O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/328
Sana24.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#207098
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   328
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - E harfi

ЭЛАМ ТИЛИ — қадимий Элам дав-
латида ва Эрон тоғликларининг жан. 
қисмида мил. ав. 3—1-минг йилликларда 
яшаган халқнинг (ўлик) тили. Дравид тил-
лари билан қариндошлиги аниқланган. 
Э.т.нинг илк ёдгорликлари — ибодатхо-
наларнинг хўжалик ҳужжатлари — кдд. 
элам даврига (мил. ав. 30—24-асрлар) 
мансуб бўлиб, илк элам расмли (иеро-
глифик) сўзбўғин ёзувида ёзилган (ҳали 
тўлиқ ўрганилмаган). Ушбу давр охир-
ларида Э.т.да чизиқли бўғинли элам ёзу-
ви ва аккад миххати қўллана бошлаган 
(13-асрга мансуб подшолик битимлари). 
Ўрта элам даврида ёдгорликларнинг 
матнлари миххатда битилган (мил. ав. 
14—12алар). Янги элам даврига подшо-
лик ёзишмалари, хўжалик ҳужжатлари 
мансуб (мил. ав. 8—6-асрлар). Урарту 
ҳудудидан Э.т.даги бадиий матн (мил. 
ав. 8-аср) топилган. Мил. ав. 6— 4-аср-
ларда Ахоманийлар давлатининг Эрон 
ҳудудида Э.т. расмий тил ҳисобланган. 
Ушбу тилдаги кўпданкўп яхлит матнли 
ёдгорликлар айни шу даврга мансуб. 
Бироқ унинг лексикаси, кўплаб калька-
лари, синтаксиси, услуби қадимий форс 
тилининг кучли таъсирига учраган эди. 
Э.т. илк ўрта асрларгача сақланиб қолган, 
деган тахминлар мавжуд. 
ЭЛАРСЛОН, Эларслон (? 1172.17.3) 
ануштегинийлар сулоласидан бўлган 
Хоразмшоҳлар 
давлати 
ҳукмдори 
(1156—72). Отсиз хоразмшоҳнингўғли. 
Э.А. аввал, Султон Санжарта итоат эти-
шини биддириб, нома ва совғасаломлар 
юборган. Султон Э.А.ни хоразмшоҳ деб 
эътироф қилган. Султон Санжар вафоти-
дан сўнг салжуқийлар тахти учун кураш 
авж олган. 1163 йил Э.А. салжуқийлар 
амирлари ичида энг кучлиси Муай-
йид ОйАбога қарши Нишопурга юриш 
қилган, шаҳарни узоқ вақт қамал қилиб 
ололмаган, сулҳ тузиб Хоразмга қайтган. 
Э.А. қўшинлари Деҳистонни эгаллаган. 
1166 йил Э.А. яна Нишопурга қарши от-
ланган. Бистом яқинидаги жангда бир-
лашган салжуқлар ва Отабек Элдегиз 
қўшини билан Э.А. қўшини ўртасида 
жанг бўлиб ўтган. Ҳар икки тараф бирон 
натижага эришмаган. Аммо хоразмшоҳ 
қўшинларнинг бир қисмини Байҳақ ва 
Сабзавор шаҳриларига жўнатиб, уларни 
эгаллаган (1167 йил май). Э.А. Нишопур-
ни забт этган. 1167 йил Хоразм қўшинлари 
Райдан ўтиб, Сова шаҳрига яқинлашган, 
султон Арслоншоҳ ва Отабек Элдегиз 
ўғли Жаҳон Паҳлавон етакчилигидаги 
салжуқ қўшинлари билан жангга кириб, 
ғалаба қилган. Сўнгра Эрон Озарбайжо-
нига бостириб кириб, Абхор, Занжон ва 
Қазвинни эгаллаган. Э.А., шунингдек, 
Мовароуннаҳр воқеаларига ҳам арала-
ша бошлаган. Қорахитойлар вассали 
Самарқанд ҳокими Жалолиддин Али 
Чағрихон 1158 йил қарлуқларни тормор 
келтирган. Қарлуқлар етакчиси Лочин-
бек бир қисм қўшини билан Хоразмга 
қочиб бориб, Э.А.дан ёрдам сўраган. 
1158 йил июлда Э.А. катта қўшин би-
лан Самарқандга юриш қилган. Зараф-
шон дарёсининг бўйларидаги жангларда 
хоразмшоҳ зафар қучган.
1171 йил қорахитойлар қўшини Аму-
дарёдан ўтиб, Хоразм сарҳадларига 
кириб келганда Э.А. тўғонларни очиб, 
пойтахт яқинидаги йўлларни сувга бо-


www.ziyouz.com кутубхонаси
59
стиришга фармон берган. Қорахитойлар 
хоразмшоҳ қўшинларини енгиб, амир 
Айёрбекни асир олиб Самарқандга 
қайтганлар. Хоразмшоҳпойтахти Гур-
ганжга қайтган ва хасталикдан вафот эт-
ган.
Ад.: Бун иётов 3., Ануштагин 
Хоразмшоҳлар давлати (1097-1231), Т., 
1998.
Иброҳим Каримое, Саъдулла Отаму-
родов.

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish