Ушбу асарлардан тузувчининг рухсатисиз андоза олиш мумкин эмас



Download 448,95 Kb.
Pdf ko'rish
Sana21.02.2022
Hajmi448,95 Kb.
#30132
Bog'liq
Detektiv asarlar 2



https://t.me/dustlikarm

( Ушбу асарлардан тузувчининг рухсатисиз андоза олиш мумкин эмас.) 
AGATA KRISTA.
Misr ehromi siri………………………..2 
MIRZO AHAD.
Do’st qo’ynidagi ilon……………………..8 
RICHARD HARDVIK.
Zaharli may……………………....9 
ISMOIL SHOMURODOV.
O’n ming dollar qani?..........12 
MIRZO AHAD.
Ochilgan niqob………………………….20 
ROBERT SHEKLI.
Yo’q qilish xizmati………………….21 
MIRZO AHAD.
O’gay ona………………………………..23 


https://t.me/dustlikarm

А г а т а К р и с т а 
МИСР ЭҲРОМИ СИРИ 
Мен Пуаро билан энг шов-шувли ва даҳшатли жиноий ишлардан бирини очишда қатнашган эдим. Бу 
Мисрдаги фиръавн Менхер-Ранинг мақбарасини топган олимларнинг сирли ўлими эди. 
Қадимшунослар гуруҳига сэр Жоп Уаллард бошчилик қилди. Экспедицияни нью-йорклик жаноб 
Блейбнер маблағ билан таъминлади. 
Қазиш ишлари Қоҳира яқинидаги Гиза эҳромлари атрофида олиб бориларди. Олимлар тасодифан бир 
неча қабрни топишди. Кейинроқ бу фиръавнларнинг саккизинчи сулоласи — Менхер-Ралар мақбараси 
эканлиги маълум бўлди. Мақбаранинг топилгани ҳақида матбуотда кенг ёритилди. 
Аммо тез орада ҳаммани ҳайратга солган воқеа юз берди: сэр Жон Уиллард қазилма ишлари олиб 
борилаётган жойда юрак хуружидан вафот этди. 
Жон Уилларднинг ўлимидан кейин икки ҳафта ўтар-ўтмас қони заҳарланиб жаноб Блейбнар оламдан 
ўтди. Бир неча кундан кейин эса унинг жияни Нью-Йоркда ўзини отиб қўйди. 
Худди шу кезларда Пуаро марҳум қадимшуноснинг беваси Уиллард хонимдан тўрт энлик хат олди. 
Хоним Пуародан бир келиб кетишни илтимос қилган эди. Мен азбаройи қизиққанимдан Пуарога 
ҳамроҳлик қилдим. 
Уиллард хоним баланд бўйли, озғин аёл экан, унинг ғамгин, сўниқ юзи айрилиқни нақадар оғир 
кўтараётганидан дарак берарди. 
– Жаноб Пуаро, бунчалик тез етиб келиб илтифот кўрсатганингиздан миннатдорман, – деди у шикаста 
овозда. 
– Хизматингизга тайёрман, хоним. Янглишмасам, мен билан маслаҳатлашмоқчи бўлсангиз керак? 
– Билишимча, сиз изқуварсиз. Бундан ташқари ҳаётга янгича қарайсиз. Тасаввурингиз, тажрибангиз бой. 
Одамларни яхши биласиз. Айтинг-чи, ғайритабиий кучлар ҳақида нима дея оласиз? 
Пуаро бирпас ўйга чўмди. Менимча, у коса тагидаги нимкоса ҳақида ўйларди. Ниҳоят тилга кирди: 
– Келинг, очиқчасига гаплашайлик, Уиллард хоним. Сизни кўпроқ бу қизиқтирмайди-ку, тўғрими? 
Менимча, эрингизнинг сирли ўлими хаёлингизни банд қилиб турибди. 
– Ҳа, гапингиз тўғри. 
– Сиз унинг сирли ўлими сабабларини текшириб кўришимни истармидингиз? 
– Ҳа, сиз ҳақсиз. Газеталарда Миср эҳромлари-нинг фалокат келтирувчи сирлари ҳақида ёзганла-ри 
тўғрими? Жаноб Пуаро, яқин орада ўлган уч одамнинг ўлими сабабларини алоҳида-алоҳида тушунтириш 
мумкиндир. Аммо учаласини бирга олсангиз — бунинг тасодиф эканлигига ишонгингиз келмайди. 
Бунинг устига, ҳар учала ўлим ҳам мақбара очилгач бир ой ичида юз берди. Балки иримчилик 
қилаётгандирман, лекин бунинг остида ҳали таъсир кучини илм англаб етмаган қадимий, қудратли 
қарғиш ётгандир. Далил далиллигича қолади — уч киши кетма-кет ўлди! Мени ваҳима босяпти, 
назаримда яна биров ўладигандай. 
– Кимдан кўпроқ хавотир оляпсиз? 
– Ўғлимдан. Эрим ўлгани ҳақида хабар келгани-да мен бетоб эдим. Оксфорд университетини яқиндагина 
тугатган ўғлим бориб отасининг жасадини олиб келди. Энди у яна Мисрга қайтиб кетди. Нияти — отаси 
бошлаб қўйган қазиш ишларини охирига етказиш. Қол, борма деб қанча ялинсам ҳам унамади. Балки 
мени аҳмоқ, ваҳимачи аёл деб ўйлаётгандирсиз. Аммо ростдан ҳам қўрқаётган бўлсам нима қилай? 
Марҳум фиръавнларнинг арвоҳлари ҳалиям қурбонликка тўймагандир? Мени иримчига йўяётгандирсиз? 
– Нега энди? Ўзим ҳам иримларга ишонаман. Уларда гап кўп, – шошиб аёлнинг гапини бўлди Пуаро. – 
Демак, сиз ўғлингизнинг хавфсизлиги ҳақида ғамхўрлик қилишимни хоҳлайсиз, шундайми? Мен унга 
барча юз бериши мумкин бўлган кўнгилсизликлардан асраш учун қўлимдан келган ҳамма нарсани 
қиламан. 
– Оддий фалокатлардан-ку асрарсиз. Аммо сирли кучлардан қандай ҳимоя қиласиз? 
– Ўрта асрларда битилган китобларда сеҳр-жодудан ҳимояланишнинг кўплаб воситалари ҳақида ёзилган. 
Илгариги аждодларимиз бизларга, ўзимиз мақтаган замонавий фанимизга қараганда бу ҳақда кўпроқ 
билишган. Келинг, яхшиси, далиллар устида тўхталайлик. Эрингиз касби — мисршуносликни жуда яхши 
кўрармиди? 
– Ҳа, ёшлигидан. У ўз соҳаси бўйича энг етук мутахассислардан бири эди. 
– Жаноб Блейбнер эса, билишимча, шунчаки ҳаваскор эди, шекилли? 


