O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/328
Sana24.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#207098
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   328
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - E harfi

диш (1773) ҳамда француз физиги Ш. 
Кулон (1785) зарядларнинг ўзаро таъсир 
қонунини кашф этишди.
18-аср ўрталарида атмосферадаги 
Э.ни, Э. учқуни, Э. разряднинг биоло-
гик ва физиологик таъсирини ўрганиш 
ривожланди. Немис олими Э.Г.Клейст ва 
голланд физиги П. Мушен Брук томони-
дан лейден банкасининг кашф этилиши 
(1745—46) Э. ҳодисаларини ва унинг фи-
зиологик таъсирини ўрганишга кенг йўл 
очиб берди. Б. Франклин, рус олимлари 
М. Ломоносов ва Г. Рихманлар томонидан 
чақмоқнинг электр табиати исботланди, 
унинг Э. назарияси яратилди (1750—53). 
Акад. Ф. У. Эпинус электростатик ин-
дукция ва зарядларнинг ўтказгич сиртида 
бир текис тақсимланмаслиги ҳодисалари 
билан шуғулланиб (1750), Э. заряднинг 
сақланиш қонуни ҳақидаги ўз фикрла-
рини айтди. Итальян физиклари Л. Галъ-
вани (1786) ва А. Волъта (1792) томо-
нидан тажрибалар асосида контакт Э. 
ҳодисалари ўрганилиб Э.нинг кимёвий ва 
контакт манбалари кашф қилинганидан 
сўнг ўзгармас ток ҳосил бўлиши намой-
иш қилинди, ўзгармас токнинг таъсирини 
жадал ўрганиш бошланди ва Э.ни амалий 
қўллашга биринчи уринишлар бўлди. Рус 
физиги В.В. Петров электр ёйни кашф 
этди (1802), Э.дан ёритиш ва металлар-
ни печларда эритишда фойдаланиш мум-
кинлигини кўрсатди. А. Вольта контакт 
потенциаллар айирмаси қонунини очди 
(1795). Немис физиги Г. Ом ток кучи 
ўтказгичнинг узунлигига, кўндаланг ке-
симига ва гальваник элементлар сонига 
боғлиқ эканлигини тажрибада аниқлади 
(1820). Инглиз физиги Ж. Жоуль (1841) 
ва рус физиги Э. X. Ленц (1842) бир-
биридан бехабар ток ўтганда ўтказгичдан 
ажралиб чиқадиган иссиқлик миқдорини 
аниқлайдиган қонунни (қ. Жоуль — Ленц 
конуни) кашф этдилар.
Даниялик физик X. Эрстед электр 
токининг 
магнит 
милига 
таъсир 
кўрсатишини кашф қилиш билан (1820) 
Э. назариясида янги босқич — токнинг 
магнит хоссалари ҳақидаги таълимотни 
бошлаб берди. Француз физиги, матема-
тиги ва кимёгари А. Ампер ўзгармас то-
кларнинг ўзаро таъсирини ўрганиб, икки 
элементар токнинг ўзаро таъсир кучлари 
токлар кўпайтмасига тўғри мутаносиб 
(пропорционал)лигини аниқлади (1820) 
(қ. Ампер конуни). Француз физикла-
ри Ж. Био, Ф. Савар ва П. Лаплас ток 
ҳосил қилган магнит майдон кучлан-
ганлигини аниқлайдиган қонунни кашф 
этдилар (1820). Шундай қилиб, ҳам до-
имий магнит, ҳам электр токи магнит 
майдони манбаи бўлиши мумкинлиги 
исботланди. Доимий магнит майдони 
токли соленоиднинг магнит майдонига 
ўхшашлигидан, Ампер доимий магнит-
ларнинг хоссаларига, умуман жисмлар-
нинг магнитланиб қолишига уларда мав-
жуд бўлган элементлар айланма токлар 
— молекуляр токлар сабаб бўлади, деган 
гипотезани илгари сурди. 20-аср бошида 
атом тузилишига оид кашфиётлар на-
тижасида атомлардаги электронларнинг 
ядро атрофидаги айланма ҳараКатлари 
туфайли молекуляр токлар ҳосил бўлиши 
аниқланди. X. Эрстед ва А. Ампернинг 
катта меҳнатларидан сўнг магнетизм Э. 
ҳақидаги таълимотнинг таркибий қисми 
бўлиб қолди. Шу даврга келиб, инглиз 
физиги М. Фарадейнинг илмий фаолияти 
бошланди. Айниқса, унинг 2 кашфиёти: 
электромагнит индукция ҳодисаси (1831) 
ва электролиз қонунлари (1834) физика 
тарихида муҳим аҳамиятга эга. Фара-
дей бу кашфиётлари билан Э.нинг кўп 
техник қўлланишига назарий асос ярат-
ди. Э. X. Ленц индукцияланган электр 
токининг йўналишини аниқлашнинг 


