Шартнома №_____
Тузилди ушбу шартнома шу ҳақидаким, бир тарафдан, ТТЖдан жой берувчи Андижон давлат университет маъмурияти, иккинчи тарафдан жой олувчи__________________________________факультетининг_____курс талабаси _______________________________________________ ____ - сонли талабалар турар жойида 2021/2022 ўқув йили давомида истиқомат қилиш билан боғлиқ мазкур ўзаро ҳамкорлик шартномасини имзоладилар.
Талабалар турар жойида яшовчиларнинг ҳуқуқлари:
- талабалар турар жойи биноларидаги маданий-маиший жиҳозлардан фойдаланиш, талаба-лар турар жойларида ўтказиладиган оммавий, маданий, спорт ва тарбиявий тадбирларда иштирок этиш;
- талабалар турар жойида яратилган шарт-шароитларни янада яхшилаш бўйича университет маъмуриятига таклифлар билан чиқиш;
- «Талабалар кенгаши»нинг аъзоларини сайлаш ва унга сайланиш.
Талабалар турар жойида яшовчиларга қуйидаги мажбуриятлар юкланади:
- Университет устави, “Талабалар турар жойининг ички тартиб қоидалари” ва “Одоб-аҳлоқ қоидалари”га тўлиқ амал қилиш, амал қилмаган тақдирда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда интизомий жазо чоралари қўлланилиши, хайфсан эълон қилиш, ётоқхонадан чиқариб юбориш ва талабалар сафидан четлаштириш; (Ётоқхона учун тўланган тўлов суммаси эса университет ҳисобида қолдирилади).
- газ ва электр асбобларидан техника ҳамда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилган ҳолда фойдаланиш;
- яшаб турган хона ва умумий фойдаланиш жойларини доимо саранжом ва озода тутиш, ходимлар ва талабалар билан самимий ва аҳил муносабатда бўлиш;
- талабалар турар жойи ва хонадаги мавжуд барча моддий қийматликларни (кийим шкафи, кроват, тумбочка, стол, стул ва ҳ.к.) бутлигини сақлаш, эшик қулфларини талабалар турар жойи мудирининг рухсатисиз алмаштирмаслик;
- навбатчилик жадвалига асосан, қаватни ҳамда умумий фойдаланиш жойларини (ҳожатхо-на, ювиниш хоналари, овқат пишириш хонаси ва бошқалар) тозалаш, маиший чиқиндиларни махсус белгиланган жойларга ўз вақтида чиқариб ташлаш;
- ТТЖдан узоқ муддатга кетишдан олдин (ёзги ёки қишки таътилга, ўқув амалиётига) хонадаги жиҳозларни ва хона калитини талабалар турар жойи бошқарувчисига топшириш;
- талабанинг айби билан мол-мулкка етказилган зарарни тўлиқ қоплаб бериш;
- шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиш;
- доимий юзига тиббий ниқоб тутган ҳолда бўлиши;
- ўзгалар билан қўл бериб, қучоқлашиб кўришмаслик, 2 метр оралиқ масофани сақлаш;
- агар талаба соғлигида ўзгариш сезилса (йўталса, иситмаласа, бош оғриса, таъм сезмаса) ўз вақтида университет врачлик пунктига мурожаат этиши шарт;
Талабалар турар жойида яшовчиларга қуйидагилар маън этилади:
- талабалар бир-бирига нисбатан ҳурматсизлик қилиши, жанжаллашиш, қимор ва бошқа таъқиқланган ўйинларни ўйнаш, спиртли ичимликлар ичиш, тамаки маҳсулотларини, сархуш (кайф берувчи) қилувчи моддаларни чекиш;
- турли реклама воситалари ёки расмларни хона ва коридор деворларига ёпиштириш ёки илиш;
- ўзбошимчалик билан электр қути, включатель, патрон, розетка ва бошқа электр жиҳозла-рини очиб кавлаш, тузатиш. Барча турдаги рухсат берилмаган электр жиҳозларидан фойдаланиш;
- талабалар осойишталигига ҳалақит берадиган баланд овоз билан гапириш, 1 хонадан 2-хонага кўчиб ўтиш, шовқин солиш каби хатти-ҳаракатларга йўл қўйиш (радиоприѐмник, телевизор, магнитофон ва бошқа овоз кучайтириш воситаларидан фойдаланиш) ҳамда бегона (университетга алоқадор бўлмаган) шахсларни яшаш хоналарига киритиш қатъиян маън этилади.
Университет маъмуриятининг мажбуриятлари;
- университет талабаларини санитария меъёрлари ва қоидаларига жавоб берадиган жой билан таъминлаш;
- талабалар яшаш хоналарини барча зарурий жиҳозлар (кийим шкафи, кроват, тумбочка, стол, стул ва ҳ.к.) билан таъминлаш;
- талабалар турар жойида техника ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига, санитария-гигиена талабларига мос ҳолатдаги шароитларни яратиш ҳамда талабалар турар жойида йилда бир маротаба жорий таъмирлаш ишларини амалга ошириш;
- талабалар турар жойини, табиий газ (етказиб бериш имкони мавжуд бўлган жойларда), электр ва иссиқлик энергияси, совуқ ва иссиқ сув билан таъминлаш;
- талабалар турар жойида ўтказиладиган тадбирлар, маданий-оммавий ишлар ҳамда спорт мусобақаларини ўтказишга қаратилган бешта муҳим ташаббус бўйича хоналарни ташкил қилади.
Ушбу шартнома икки нусхада тузилиб, бир нусхаси бино раҳбарида, иккинчи нусхаси талабанинг ўзида сақланади.
Шартноманинг амал қилиш муддатлари.
- Шартнома томонлар имзолаган кундан кучга кириб,__________________________ 20___ йилгача амал қилади
- Шартнома 2 нусхада тузилиб, иккала нусхаси ҳам хуқуқий жиҳатдан тенг кучли ҳисобланади.
____-сонли ТТЖ тарбиячи-педагоги Факультет номи:_________________________
Ф.И.О.________________________ ___________________йўналиш___босқич талабаси
(имзо)________________ Ф.И.О:______________________________________
Сана: _______________ (имзо)_____________
Do'stlaringiz bilan baham: |