https://t.me/dustlikarm

– Ҳа, шунчаки ҳаваскор эди. Фақат жуда бой эди. Бизнесидан бўш вақтида калласига келган иш билан 
шуғулланарди. Эрим йўлини қилиб уни мисршуносликка қизиқтириб қўйди. Бу экспедиция ҳам жаноб 
Блейбнернинг маблағлари ҳисобига ташкил этилган эди. 
– Унинг жияни-чи? Нималарга қизиқарди? Экспедиция таркибига кирармиди? 
– Кирмаган бўлса керак. Мен унинг жияни ҳақида илгари билмасдим. Кеча унинг ўз жонига қасд қилгани 
ҳақида газеталарда ёзишгач, билиб қолдим. Уларнинг оралари яқин бўлмаган. Ҳар ҳолда, жаноб 
Блейбнер ҳеч қачон қариндошлари борлигини айтмаганди. 
– Экспедицияда кимлар қатнашганди? 
– Британия музейининг оддий ходими доктор Тоссуил; Нью-Йоркдаги метрополитен музейида ишловчи 
жаноб Шнейдер; экспедиция котиби вазифасини америкалик ёш йигит бажарган. Доктор Эймс 
экспедицияда врачлик қилган. Ҳа, эримга содиқ хизматкори мисрлик Ҳасан ҳамроҳлик қилган. 
– Экспедиция котиби бўлган америкаликнинг оти эсингизда йўқми? 
– Харпер эди, шекилли. Аниқ эсимда йўқ. Менимча, у яқиндан жаноб Блейбнернинг қўлида ишлай 
бошлаганди. Ўзи келишган ёш йигит эди. 
– Раҳмат, Уиллард хоним. 
– Яна бирор маълумот керак бўлса... 
– Йўқ, ҳозирча етарли. Энди бу ишни менга ишонаверинг. Хотирингиз жам бўлсин, ўғлингизни асраш 
учун одамзод қўлидан келадиган барча нарсани қиламан. 
Пуаронинг бу баландпарвоз гапига Уиллард хоним унча ишонқирамади. Энсаси қотгани унинг юз-
кўзидан билиниб турарди. Шундай бўлса-да, у Пуаронинг ирим-сиримларга ишонишидан енгил тортди. 
Менга келадиган бўлсак, Пуаронинг иримчилиги етти ухлаб тушимга ҳам кирмаган эди. Уйга қайтаётиб 
йўл-йўлакай ўсмоқчилаб бу ҳақда сўрадим. 
– Азизим Хастингс, тўғриси, ишонаман. Иримларга нописандлик билан қараш керак эмас, – деди у 
самимий оҳангда. 
– Хўш, энди нима қилмоқчисиз? Ишни нимадан бошламоқчисиз? 
– Аввало Нью-Йоркка телеграмма жўнатамиз. Ёш жаноб Блейбнернинг ўлими билан боғлиқ фожианинг 
бутун тафсилотларини билиб оламиз. 
Пуаро шу заҳотиёқ Нью-Йоркка телеграмма юборди. Тез орада кутганимиздан ҳам батафсилроқ жавоб 
келди. 
Маълум бўлишича, ёш Руперт Блейбнернинг бир неча йилдан буён иши юришмаётган экан. Илгари у 
Жанубий денгиздаги оролларда у-бу иш топиб, амал-тақал қилиб кун ўтказар экан. Баъзан қариндош-
уруғлари пул юбориб туришаркан. Аммо бундан икки йил бурун у Нью-Йоркка қайтиб келибди ва 
ишлари борган сайин орқага кетаверибди. Яқинда йўлини қилиб Мисрга етиб олишга етарли маблағ 
топибди. Таниш-билишлари-га: «У ерда яқин қариндошим бор, ундан қарз олиб турсам бўлади», деб 
сафарга отланибди. Аммо бу режасининг амалга ошиши насиб этмаган экан. У қондош жиянидан кўра 
аллақачон ўлиб кетган фиръавнларнинг суякларини азиз деб билувчи амакисининг гўрига ғишт қалаб 
Нью-Йоркка қайтиб келди. 
Жаноб Жон Уиллард ҳали Руперт Мисрдалигида оламдан ўтганди. Нью-Йоркда Руперт яна саёқ ҳаётини 
давом эттирди, кейин тўсатдан ўз жонига қасд қилди. Ўлими олдидан қолдирган хатида у ўзини мохов, 
мискин-бечора деб атаган, бундай яшагандан ўлганим афзал деб ёзган эди. 
Миямга ялт этиб бир фикр келди. Аслида, бошданоқ фиръавнларнинг ўч олишига заррача ҳам 
ишонмаётган эдим. Барча ўлимларга замонамизга хос қотилликлар сабабчи деб ўйлардим. Шу топда 
аламзада жиян ўзининг хасис амакисидан ўч олмадимикан деб ўйланиб қолдим. Дейлик, унинг амакисига 
аталган заҳарни тасодифан Жон Уиллард ичиб қўйган бўлса-чи? Шундан сўнг Нью-Йоркка қайтган ёш 
Руперт виждон азобида қийналгандир? Шу маҳалда у амакисининг ўлимидан хабар топгандир. Руҳий 
қийноғи баттар ошган таъсирчан йигит ўз жонига қасд қилгандир. 
Бу тахминимни Пуарога айтдим. У гапларимни диққат билан эшитди-да: 
– Сиз жуда-жуда ишонарли тахминга келибсиз. Ҳа, жуда ишонарли. Шунчалик ишонарлики, ҳатто 
ҳақиқат бўлиб чиқиши ҳам мумкин. Аммо бир нарсани назарингиздан қочирибсиз. Бу — мақбаранинг 
бехосият таъсир кучи. 
Мен елка қисдим: 
– Сиз ҳалиям буни бўлиб ўтган воқеаларга таъсири бўлган деб ўйлаяпсизми? 
– Дўстим, нима бўлганда ҳам эртага Мисрга жўнаймиз. 
– Нима?! – Қулоқларимга ишонмай сўрадим. 
– Ҳа-ҳа, тўғри эшитдингиз, Мисрга. 


https://t.me/dustlikarm

Бизни қуёшда қорайган, соч-соқоли оқ, ўзи ҳам оқ кийим, шлём кийган киши кутиб олди. 
– Жаноб Пуаро ва капитан Хастингсмисизлар? Телеграммаларингизни олдик. Сизларни Қоҳирада кутиб 
олмаганимиз учун афсусдаман. Кутилмаган ҳодисалар рўй бериб, режаларимизни остин-устун қилиб 
юборди, – у шошиб ўзини оқлашга тушди. 
Негадир Пуаронинг ранги оқариб кетди. Унинг кийим чўткасига чўзилган қўли ҳавода муаллақ қолди. 
– Нима, яна бирор-ярим киши ўлдими? – чўчиб паст овозда сўради у. 
– Ҳа... 
– Жаноб Гай Уиллардми? – ўзимни тутолмай қичқириб юбордим. 
– Йўқ, ўлган менинг америкалик ҳамкасабам, доктор Шнейдер. 
– Нимадан ўлди? – сўради Пуаро. 
– Қоқшолдан. 
Мени ваҳима босди. Хаёлимда теварак-атрофимни ёвузлик, маккорлик, хавфу хатар ўраб олгандек эди. 
Хаёлимдан «Кейинги қурбон мен бўлсам-чи?» деган ўй кетмасди. 
– Эй, Худойим! – нолиди Пуаро. – Ҳеч балони тушунмаяпман. Лекин даҳшат, даҳшат! Айтинг-чи, жаноб, 
унинг айнан қоқшолдан ўлгани аниқми? 
– Менимча, ҳа. Доктор Эймс янаям аниғини айтар. 
– Айтганча, сиз доктормассиз-а? 
– Йўқ, мен Тоссуиллман. 
Бу Уиллард хоним айтган Британия музейида кичик ходим бўлиб ишлайдиган инглиз эксперти эди. 
Унинг юзида қандайдир қатъият ва шафқатсизлик зоҳир эди. Менга бир қарашдаёқ шундай туюлди. 
– Балки жаноб Гай Уилларднинг олдига ўтармиз. У келишларингиз билан дарҳол хабар беришимни 
сўраганди. 
Лагер ичидан ўтиб, катта чодир ёнига бордик. Доктор Тоссуилл ёпқични кўтарди, биз ичкари кирдик. 
Чодир ичида уч эркак ўтирарди. 
– Жаноб Пуаро ва капитан Хастингс, – бизларни таништирди Тоссуилл. 
Ўтирганлар ичидан энг ёши сакраб ўрнидан туриб, кўришгани бизнинг истиқболимизга шошди. Хатти-
ҳаракатидан у ҳам онасига ўхшаб феъли тезлиги сезилиб турарди. Йигит қолган икки ҳамсуҳбатичалик 
қораймаган, аммо кўзлари атрофига чўккан ҳорғинлик излари уни йигирма икки ёшдан катта қилиб 
кўрсатарди. Унинг ич-ичидан оғир руҳий қийноқларни кечираётгани шундоқ кўриниб турарди. 
Гай Уиллард бизни қолган икки киши билан таништирди. Доктор Эймс ёши ўттиздан ошган, ғайратли, 
чаккаларига оқ оралаган киши эди. Экспедиция котиби жаноб Харпер эса мугуз кўзойнак таққан, ўзи 
озғин, аммо ёқимтой йигит экан. 
Унча қовушмаган суҳбатимиз бир неча дақиқа давом этди, кейин жаноб Харпер кетди. Тез орада унинг 
кетидан доктор Тоссуилл ҳам ғойиб бўлди. Чодирда жаноб Гай Уиллард ва доктор Эймс билан биз 
икковимиз қолдик. 
– Марҳамат, ўзингизни қизиқтирган ҳамма нарса ҳақида бемалол сўраверинг, жаноб Пуаро, – деди 
Уиллард. – Биз, тўғриси, гангиб қолдик. Бахтсизликлар кетма-кет рўй берди. Аммо менимча, бошқача 
бўлиши мумкин ҳам эмас — булар тасодифан тўғри келиб қолди. 
У ҳаяжонланарди, бу ҳолати ҳозирги гапларига мос тушмасди. Пуаро жим туриб уни кузатарди. 
– Сиз ҳақиқатан шу иш билан сидқидилдан шуғулланмоқчимисиз, жаноб Гай? – ҳамроҳим ниҳоят тилга 
кирди. 
– Ҳа. Бу ерда шунча кўнгилсизликлар бўлганига, яна бўлиши мумкинлигига қарамай ишни давом 
эттираман. Илтимос, буни назарда тутинг. 
Энди Пуаро бошқа ҳамсуҳбатига ўгирилди: 
– Доктор, бунга сиз нима дейсиз? 
– Биласизми, нима десам экан, – чўзиброқ деди доктор, – Мен ҳам ҳозирча ишни ташлаб кетиш фикридан 
йироқман. 
Энди Пуаро ишчан бир қиёфада савол-жавобга киришди: 
– Унда айтинг-чи, жаноб Шнейдер қачон қазо қилди? 
– Бундан уч кун бурун. 
– Унинг қоқшолдан ўлгани аниқми? 
– Мутлақо аминман. 
– Унга қоқшолга қарши зардобдан укол қилмадингизми? 
– Қилдим, албатта, – доктор қуруққина жавоб берди. – Биз барча даво чораларини кўрдик. 
– Ўзингизда қоқшолга қарши дори бормиди? 


https://t.me/dustlikarm

– Йўқ, уни Қоҳирадан олиб келишди. 
– Лагерда яна бирор киши бу касалликка чалиндими? 
– Йўқ, ҳеч ким. 
– Сиз жаноб Блейбнер қоқшолдан ўлмаганини аниқ биласизми? 
– Аниқ биламан. У бармоғини кесиб олганди. Кейин жароҳатига микроб тушиб, қони заҳарланган. Тўғри, 
мутахассис бўлмаган киши бу икки хасталикни бир-биридан фарқлай олмаслиги мумкин, аммо улар ҳар 
хилдир. 
– Демак, тўрт бора ҳар хил ўлим юз берди. Бир киши юрак хуружидан вафот этди, бошқаси қони 
заҳарланиб. Учинчиси ўз жонига қасд қилди. Охиргисини қоқшол олиб кетди. 
– Гапингиз тўппа-тўғри, жаноб Пуаро. 
– Тўртала ўлимни боғлаб турган кўзга кўринмас ип бордай туюлмаяптими сизга? 
– Гапингизга унча тушунмадим. 
– Майли, соддароқ қилиб айтай. Марҳумлардан бирортаси фиръавн Менхер-Ра арвоҳини ранжитадиган 
бирор ножўя иш қилмаганмиди? 
Доктор ажабланганини яшириб ўтирмади: 
– Хафа бўлмангу, жаноб Пуаро, гапингиз ақлга тўғри келмайди. Ёки аҳмоқона миш-мишларга ишонаман 
деб биз билан ҳазиллашяпсизми? 
– Бу гап-сўзлар бўлмаган сафсата! – Уиллард жаҳл аралаш уни қўллади. 
Пуаро босиқлигини йўқотмади. Фақат мушукникига ўхшаган кўзларида нимадир ялт этгандай бўлди. 
– Демак, фиръавн арвоҳининг безовта бўлиши, ғазаби билан боғлиқ гапларга ишонмайсиз, шундайми, 
доктор? 
– Худди шундай, жаноб, – доктор қатъий оҳангда гапирди. – Мен илм одамиман. Мен фақат илм-фан тан 
олган ҳодисаларгагина ишонаман. 
– Нима, сизнингча, Қадимги Мисрда илм-фан бўлмаганми? – юмшоқлик билан сўради Пуаро. 
Бу саволни кутмаган доктор Эймс бир зум довдираб қолди. 
– Майли, ўзингизни койитманг, жавоб беришингиз шарт эмас, – Пуаро уни тинчлантирди. – Фақат 
маҳаллий ишчилар бўлиб ўтган ҳодисалар ҳақида нима деб ўйлаётганини айтсангиз бўлгани. 
– Оқ танлилар гангиб, боши айланиб қолганда, маҳаллий аҳоли ҳақида нима ҳам дейиш мумкин. Улар 
ваҳимага тушай дейишяпти. Ваҳоланки, бунга ҳеч қанақа асос йўқ. 
– Менимча, гапингиз унчалик ҳам тўғри эмас, – эҳтиёткорлик билан эътироз билдирди Пуаро. 
Гапга қизиққонлик билан жаноб Гай аралашди: 
– Сиз ўзингиз бу бўлмағур узунқулоқ гапларга ишонмасангиз керак? Ахир, бу бориб турган тентаклик-
ку! Мабодо ишонадиган бўлсангиз, демак, Қадимги Миср ҳақида ҳеч нима билмас экансиз. 
Пуаро жавоб ўрнига чўнтагидан ихчам, аммо қалингина китобчани олиб жаноб Гайга узатди. Унинг бир 
оз эскирган муқовасига «Мисрликлар ва халдейларнинг сеҳр-жодулари» деб ёзилган эди. Пуаро индамай 
ташқарига чиқди. Доктор менга тикилиб ўсмоқчилаб сўради: 
– У нима демоқчи ўзи? 
Беихтиёр қуйилиб келган кулгумни зўрға босиб: 
– Тўғриси, билмайман, – дедим. – Қандайдир режаси бор, шекилли. Менимча, ёвуз руҳларни 
жиловламоқчи. 
Пуарони излаб ташқарига чиқсам, у озғин ёш йигит — экспедиция котиби билан гаплашаётган экан. 
– Бу ерда олти ойдан бери ишлайман, – гапида давом этарди йигит. – Ҳа, жаноб Блейбнернинг 
ишларидан яхши хабардор эдим. 
– Унинг жияни ҳақида нима дея оласиз? 
– Бу ерда уни бир мартагина кўрган эдим. Кўринишидан туппа-тузук йигит эди. Илгари уни ҳеч қачон 
учратмаганман. Аммо доктор Эймс, кейин адашмасам, раҳматлик Шнейдер у билан аввалдан таниш 
бўлишган. Қария Блейбнер жиянининг ташрифидан ҳеч ҳам хурсанд бўлгани йўқ. Ўрталарида дарров 
катта жанжал чиқди. «Бир цент ҳам бермайман! – деб қичқирди у. – Бир цент ҳам! Ўлимим олдидан 
ҳамма пулларимни ҳаётимни бағишлаган ишимга сарфлашлари учун васият қилиб қолдираман. Бугун бу 
масалани жаноб Шнейдер билан гаплашиб олдим». Уларнинг суҳбати ана шу оҳангда давом этди. Ёш
Блейбнер шу куниёқ Қоҳирага жўнаб кетди. 
– Ўшанда у соғлиғидан шикоят қилмаганмиди? 
– Ким, қариями? 
– Йўқ, жияни. 


https://t.me/dustlikarm

– Қаеридир оғриганидан нолигандай бўлганди. Эсимда йўқ. Қаттиқ оғримаган бўлса керак-да. Бўлмаса, 
эсимда қоларди. 
– Яна бир нарсани айтинг. Жаноб Блейбнер васиятнома қолдирганмиди? 
– Менимча, йўқ. 
– Жаноб Харпер, бундан буён ҳам шу экспедицияда ишлайверасизми? 
– Йўқ, жаноб. Ишларимни сараномлаб олишим билан Нью-Йоркка жўнаб кетаман. Хоҳласангиз, 
устимдан кулишингиз мумкин, аммо мен лаънати Менхер-Ранинг кейинги қурбони бўлишни истамайман. 
Йигит пешонасидан оққан терини кафтининг орқаси билан сидирди. Пуаро ортига бурилиб кета 
бошлади. У яна елкаси оша қараб ғалати кулимсираб деди: 
– Аммо бир нарса эсингиздан чиқмасин — фиръавн бир қурбонини Нью-Йоркда ҳам омон қўймади. 
– Уҳ, лаънати! – Харпер хитоб қилди. 
Биз ўз чодиримизга яқинлашганимизда, кириш олдида оқ кийимда турган қорачадан келган, баланд 
бўйли кишини кўрдик. У ҳурмат билан бизни чодирга таклиф қилиб, арабча сўрашиб, нимадир деди. 
Пуаро тўхтаб сўради: 
– Сиз марҳум Жон Уилларднинг хизматкори Ҳасанмисиз? 
– Ҳа, мен илгари хўжайиним жаноб Жонга хизмат қилар эдим. Энди унинг ўғлига хизмат қиляпман. 
У бизга бир қадам яқин келиб, овозини пасайтириб Пуарога деди: 
– Сизни оқил одам дейишяпти. Ёвуз руҳлар билан муомала қилишни ҳам билар экансиз. Илтимос, 
айтинг, ёш хўжайин тезроқ бу ерлардан кетсин. Атрофимизда ёвуз руҳлар изғиб юрибди. 
У кескин бурилиб, Пуаронинг жавобини ҳам кутмасдан ташқари чиқди. 
– Ҳа, атрофимизда ёвузлик кезиб юрибди, – пичирлади Пуаро. – Буни мен ҳам ҳис қиляпман. 
Кечки овқат зерикарли ўтди. Асосан Тоссуилл гапирди. У Миср осори атиқалари ҳақида мулоҳаза 
юритди. Энди чодирларимизга тарқаламиз деб турганимизда жаноб Гай Пуаронинг қўлидан ушлаб унга 
лагер томонни кўрсатди. Ғалати қоп-қора шарпа чодирлар оралаб кезиб юрарди. Бу одам эмасди. 
Шарпанинг калласи ит калласига ўхшарди. Худди мақбара деворларидаги фрескаларда тасвирланганига 
ўхшаш. Қўрққанимдан гўё томиримда қоним қотиб қолди. 
– Ё, пок Парвардигор! – Пуаро ғўлдираб шошилинч чўқинишга тушди. – Бу Анубис, марҳумлар 
руҳларининг ҳомийси! 
– Кимдир бизни қўрқитмоқчи! – қичқирди Тоссуилл ўрнидан жаҳл билан сакраб тураркан. 
– Жаноб Харпер, у сизнинг чодирингизга қараб боряпти, – бақирди жаноб Гай. Унинг юзида қон 
қолмаган эди. 
– Йўқ, – деди Пуаро бош чайқаб, – у доктор Эймснинг чодирига қараб кетди. 
Доктор Пуарога ишонқирамай қаради, кейин Тоссуиллнинг гапини такрорлади: 
– Кимдир бизни ваҳимага солмоқчи! Юринглар, уни тутиб оламиз! 
Унинг кетидан мен ҳам югурдим. Аммо қанча изламайлик, шарпанинг ҳатто изини ҳам тополмадик. 
Чодирга бир оз асабийлашиб қайтганимизда Пуаро ўзининг хавфсизлигини таъминлаш билан банд эди. У 
чодир атрофига аллақандай чизиқлар тортар, ёзувлар ёзарди. Айни пайтда атрофидагиларга умуман 
сеҳргарлик, ёвуз макр-жоду, яхши сеҳр ҳақида маъруза қиларди. 
Пуаронинг гаплари Тоссуиллнинг асабини баттар ўйнатиб юборди. У мени четга тортиб пичирлади: 
– Сафсата! Ғирт сафсата сотяпти! Ҳамроҳингиз ёлғончи экан! У ўрта аср ва қадимги Миср хурофотлари 
ўртасидаги фарқни ҳам билмайди. Умримда бунақа нодон ва ишонувчан одамни кўрмагандим! 
Мен уни тинчлантириб, чодиримизга кирдим. Дўстим Пуаро яйраб ўтирарди. 
– Энди хотиржам ухлашимиз мумкин! – эълон қилди у тантанавор оҳангда. – Бошим тарс ёрилай деяпти. 
Бир пиёла мойчечак дамламаси бўлганда эди.
Худди унинг илтижосини Худо эшитгандай чодиримизнинг ёпқичи кўтарилиб, ичкарига патнис кўтариб 
Ҳасан кирди. У патнис устидаги бир пиёла буғи кўтарилиб турган мойчечак дамламасини Пуарога 
узатди. Мен бу ичимликни ёқтирмаганим учун иккинчи пиёлани олмадим. Чодирда яна икковимиз 
қолдик. Мен уст кийимларимни ечиб, ёпқични қия кўтариб саҳрога тикилиб қолдим. 
– Ажойиб жойлар, – дедим беихтиёр, – иш ҳам қизиқарли. Ўзим ҳам қизиқиб қоляпман. Саҳрода ҳаёт 
кечириш, аллақачон йўқолиб кетган цивилизацияларни ўрганиш. Пуаро, бу сизни ҳам мафтун қилаётган 
бўлса керак? Тўғрими? 
Жавоб бўлмади. Бундан пича афсусланиб орқамга ўгирилдим. Ўгирилдиму қўрқувдан совуқ тер чиқиб 
кетди. Пуаро каравотга кўндалангига чалқанча ётар, юзи титрарди. Ёнида эса бўш пиёла. 
Мен шошиб қолганимдан аввал унга ташландим, кейин бутун лагерни оралаб доктор Эймснинг чодирига 
югурдим. 


https://t.me/dustlikarm

– Доктор Эймс, – дедим нафасим бўғзимга тиқилиб, – тез чиқинг. 
– Нима бўлди? – доктор пижамада чиқди. 
– Дўстимнинг мазаси бўлмаяпти! У ўляпти, чоғи. Мойчечак дамламасини ичганди. Ҳасанни лагердан 
чиқариб юборишмасин, айтинг. 
Доктор бизнинг чодирга қараб чопди. Келсак, Пуаро ҳамон ўша алфозда ётарди. 
– Қизиқ, – ғўлдиради Эймс, – ҳушидан кетибди, шекилли. Бир нима ичувди деяётганмидингиз? 
Доктор бўш пиёлани қўлига олди. 
– Аммо мен буни ичмадим, – Пуаронинг хотиржам овози эшитилди. Қарасак, у караватда кулимсираб 
ўтирарди. 
– Мен дамламани ичмадим, – такрорлади у. – Дўстим Хастингс тунги саҳрони завқланиб томоша 
қилаётган пайтда уни кичкина шиша идишга қуйдим. Энди дамламани лабораторияга берамиз, текшириб 
кўришсин. 
Пуаро жимиб, доктор Эймсга синовчан тикилиб қолди. Доктор тўсатдан олдинга интилганда Пуаро 
бақирди: 
– Бекорга овора бўлманг! Ақлли одамсиз-ку! Куч ишлатишингиз бефойда. Хастингс сизни чақириб 
келгунча идишни ишончли жойга беркитиб қўйганимга ақлингиз етса керак. Хастингс, ушланг уни! 
Мен нега Пуаро бунчалик ҳаяжонланаётганини тушунмадим. Дўстимни ҳимоя қилиш учун уни 
доктордан тўсиб олдим. Аммо Пуарони бутунлай бошқа нарса ташвишлантираётган экан. Доктор Эймс 
қўлини оғзига олиб борди. Атрофга аччиқ бодом ҳиди тарқалди. Доктор чайқалди, бир қадам олдинга 
босиб йиқилди. 
– Яна бир қурбон! – тушкун кайфиятда деди Пуаро. – Аммо бу охиргиси. Балки ўзи учун шуниси 
маъқулдир. Уч одамнинг хуни унинг бўйнида эди. 
– Доктор Эймс?! – Ҳайратдан қичқириб юбордим. – Мен бўлсам сиз ростдан ҳам ғайритабиий кучларга, 
сеҳру жодуга ишонасиз деб ўйлабман. 
– Хастингс, сиз мени нотўғри тушунгансиз. Ҳар гал мен сеҳру жодуга ишонаман деб такрорлардим, 
холос. Куппа-кундуз куни биров бошқасини пичоқласа, шуни ҳам маъбудларнинг ғазабига йўювчилар 
бор. Одамларнинг онгида ирим-сиримлар жуда чуқур илдиз отган. Мен кимдир ана шундан 
фойдаланмоқчи бўлганини бошданоқ пайқаган эдим. Менимча, унинг хаёлига бу фикр жаноб Жон 
Уилларднинг ўлимидан кейин келган. Ўшанда ҳар хил хурофот гап-сўзлар кўпайган эди. Кейин ўйлаб 
қолдим. Жаноб Жоннинг ўлимидан ҳеч кимга ҳеч қанақа наф йўқ эди. Аммо жаноб Блейбнер — бошқа 
гап! У жуда бой одам бўлган. Нью-Йоркдан олган маълумотларимдаги баъзи хабарлар мени ўйлантириб 
қўйганди. Эсингизда бўлса, унда ёш Блейбнер Мисрдаги яқин дўстидан қарз олмоқчи эканлиги ёзилган 
эди. Дейлик, у фақат амакисини назарда тутган бўлса, нега очиқдан-очиқ айтиб қўя қолмаган? Демак, у 
яна кимнидир мўлжаллагандир? Кимни? Яна бир нарса, ёш Блейбнер Мисрга келишига зўрға йўл пули 
тўплаган. Амакиси эса унга бир цент беришдан ҳам бош тортган. Шундай бўлса ҳам жияни бир йўлини 
қилиб Нью-Йоркка қайтган. Демак, унга кимдир йўл пули берган. Ким? 
– Булар арзимас майда-чуйдалар-ку. Балки пул берган кишининг қотилликларга умуман алоқаси йўқдир, 
– дедим бепарво. 
– Аммо бу ҳали ҳаммаси эмас. Баъзан киши кўчма маънода гапирса ҳам, одамлар тўғри тушунишади. 
Гоҳо бунинг акси ҳам бўлиши мумкин. Ёш Блейбнер ўлимолди хатида «Мен моховман», деб ёзганди. 
Аммо унинг ҳақиқатан ҳам шу қўрқинчли касалликка чалиндим деб ўйлаб, ўзини отгани ҳеч кимнинг 
хаёлига келмаган. 
– Бўлиши мумкин эмас! – ҳайқириб юбордим. 
– Аммо шундай бўлган. Жуда маккорона ўйланган режа. Ёш Блейбнер Жанубий денгиз оролларида 
яшаганида арзимас тери касаллигига чалинган. Биласиз-ку, у ерларда бунақа касалликлар кўп учрайди. 
Харпернинг айтишича, Эймс ёш Блейбнер билан анча илгаридан таниш экан. Блейбнер танишининг врач 
сифатидаги гапларига ҳеч ҳам шубҳа қилмаган. Келганимда аввал-бошдан Харпер билан доктор Эймсдан 
шубҳаландим. Аммо тезда бундай жиноятни врачгина содир этиши ва усталик билан яшириши 
мумкинлигига ишондим. Мулоҳаза қилиб туриб қачондир гап орасида ёш Блейбнер доктор Эймс 
фойдасига васиятнома қолдирмоқчи ёки ҳаётини суғурта қилдирмоқчи бўлганини айтгандир. Шунинг 
учун у амакисининг олдига келганида, Эймс йўлини қилиб унинг егулигигами ё ичимлигигами мохов 
вакцинасини қўшган бўлса керак. Даҳшатли касалликка чалинганини эшитиб даҳшатга тушган ёш 
Блейбнер ўзини отган. Қария Блейбнер жиянига пўписа қилганига қарамай васият қолдирмаган экан. 
Демак, қонун бўйича унинг мероси жиянига, жияни ўлгани учун эса доктор Эймсга ўтган бўларди. 
– Жаноб Шнейдер-чи? 


https://t.me/dustlikarm

– Шнейдер ёш Блейбнер билан таниш бўлган. У ҳам Эймсдан шубҳаланиши мумкин эди. Ёки доктор 
бесабаб яна бир кишининг ўлими хурофотга ишончни кучайтиради деб ўйлагандир. Сизни шоқол 
каллали маъбуд Анубис шарпаси ҳам қизиқтирар. У Ҳасан эди, менинг буйруғим бўйича маъбуд 
қиёфасига кирганди. Аммо Эймс ғайритабиий кучларга ҳам, мен юз берган ўлимларни сеҳру жоду билан 
боғлаётганимга ҳам ишонмади. Шундан кейин энди у мени ўлдиришга ҳаракат қилса керак деган 
тахминга келдим. Кўриб турибсизки, мен ҳақ бўлиб чиқдим. Дамламага ростдан ҳам заҳар қўшилган 
экан. 
М и р з о А х а д
ДЎСТ ҚЎЙНИДАГИ ИЛОН
.
Марат Қодирни жуда ҳурмат қилар, уни тутинган акасидек кўрарди. Етти ёт бегонани бунчалик яқин 
олишининг таърифи узун. Шундан бир шингили: унинг жуфти ҳалоли бўлмиш Жамиланинг ҳомиласи 
нотўғри келганда Қодир жарроҳлик йўли билан ҳам онани, ҳам қизалоқни қутқариб қолди. 
Уларнинг борди-келдиси айнан шу кундан бошланди. Жамила туғуруқхонадан уйига қайтгач, эртасига 
Қодир хотинини етаклаб, бемордан хабар олгани келди. Марат ўзида йўқ хурсанд эди. У таом 
тайёрлашдан хабари бўлгани учун дарҳол ошга унади. 
Жамила дўхтирдан уялибми, ўрнидан турмоқчи бўлар, аммо уддасидан чиқолмасди. Жароҳати ҳали 
тўлиқ битмаган, ҳануз оғриб, азоб бераётганди. 
– Сизга мумкин эмас. Ётаверинг, хижолат бўлманг, – деди Қодир унга. 
– Ёлғиз қўллик ёмон экан, Қодир ака, – деди Марат. – Кўчиб келганимизга икки йил бўлаяпти, ҳали 
иморатимиз чала. Ёзда даланинг гашти ўзгача. Аммо қишда қийналаяпмиз. Газ қувурини тортиб келишга 
қўлимиз калталик қилаяпти. Қўшнилар кўчиб келишса, амалласак бўлади. 
– Ҳа, қийин экан. Ота-онангиз... 
– Отам қазо қилганлар, онамнинг ёлғиз ўзи икки укам ва синглимни вояга етказмоқда. Уларни уйли-
жойли қилиш керак. 
– Сиқилманг, аста-секин битказаверасиз. Аввал келин соғайсин. Совуқда кўп ташқарига чиқмасин, – деди 
Қодир кетар чоғида. 
Шу-шу икки оиланинг ташвиши бир бўлди. Қодир бир гал хотини билан келганида суҳбат мавзуси 
Жамиланинг чанг босиб ётган дипломи борлиги хусусида кечди. 
– Маратжон, оилавий шароитингизни биламан. Хўп десангиз, келинни ишга жойлаштирайлик. Топгани 
рўзғорингизга ҳарна ярайди. 
– Рўзғорни ўзим эплайман. Унинг боласи бор, – деди Марат. 
– Қизалоқ икки ёшдан ошди. Боғчага берса бўлаверади, – гапга аралашди Қодирнинг хотини Рухсора. – 
Жамилахоннинг ўзи нима дейди. 
– Хўжайиним биладилар... 
“Қодир ака менга ёмонликни раво кўрмайди. У кишининг гапида жон бор. Жамиланинг олдида ҳам 
тилим узун бўлади. Бекор ўқиган эканман, деб афсусланиб юрмайди”. Маратнинг хаёлидан шу гаплар 
ўтди. 
– Акажон, келинингизни ўзингиз ишга олсангиз, – деди у Қодирга. – Кўз-қулоқ бўлиб турардингиз. 
– Бизда бўш ўрин йўқ-да. Тўрт - беш ойдан кейин бўлади. Аммо хафа бўлмасангиз, вақтинча фаррош 
бўлиб ишлаб туриши мумкин. 
– Майли, розиман. 
Эртасига Жамила иш бошлади. Вақт ўтиши билан Қодир уни ҳамшираликка ўтказди. Онда-сонда 
навбатчиликда ҳам қоладиган бўлди. Ана шундай тунларнинг бирида Қодир анчадан бери ўйлаб юрган 
режасини амалга оширишга киришди. Унинг нияти Жамиланинг васлига етиш эди. Бу фикр 
туғуруқхонада операция қилаётган пайтда туғилганди. Қодир шифохонадаги беморларни бирма-бир 
кўздан кечириб, навбатчи ҳамширани хонасига чақирди. У Жамила эди. 
– Навбатчилик қийин бўлмаяптими? – сўради Қодир аёлни ўтиришга таклиф қилар экан. 
– Очиғи, бироз қийналаяпман. Аммо касбимни севганим учун қийинчиликлар унча билинмаяпти. Сизга 
раҳмат. 
– Раҳмат билан қутулолмайсиз. Бугун бизникида меҳмон бўласиз. 
– Меҳмон... – Жамиланинг кўзлари катталашди. 
– Демоқчиманки, бугун туғилган куним. Янгангизга қарашиб юборсангиз, раҳматингизга яраша иш 
қилган бўлардингиз. 
– Навбатчилик-чи? 


https://t.me/dustlikarm

– Хавотирланманг, ўрнингизга Тошева қолади. 
– Мен эрим билан бирга... 
– У кишига қандай хабар қиламиз, – унинг гапини бўлди Қодир ва аёлни аврай бошлади. – Кечқурун 
автобус ҳам юрмайди. Машинамда борай десам, ичганман. Яхшиси, бу сафар ўзимиз нишонлайлик. 
Жамила ишонди. Унинг қалби тоза бўлиб, ҳаммани шундай, деб ўйларди. Аммо баъзи инсонларнинг 
ичида шайтон уя қурганини билмас эди. 
...Қодир дарвозани очиб, машинаси билан ичкарига кирди. У ёлғондан хотинини чақирди. Ундан садо 
чиқмади. 
– Шундай кунда ҳам дугонасиникига борадими? Жамилахон, сиз машинадан тушаверинг, ҳозир келиб 
қолади. 
Қодир режаси амалга ошаётганидан хурсанд бўлиб, бамайлихотир меҳмонхона эшигини очди. 
– Бироз кутсак, яхши бўларди, – дея Жамила иккиланиб ичкарига кирди. 
– Ҳали замон меҳмонлар келиб қолади. Дастурхонни тартибга келтириб қўйсангиз ёмон бўлмасди, – деди 
Қодир илмоқли гап ташлаб. 
Дастурхон тузалди. Меҳмонлар ва Рухсорадан дарак йўқ эди. Қодир кута-кута ўзича сабри чидамагандек 
шампан виносини олди. Жамиланинг “кутайлик” дейишига қарамай, иккита стаканга қуйди ва аёлдан 
қадаҳ сўзи айтишини сўради. Жамила ийманибгина қадаҳни олиб, “табриклайман”дан нарига ўтмади. 
Аммо у ичмади. Қодир қистайвергач, ҳўплаб қўйди. 
– Унда ароқни очаман. Агар ичмасангиз хафа бўламан. 
Қодир тезда ароқни очди. Жамиланинг ҳай-ҳайлашига қарамай, ароқ қуйилган пиёлалардан бирини унга 
узатди. У “шампан виноси ичаман” деб хархаша қилди. Шунда Қодир “йигитнинг сўзи битта бўлади, 
ҳақиқатан ҳам хафа бўламан”, деб Жамиланинг ёнига ўтирди. Аёл ноилож пиёлани қўлига олди. 
– Сизнинг Маратжон билан бахтли бўлишингиз учун ичаман, – Қодир бир кўтаришда ароқни сипқорди. 
Жамила на ичишни, на ичмасликни биларди. Чунки умуман ароқ ичмаган. Ичмайман деса, Қодир 
мажбурлайди, ичса кўнгли айниб, йиқилиб қолиши мумкин. Бошлиғи бўлгани билан бегона эркак. У 
таваккал кўзларини юмиб, зўрға икки ҳўплам ичди. Бундан афти бужмайиб, қизарди. Ўзича шўр 
бодрингдан газак қилди. 
Қодирнинг хархашаси билан қолганини ҳам шу тариқа ичиб, бошида оғриқ пайдо бўлганини айтди. 
– Ҳечқиси йўқ, бошланиши шундай бўлади, – деди Қодир. 
У бемалол Жамилага тегажоқлик қила бошлади. Бундай муносабатни кутмаган аёл Қодирнинг юзига 
шапалоқ тортиб юборди. Шу биргина тарсаки Қодирни одамийликдан чиқарди. У ўкириб, ўзини 
Жамиланинг устига отди. Кийимига тирмашди. 
– Қутқаринглар! 
Қодир мақсадига етай деганда, Жамилада қаердандир куч пайдо бўлиб, уни устидан улоқтирди. Кейин 
жонҳолатда эшик томонга йўналди. Барибир Қодирнинг эркаклиги устун келди. Икки сакраб унга етиб 
олди-да, сочидан тортди. Судраб меҳмонхонага олиб кирди. 
Жон ҳаммага ширин. Жамила учун сўнгги чора дастурхондаги пичоқ бўлди. 
– Жамилахон, мен ҳазиллашдим, бундай қилманг, – ялина бошлади Қодир аёлнинг қўлида тиғ кўргач. 
Ҳаммаси кўз очиб юмгунча содир бўлди. Жамиланинг қўлидан пичоқни тортиб олган Қодир уни аёлнинг 
юрагига санчди. Жамила гиламга ағдарилди... 
Ҳайвоний ҳирсни деб, инсонийликни унутган ва бир бегуноҳ аёлнинг умрига зомин бўлган Қодир 
қилмишига яраша жазо олди. 
Р и ч а р д Х а р д в и к 
ЗАҲАРЛИ МАЙ 
Жером Стейли учун бу одатдаги юмуш эди. Аммо ёзишмалар бошланиши билан Вероника уни ҳайрон 
қолдирди. Аёлнинг хатларида нолиш, шикоятбозликдан асар ҳам йўқ эди. Бошқа аёллар эса 
ёлғизлигидан, зерикишаётганидан нолишар эди. Стейли бундай мазмундаги мактубларга ўрганиб 
қолганди. Вероника умидсизликка тушадиганларга ўхшамасди. 
«Азизим Жером! – деб ёзган эди у иккинчи хатида. – Мен ҳам сизга ўхшаб ёлғизликка ўрганиб қолдим. 
Сизнинг Эднангиз оламдан ўтганига икки йил бўлибди. Жеймс мени ташлаб кетганига ҳам бир ярим йил 
бўляпти. Доимо қийналиб юрмай десангиз тақдирга тан бериш керак. Нима қиласиз, улар пешонамизга 
сиғмаган экан-да. 


https://t.me/dustlikarm
10 
Аммо сизнинг хатларингиз юрагимда аллақачон ўчиб кетган деб ўйлаган умид учқунини яна 
алангалатгандай бўлди. Бу инояти — бизни шу клуб орқали учраштиргани учун тақдирга шукроналар 
бўлсин...» 
Жером мийиғида кулиб қўйди. Сабаби, мактуби айнан Вероникада шундай туйғулар уйғотиш мақсадида 
ёзилган эди. Тўғри, биринчи хати бир оз қисқароқ ёзилганди. Чунки аёл киши расмий клублар орқали 
танишишдан уялади. Клуб «Катта ва кекса ёшдаги шахсларнинг дўстлашуви лигаси» деб номлангани ҳам 
Стейлининг ғашини келтирди. 
Жерам Стейли дипломли психолог эмасди. Аммо шахсий тажрибасидан билардики, ҳафсала билан 
ҳаракат қилинса, аёлнинг уятчанлигини енгиб ўтса бўлади. У одатда мижозларига иккинчи мактубини 
уларни юмшоқлик билан тинчлантириш, шубҳаларини йўққа чиқариш мақсадида ёзарди. Мана, бу гал 
ҳам номаси нишонга, ҳойнаҳой, тегибди. 
Учинчи мактубида Стейли одатдагидек ўзаро учрашиш мумкинлигига шама қилди. Айни пайтда 
ўртадаги масофа олислиги муайян муаммо туғдиришини афсус билан қайд этди... 
Вероника жавоб хатида учрашишга умид билдирди. Уларнинг мактублари энди: «Севгилим Жером», 
«Азизам Вероника» жумлалари билан бошланарди. Иккови сурат алмашишди. 
Стейлининг ўзи буюк санъат намунаси деб ҳисоблаган олтинчи мактуб узоқ давом этаётган 
интизорликка якун ясаши керак эди. 
«Азизам Вероника! 
Мана, суратингизга тикилиб ўтирибман. Руҳим-ни ажиб туйғулар чулғаб олган. Уларни фақат илк бор 
севиб қолган болагина англаши мумкин. Ҳа, бу айнан севги туйғусидир! Уни бошқача атасам ўзимни 
алдаган бўлардим. 
Афсуски, мен бахтли кунлари энди келадиган ёш бола эмасман. Биз ҳозир шундай яшаяпмизки, секин 
ҳаракат қилишимиз йўқотиш билан баробар. Кишининг севгилисидан узоқда яшаши бу унинг умуман 
яшамаётганидир. Хуллас, Вероника, ҳузурингизга қараб учяпман! Чоршанба куни тушдан кейин соат 
бешларда етиб бораман. Агар ташрифим қайсидир жиҳатдан сизга малол келса, дарҳол хабар қилинг. 
Сизнинг Жеромингиз». 
Аёллар бундай мактубларни асраб-авайлаб, ўраб-чирмаб сақлашини у яхши биларди. 
Вероника уни аэропортда кутиб олди. Аёлни кўриб Жером ҳангу манг бўлиб қолди. Одатда хат орқали 
танишган аёллари суратларига қараганда анча хунук бўлишарди. Сабаби, сураткашлар мижозларини 
чиройли кўрсатиш учун бор ҳунарларини ишга солишарди. 
Аммо Вероника ёшига нисбатан бениҳоя гўзал эди. Соч турмаги ҳам ўзига жуда ярашиб турарди. 
– Жером! – деди аёл. 
– Вероника! – деди бунга жавобан Стейли. 
– Менга худди узоқ айрилиқдан сўнг энди кўришиб турганимиздек туюляпти, – деди энтикканча аёл унга 
қўлини узатаркан. 
– Менга ҳам шундай туюляпти, севгилим. Биз илгари фақат менинг орзуларим дунёсида учрашганмиз, – 
беихтиёр Жеромнинг оғзидан шу калималар чиқди. Ваҳоланки, у умрида ҳали ҳеч кимга бунақа сўзларни 
айтмаганди. Энг қизиғи, бу гаплари самимий эди. 
Улар таксида кетишаркан, бутун йўл бўйи қўл ушлашиб гаплашиб боришарди. 
Вероника ўзига қарашли меҳмонхонадан Жером учун қулай, шинам хона ажратиб қўйганди. Стейли 
бундан мамнунлигини яширмади. Икки йил аввал Эдна вафот этгач унга хотинидан 60 минг доллар 
мерос бўлиб қолган, аммо ҳозир бу маблағ деярли тугаб бўлганди. 
– Ҳечқиси йўқ. Ҳар иккимизга ҳам ўтмишимиз билан хайрлашиш осон кечмайди. 
Орадан икки ҳафта ўтди. Стейли гўёки ёшарди. Қадамлари шахдамлашди, кўзларида ўт пайдо бўлди. 
Вероника бирор ёққа кетганида унинг қайтишини сабрсизлик билан кутарди. 
Бир оқшом итальянча ресторанда шамлар ёғдусида овқатланиб ўтиришганида Вероникага жиддий 
тикилиб сўради: 
– Бахтимиздан баъзан қўрқувга тушмайсанми?
– Тушунмадим, – ҳайрон бўлиб сўради аёл. – Киши бахтдан ҳам қўрқадими?
Жером ғамгин жилмайди: 
– Мен бахтлилигимизни ўйлаб негадир баъзан қўрқувга тушаман. 
Вероника кулиб юборди. 
– Илгари буни пайқамаган эдим. Ёки яқинда оила қурган киши қарий бошладими?
«Эҳтимол, ҳақиқатан ҳам ёшим таъсир қилаётгандир...» хаёлидан ўтди унинг. Сўнг ўйчан оҳангда деди: 


https://t.me/dustlikarm
11 
– Ғалати-да, Вероника. Менинг ёшимда киши-нинг ҳаёт тарзидаги ҳар қандай, ҳатто яхши ўзгариш ҳам 
унга таъсир қилади, шекилли. Хуллас, бунга кўникиш осон кечмас экан. 
Вероника энди кулмади, маъқуллагандай бош силкиб, бокалидаги винодан бир-икки қултум ичиб деди: 
– Бу хусусият ёшдан қатъи назар кўпчиликка хос. 
Кўз очиб юмгунча орадан бир ой ўтди. Жером энди ўйланиб қолди. Чунки бир ой белгиланган охирги 
муддат эди. Илгариги хотинлари бундан бирор кун ортиқ яшашмаганди. Йўқ, адашмаса, улардан бирига 
бу насиб этганди. Адашмаса, у Матильда эди. Стейли ўшанда оғир гриппга чалиниб, ётиб қолди. Ахир, 
кимдир ҳолидан хабардор бўлиб туриши керак эди-ку! Жером тузалиши билан, табиийки, Матильда 
нариги дунёга равона бўлди.
Вероника кундан-кун гул-гул очилиб борарди. Орадан беш ҳафта ўтса ҳамки, Жером ундан халос 
бўлишга ўзини мажбурлай олмади. Аёл унинг ҳаёт тарзига аралашмас, бунинг устига шунақа мазали 
таомлар пиширардики. Айниқса, жўжа кабобни ҳатто ресторанларда ҳам бунақа усталик билан 
пиширишолмасди. 
Баъзан Жером қизишган пайти: «Бўлди, эртагаёқ режамни амалга ошираман» деб ўз-ўзига сўз берарди. 
Аммо эртасига ҳеч нарса ўзгармасди. Ўзаро яқинлик, илиқ муносабатлар чўзилгандан чўзилиб борарди. 
Мусиқа тинглаётиб ёки китоб ўқиётиб бири қандайдир фикрни айтиб қоларди. Шунда иккинчиси 
яқиндагина мен ҳам шу ҳақда ўйлаб турувдим, деб ҳайрон бўларди. 
Айни пайтда эски одатлари Стейлини озод, мустақил, эркин бўлишга чорларди. «Букрини гўр 
тузатаркан-да», хаёлидан ўтарди унинг. Гоҳо ўзини Вероника билан қаттиқ боғланмаганман, бу ришталар 
ҳадемай узилиб кетади деб ишонтирмоқчи бўларди. 
Аммо туйғулари — севгиси ҳам, хавотири ҳам ошгандан ошиб борарди. Орадан икки ой ўтди.
– Бу ҳаётимдаги энг бахтли давр бўлди, Жером, – дея бир куни тан олди Вероника. – Гўёки... 
С тейли газета ўқишдан тўхтади: 
– Гўёки нима?.. 
Аёл бош чайқади-да: 
– Йўқ, шунчаки ўзим. Биласан-ку, баъзан аёллар ғалати кайфиятга тушишади... Айтганча, бугун кечқурун 
концертга борамиз, эсингдами? Моцартнинг мусиқаларини ижро этишади. Бу — жону дилим.
Жером газетасини тахлар экан, аста хўрсиниб қўйди. У ҳам Моцартни севарди... 
Ниҳоят орадан уч ой ўтгач, Стейли энди қатъий ҳаракат қилиш пайти келганини англаб етди. Акс ҳолда 
Вероника ҳеч қачон жонига тегмас, иккаласи бир умр бирга аҳил-иноқ яшаб ўтишлари мумкин эди... 
У Вероникани азбаройи яхши кўргани учун раҳм-шафқат кўрсатишга ҳаракат қилди. Токи севгилиси 
қийналмай оламдан ўтсин. Ухлайди-ю уйғонмайди. Бундан ҳам осонроқ ўлим бўладими?
Кейинги ҳафта улар яна концертга отланишди. Бу гал Бетховеннинг мусиқаларини тинглашди. Иккаласи 
ҳам бу бастакорнинг ашаддий мухлиси эдилар. Шунинг учун узоқ вақт яқинда эшитган мўъжизакор 
мусиқалари таъсирида бўлишди. Жером айнан шу оқшом анчадан буён ўйлаб юрган режасини амалга 
ошириш учун қулай фурсат деган қарорга келди. У заҳарни ўтган ҳафта топиб қўйган эди. Ҳозир эса 
Вероника чўмилаётган пайти идишдаги заҳарнинг ҳаммасини вино тўлдирилган графинга бўшатди. 
Вероника одатда ухлаш олдидан винодан бир рюмка ичар эди. 
Ҳаммомдан унинг хиргойиси эшитиларди.
– Азизам, яхши кўрган винонгдан ичасанми? – баланд овозда сўради Стейли. 
– Ҳа, майли. Концерт ажойиб ўтди, тўғрими?
– Ҳа, нимасини айтасан... Вино олиб борайми? 
– Майли, раҳмат. Шошма. Бугун ичмай қўя қолай. Мусиқадан маст бўлганим етар. 
Жером енгил тортиб графиннинг қопқоғини ёпиб, биллур тиқинини тиқиб қўйди. Манфур режасини 
амалга оширишни яна бир кун орқага сурса ҳеч нима бўлмайди, бугун қандай бахтли кун, ахир! 
Остонада тунги кўйлакда пайдо бўлган Вероника кулимсираб сўради: 
– Эртага жўжа кабоб пишириб берайми? 
– Қанийди, жонгинам, – деди Жером графинни ошхона жавонига қўяр экан. 
Яна йигирма тўрт соатдан кейин ҳаммаси тугайди. У ўзининг қачондан буён қўмсаб юрган одатдаги 
ҳаётига қайтади. Стейли шу хаёллар билан хотинини ўпиб қўйди. Вероника ҳам шундай самимий қайноқ 
бўса билан жавоб қайтарди. 
*** 
Қабристондаги жазирама иссиқдан сўнг меҳмонхонанинг салқин ҳавоси унга жуда ёқди. Аммо нега руҳи 
сўлғин, ичига чироқ ёқса ёришмаяпти? Ёки хато қилиб қўйдими? Ёхуд ёши ўтаётганининг 
таъсиримикин? Кўнгли яқинликни хоҳлаяптими? Шундай самимий яқинлик бор эди-ку! Энди ҳаммаси 