www.ziyouz.com кутубхонаси
66
умумий қоидасини аниқлади (1833) (қ. 
Ленц қоидаси). М. Фарадей ўз ишларида 
электр ва магнит майдонлари тушунча-
ларини киритди, майдоннинг ўзгариши 
ва атроф муҳитга тарқалишида шу мод-
дий муҳитнинг хусусиятлари асосий 
аҳамиятга эга эканлигини кўрсатди. М. 
Фарадейнинг электролиз қонунлари 
электрокимёнинг ривожланишига муҳим 
ҳисса қўшди ва Э. зарядларининг дис-
крет эканлиги тўғрисидаги таълимотга 
асос солди.
Э. ҳақидаги таълимотнинг иккинчи 
даври 19-асрнинг 2-ярмидаги кашфи-
ётлар билан боғлиқ. М. Фарадейнинг 
электр ва магнит майдонлар ҳақидаги 
таълимотини инглиз физиги Ж. К. Мак-
свелл чуқурлаштирди ва ривожлантирди. 
Максвеллнинг энг катта илмий ютуғи 
электромагнит майдон назариясининг 
яратилишидир (1860—65). Бу назария-
ни у электромагнит ҳодисаларнинг асо-
сий қонуниятларини тавсифловчи бир 
неча тенгламалар тизими кўринишида 
ифодалади (қ. Максвелл тенгламалари). 
Максвелл Э. майдоннинг вақт бўйича 
ўзгариши уюрма магнит майдонни ва, 
аксинча, магнит майдоннинг вақт бўйича 
ўзгариши уюрма Э. майдонни ҳосил 
қилишини ўз назариясига асос қилиб 
олди. Максвеллнинг электромагнит 
тўлқинлар мавжудлигини ва уларнинг фа-
зода ёруғлик тезлиги билан тарқалишини 
олдиндан айтиб бериши (1865) унга ёру-
глик ҳам электромагнит тўлкинлардан 
иборат дейишга асос бўдди (1865). Бу на-
зарияни амалга оширишда немис физиги 
Г. Герц тажрибаларида электромагнит 
тўлқинларни олиши муҳим роль ўйнади. 
Рус физиги А. С. Попов электромагнит 
тўлқинлардан радионл ихтиро қилишда 
фойдаланди.
М.К. Максвелл назариясига кўра, 
электромагнит тўлқинлар энергияга эга 
ва жисмга тушаётганда босим кўрсатади. 
Туташ 
муҳитларда 
электромагнит 
тўлқинлар энергияси ҳаракатини ва 
унинг сақланиш қонунини умумий тарз-
да рус физиги Н. А. Умов биринчи бўлиб 
ифодалаб берди (1874). Электромагнит 
тўлқинларнинг, жумладан, ёруғликнинг 
босим кўрсатишини рус физиги П. Н. Ле-
бедев тажрибаларида исботлади (1899). 
19-аср охирларига келиб, Максвелл наза-
риясига, модданинг кинетик назариясига 
ва бошқаларга асосланган Э. тақсимоти 
ривожланишининг янги учинчи даври 
бошланди. Э. тузилишининг дискрет-
лиги (атомистик структураси) га асос-
ланган таълимот юзага кела бошлади. 
Атом таркибида электрланган зарралар 
мавжудлиги ҳақидаги фикрга асослан-
ган модда тузилишининг Э. таълимоти 
— электронлар назарияси ривож топди. 
Бунда француз физиги Ж. А. Пуанкаре, 
голланд физиги X. А. Лонрентц, инглиз 
физиги Ж. Ж. Томсонларнинг хизматла-
ри муҳим аҳамият касб этди. Ирланди-
ялик физик Г. Гельмгольц Фарадейнинг 
электролиз 
қонунларига 
асосланган 
ҳолда Э. зарядининг дискретлиги, энг 
кичик электр заряд — элементар заряд 
мавжудлиги ҳақидаги ғояни илгари сур-
ди (1881). Инглиз физиги Ж.Ж.Стони бу 
элементар зарядни «электрон» деб ата-
ган (1891). Катод нурлари, термоэлек-
трон эмиссия, фотоэлектр ҳодисалар, 
радиоактивлик каби янги ҳодисаларни 
ўрганиш ҳақиқатда атомлар таркибида 
электронлар мавжудлигини исботлади. 
Э. Резерфорд атом тузилишининг пла-
нетар моделини тавсия этди. Шу даврга 
келиб, модда тузилишининг электрон 
назарияси бир қатор қийинчиликларга 
дуч келди. Мас, бу назария иссиқлик 
нурланиш қонунларини, металларда 
электрон газ иссиқлик сиғимини, элек-
трон ўтказувчанлик билан иссиқлик 
ўтказувчанликнинг ўзаро муносабатига 
доир назарий ва экспериментал натижа-
лар мос келмаслигини классик электрон 
назарияси тушунтира олмади, балки янги 
назария — квант назариянинг яратили-
шига туртки бўлди.
Э. ҳақидаги таълимот электротехни-
ка, радиотехника, электроника, автома-
тика, телевидение ва бошқалар кўпгина 
тармоқларнинг асоси ҳисобланади.


www.ziyouz.com кутубхонаси
67
Ад.: Кудрявцев П. С, История физики, 
М., 1956; Раҳимов Ғ. Р., Электроника, Т., 
1968; Тамм И. Е., Основн теории элек-
тричества, М., 1976; Фозилов Ҳ.Ф., Уста-
новившиеся режимн электроэнергетиче-
ских систем и их оптимизания, Т, 1999.
Суннат Ғоипов.

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish