бошланган. Ер шарининг
қолган қитъаларида бу жараён кейинча-
лик ҳам давом этган. Э. тил жиҳатидан
ўзаро яқин қабилаларнинг уюшуви (по-
ляк Э.и, славян қабилалари — поляк, вис-
дян, мазовшан ва бошқалардан) ёки бир
қабиланинг бошқаси томонидан истило
қилиниши натижасида шаклланган эт-
ник компонентлар (француз Э.и, — галл
қабилалари; рим колонистлари ва герман
қабилалари — франклар, вестготлар,
бургундлар ва бошқалар). бирининг тили
умумий тилга, қолган қабилалар тилла-
ри эса диалект (шева) ҳолида сақланган
ёки бутунлай йўқолиб кетган. Натижада
ягона ном, ҳудуд, маданий ва хўжалик
жиҳатидан умумийлик юзага келган.
Давлатнинг пайдо бўлиши билан Э.нинг
мустаҳкамланишига имконият пайдо
бўлган. Ривожланган ўрта асрларда Ев-
ропа ва Осиёнинг кўпгина мамлакатла-
рида Э. тўла шаклланди. И.ч. муносабат-
ларининг тараққий этиши, иқтисодий ва
маданий алоқаларнинг кучайиши билан
Э.лар миллатга айланди. Кўпинча бир
миллатнинг шаклланиш жараёнида бир
неча Э. қатнашган. қадимий рус миллати
асосида украин ва белорус Э.лари вужуд-
га келган ва кейинчалик миллат бўлиб
таркиб топган.
Турли объектив сабабларга кўра, ўз
ривожланишидан орқада қолган кўпгина
Э.лар (асосан, кичик Э.лар) миллатга ай-
ланмаслиги ҳам мумкин. Улар давр ўтиши
билан иқтисодий ва маданий жиҳатдан
ривожланган бошқа Э. ва миллатлар би-
лан яқиндан ҳамкорлик қилишга ўтиши
натижасида илғор халқнинг маънавияти-
ни, тилини ўзлаштиради ва ўша миллат-
нинг таркибига қўшилиб кетади.
Қадимда ҳоз. Ўзбекистон ҳудудларида
ва унга туташ минтақаларда бир неча
Э.лар вужудга келган: бақтрияликлар,
хоразмликлар, суғдийлар, қангарлар,
фарғоналиклар. Аммо бу Э.лар киши-
лик жамиятининг маълум бир тарихий
тараққиёти давомида инқирозга учраб,
илк ўрта асрларда янги Э.лар — турк,
уйғур, ўғуз, тожик ва ўзбек элатлари
ташкил топган. Ушбу Э.ларнинг барчаси
ҳам тўлиқ Э. бўлиб шаклланмади. Турли
ижтимоий-сиёсий ва тарихий омиллар
сабабли бу Э.ларнинг айримлари парча-
ланиб кетди ва шаклланиши давом этаёт-
ган Э.ларнинг этногенетик жараёнлари-
га сезиларли таъсир ўтказди. Мас, турк,
ўғуз, уйғурларнинг парчаланиб кетиши-
дан кейинги этник жиҳатдан бирмунча
ўзгарган авлодлари ўзбек Э.ининг этно-
генетик жараёнида қатнашган.
Хуллас, иқтисодийхўжалик, мада-
ний ва этник жараёнларнинг тобора
ривожланиши натижасида бир неча
қабилаларнинг бирлашуви жараёни-
да вужудга келган Э. этник ҳудудий,
иқтисодий тил ва этномаданий умумий-
лик асосида шаклланган.
Ад.: Шониёзов К., Ўзбек халқининг
шаклланиш жараёни, Т., 2001; Садохин
А. П., Этнология, М.,2001.
Очил Бўриев, Асрор Қаюмов.
Do'stlaringiz bilan baham: