ЭЛДЕГИЗИЙЛАР — Озарбайжон
ва Шим. Ирокда ҳукмронлик қилган су-
лола (1136—1225). Асосчиси — Шам-
сиддин Элдегиз (1136—74). Шамсид-
диннинг келиб чикиши ғулом(қул)лар-
дан бўлиб, кейинчалик салжуқийлардан
Арслоншоҳнинг отабеги бўлган. 1136
йилдан мустақил ҳокимлик қила бошла-
ган. У парчаланиб кетаётган салжуқийлар
давлатининг бошқа ҳудудлари ҳокимлари
билан кураш асносида Озарбайжон-
нинг жан. ва шим.нинг бир қисмини
ҳамда Эроннинг шим.ғарбий қисмини
ўз ҳукмронлиги остига бирлаштирган.
Унинг ўғли Муҳаммад Жаҳон Паҳлавон
даврида (1174—86) давлатнинг пойтахти
Ҳамадон шаҳри бўлган. Озарбайжонни
унинг укаси Қизил Арслон бошқариб,
у салжуқийлар, Грузия ва Ширвон би-
лан муваффақиятли кураш олиб борган.
Мамлакат ичкарисида у ўз ваколатларини
оширишни талаб қилиб чиқаётган вило-
ят ҳокимлари билан курашиб мана шу
кураш жараёнида ҳалок бўлган (1191).
Э. давлати мўғуллар истилоси даврида
(1220—22) қаттиқ ларзага келган, сўнгра
хоразмшоҳ Жалолиддин Мангуберднинг
зарбалари остида барҳам топган (1225).
Ад.: Ал и заде А.А., Социальноэконо-
мическая и политическая история Азер-
байджана ХIII-ХIV вв., Баку, 1956.
ЭЛЕВАТОР (лот. — кўтарувчи)
— 1) юкларни тик (вертикал) ёки қия
йўналишда кўтариш (ёки суриш) учун
мўлжалланган узлуксиз ҳаракатланувчи
қурилма; конвейер. Чўмичли, куракли
ва кажавали турлари бўлади. Чўмичли
Э. тик ёки қия (60° дан катта бурчакли)
йўналишларда сочма юклар (дондун
ва бошқалар)ни, куракли ва кажавали
www.ziyouz.com кутубхонаси
64
Э.лар (расмга қ.) тик йўналишда до-
набай юклар (деталлар, юкли қоплар,
яшиклар ва бошқалар) ни кўтариш учун
мўлжалланади. Чўмичли Э. металлур-
гия, машинасозлик, куракли ва кажавали
Э.лар базалар, магазинлар, омборхона-
лар ва бошқалар жойларда ишлатила-
ди; 2) биноларни иситиш тизимларида
марказий иссиқлик тармоғидан келади-
ган иссиқ сувни маҳаллий иситиш ти-
зимидан қайтадиган совиган сув билан
аралаштириб турадиган аппарат; 3) кўп
миқдордаги донларни тортиш, тозалаш,
қуритиш, сақлаш ва меъёрий (кондици-
он) ҳолатга етказиш, ортиштушириш
механизмлари билан жиҳозланган ин-
шоот; механизациялашган дон омбори.
Вазифасига кўра, дон қабул қилувчи ёки
тайёрловчи Э.; ишлаб чиқариш (кор-
хона) Э.лари, ортиштушириш ва порт
Э.ларига бўлинади. Замонавий йирик
Э.лар дастурли автоматик бошқариш
қурилмалари (компьютерлар) ва телеви-
дение воситалари билан таъминланган.
ЭЛЕГИЯ — 1) лирик поэзия жанр-
ларидан; ғамгин руҳдаги лирик шеър.
Э.нинг асосчиси юнон шоири Каллин
(мил. ав. 7-асрнинг 1-ярми) ҳисобланади.
Юнонистонда Тиртей, Мимнерм, Солон,
Феогнид, Фокилид ва бошқалар Э. ёзган-
лар. Романтизм услубида ёзилган Э.ларда
ҳаётдан қониқмаслик, ҳасрат мотивлари
устиворлик қилган. Француз Э.ларида
эмоционаллик, психологизм, назокат
ортди. Рус Э.си 18-асрда пайдо бўдди ва
В. А.Жуковский, К.Н. Батюшков ижоди-
да ривожланди. А.С. Пушкин бу жанр
услуби, мавзусини янгилади. 20—30йлар
ўзбек лирикасида Э.нинг дастлабки на-
муналари пайдо бўлди. Ҳамзанинг Тур-
сунойга, Чўлпоннинг ўзбек қизлари
тақдирига бағишланган шеърларида Э.га
хос қайғу мотивлари, ғамгин кайфият ўз
ифодасини топди. Кейинчалик Ойбек,
Ҳ.Олимжон ва бошқалар шоирлар ўзбек
Э.сининг энг яхши намуналарини яратди-
лар; 2)мусиқада — ўйчан, ҳазин, баъзан
мотамсаро характердаги вокал ёки чолғу
асар. Мустақил жанр сифатида 17-асрдан
маълум (Г.Пёрселл ва бошқалар). Юк-
сак намуналарини Ж. Массне (овоз, ви-
олончель ва фортепиано), М. Глинка, Н.
Мясковский (романслар), П. Чайковский
(торли оркестр учун), С. Рахманинов
(«Элегик трио» ва бошқалар), Н. Метнер
(сонатаЭ.си, фортепиано учун), 20-асрда
И.Стравинский, Б.Барток ва бошқалар
яратган. Ўзбекистонда М. Бурҳонов (ви-
олончель ва фортепиано учун), А. Коз-
ловский (5 та, виолончель учун) Э.лари
танилган.
ЭЛЕКТР (электро...) — электр за-
рядларнинг мавжудлиги, ҳаракати ва
таъсири билан боғлиқҳодисалар мажмуи.
Мил. ав. 8-асрда юнон файласуфи Ф.
Милетский жун матога ишқаланган эбо-
нит парчаси момиқ ва бошқалар енгил
буюмларни ўзига тортиш хусусиятига
эга бўлиб қолишини таъкидлаган. Ора-
дан анча вақт ўтгач, 1600 йилда инглиз
врачи У. Гильберт ипакка ишқаланган
шиша ва бир қатор бошқа моддалар
ҳам шундай хоссага эга бўлишини
аниқлаган ва «Э». терминини қўллаган.
Ишқаланиш натижасида енгил жисм-
ларни ўзига тортадиган жисмларни
электрланган ёки электр заряди билан
зарядланган жисмлар деб юритилди.
Фақат 18-асрга келиб Э. ҳодисалари тез
суръатлар билан ўрганилди. Э. ҳақидаги
таълимот тараққиётини 3 босқичга аж-
ратиш мумкин: 1) тажриба далиллари-
нинг тўпланиши ва асосий тушунчалар,
қонунларни аниқлаш даври (мил. ав.
8-аср, 19-аср ўрталари); 2) электромаг-
нит майдон ҳақидаги таълимотнинг шак-
лланиш даври (19-аср иккинчи ярми); 3)
Э. атомистик назариясининг шаклланиш
даври (19-аср охири 20-аср бошлари).
Таълимотнинг
биринчи
даври-
даги Э. ҳодисаларининг асосийлари
қуйидагилар. Инглиз физиги С. Грей
айрим жисмларнинг Э. ўтказувчанлик
хусусиятларини очиб, табиатдаги барча
жисмларнинг ўтказгичлар ва изолятор-
ларта бўлинишини аниқлади (1727).
www.ziyouz.com кутубхонаси
65
Француз физиги Ш. Дюфе ва америкалик
олим Б. Франклин Э. зарядларнинг 2 тури
мавжудлигини аниқлашди. Зарядлар-
нинг эбонитда ҳосил бўлгани манфий,
шишада ҳосил бўлгани мусбат ишорали
деб олинган. Олимлар бу зарядларнинг
ўзаро таъсирлашишини (бир хил ишора-
ли зарядларнинг бир-биридан итарили-
шини, ҳар хил ишорали зарядлар ўзаро
тортишишини) аниқлашган (1747—53).
Инглиз физиги ва кимёгари Г. Кавен-
Do'stlaringiz bilan baham: |