https://t.me/dustlikarm
12 
тугади. Хайриятки, Жером ҳеч қийналмасдан жон берди. Энди афсусланишнинг фойдаси йўқ. Бизнес ўз 
оти билан бизнес. Энди янги мактубни бошлаш керак. Ўтган сафарги хати ўзида янгича фикрлар, 
ёндашувлар пайдо қилган эди.
«Ҳайронман, – хаёлидан ўтказди Вероника юзидаги қора тўрини очар экан, – улар мен пиширган жўжа 
кабобни мунча ёқтиришмаса?..» 
У ошхонадаги жавондан графинни олиб, ўзига бир рюмка вино қуйиб, катта ва кекса ёшдаги кишилар 
билан танишиш учун янги мактуб ёзишга киришди.
«Фақат танишув клубининг номи ғалати-да, – мулоҳаза қилди Вероника рюмкадаги винодан ҳўплар 
экан. – Аммо вино ажойиб, фақат таъми хиёл ўзгарибдими...» 
И с м о и л Ш о м у р о д о в 
ЎН МИНГ ДОЛЛАР ҚАНИ? 
Ортиқ ака билан Олим уч хонали хонадонда, залдаги диванда ялпайиб ўтиришибди. Ортиқ аканинг 
қўлида пульт, телевизор каналини айлантиришдан чарчамайди. Олим олаяди. Уй бекаси, тахминан қирқ 
ёшлардаги, тўладан келган жувон — Назира кириб-чиқиб турибди. Унинг турмуш ўртоғи Камол креслога 
чўккан, индамайди. 
Булар эрталаб бўлимга ариза билан борган. Тўрт яшар фарзандини кимдир боғчадан ўғирлаб, уйи 
эшигига компьютерда битилган қуйидаги хатни қистириб кетган: 
«Назира, болангиздан умидингиз бўлса, эртага ўт-тиз минг доллар пулни тайёрлаб қўйинг. Қайга олиб 
боришни кейин айтамиз. Милицияга хабар берадиган бўлсангиз ёки бошқа бировга бу ҳақда айтсангиз, 
болангизни тирик кўришга умид қилманг». 
Бошлиқ шу тўғридаги хабарни айтганди, дастлаб Ортиқ ака ишонмади. 
– Йўғ-э, – деди у ҳайрат билан. – Бунақа жиноятлар бизда аллақачон йўқолиб кетган-ку!? 
– Шу-да, – деди бошлиқ. – Бу жиноят билан ўн уч-ўн беш йил бурун шуғулланган бирортаси қамоқдан 
чиққан бўлса, эски касали қўзидимикин. Болаларга айтдим, бу борада иш кетяпти. Сенларнинг ишинг 
болани аниқлаш, онасига тирик қайтариш, тушундингларми? Қани, иш-га! 
– Қамоқдан чиққан... қамоқдан чиққан... – деди Ортиқ ака ташқарида бошлиққа тақлид, йўқ, уни аҳмоқ 
қилиб. – Бунақа ишга бизда ҳатто энг расво жиноятчиям қўл урмайди. Менталитет бошқа. 
Жиноятчи қайга хабар юбориши номаълумлиги, хат уй эшигидан топилгани сабабли, хонадонда 
кутишмоқда. Ўтиришибди, нафаслари чиқмайди. Ортиқ ака ўғринча Назирага боқади. Олимни Камол 
қизиқтиради. У эса Назира кириб келганда жаврайди: 
– Айтдим, шуни ўзимиз ҳал қилайлик, деб. Кўнмадингиз. Энди булар сизга нима иш қилиб берарди. Ана, 
ўтиришибди, нима қилишини билмай. 
Ортиқ ака унга еб қўйгудай боқади. Индамайди. Ростдан нима қилишни билмаяпти-да. Бир парча хатдан 
бошқа ҳеч гап маълум эмас. Бошқа ходимлар Назиранинг танишбилишлари бўйича «ишлаяпти», лекин 
натижа йўқ, чамаси. 
– Хавотирланманг, ўзингизни босинг, – дейди Олим.–Топамиз, болангизни соғ-омон қайтарамиз. 
– Эй, қайда, – деди қўрслик билан Камол. – Жиноятчилар биз мелисага ариза берганимизни билган, энди 
болага бир гап қип қўйишади. 
Назиранинг кўзлари ола-кула бўлди. Ранги ўчди. Шусиз ҳам жувон ўзини қўярга жой тополмаётган эди. 
Қайгадир ўтиб, уч ўрам доллар кўтариб чиқди ва журнал сто-лига ташлади: 
– Мана, мелиса акалар, пул бериб, боламни қутқариб беринглар, илтимос. Кам бўлса, яна қўшаман. 
Машинам бор! 
– Биз сизга жиноятчимизми? – Ортиқ аканинг жаҳли чиқди. – Ёки унинг ҳамтовоғими, пул оладиган? 
Қутқарамиз, деяпмиз-ку, қўлимиздан келганини қиляпмиз, лекин жиноятчилар таклиф киритмаса, бизда 
нима айб? Шошмасак, ўзлари яна «чиқади». 
– Шуни буларни аралаштирмай бериш керак эди, – тўнғиллади Камол. – Шундай ширинтой бола, 
ёқимтой йигитчага бир гап бўлиб қолса-я! 
Икки изқувар индамади. 
– Мен ташқарига чиқиб, айланиб келаман, – деди Камол ва ўрнидан турди. – Сиқилиб кетдим, ўлиб 
қоламан. 
– Эҳтиёт бўлинг, – тушунтирди Олим. – Шубҳа уйғотадиган ҳаракат қилманг, уй кузатилаётган бўлиши 
мумкин. 
Камол темир эшикни шарақлатиб очди ва бир оз ўтиб бақирди: 


https://t.me/dustlikarm
13 
– Манавини қаранглар! 
Ортиқ ака билан Олим шошиб шу томон чопди. Камолнинг оёғи остида ётган бир парча қоғозни 
кўтарди. 
– Тегманг, тегманг! – Олимнинг гапи беҳуда кетди. – Эй, расво қилдингиз, бармоқ изларини олиш керак 
эди. 
Камол қоғозни олиб, у ён-бу ёнига айлантирди, ўқи-ди: 
«Боладан умидларингиз бўлса, пулни бўлиб-бўлиб берасизлар. Шу бугун кечки соат 16.30 да ўн минг 
долларни «Чилонзор» метросидан бозор томонга чиқиш жойда, бурчакда турган ахлат қутига ташлаб 
кетасизлар. Шу ишни ими-жимида бажарсангизлар, қолганини олиш билан бирга, болани ҳам соғомон 
қайтарамиз. Пулни ташлайдиган одам «Пахтакор» метросидан поездга чиқиб, «Чилонзор»да тушиб 
қолсин ва пулни ташлаб ғойиб бўлсин. Шу операциядан кейин яна боғланамиз.Эсларингиздан чиқмасин, 
боланинг ҳаёти сизларнинг қўл-ларингизда. Айтганимиздай бўлса, у омон қолади». 
Ортиқ ака шошиб Камолнинг қўлидан қоғозни тортиб олди. Ҳаммаси айтилгандай ёзилган. Бу сафар хат 
қўлда битилган. 
– Бу яна нима масхарабозлик? – деди Ортиқ ака шошиб, сўнг ўйланди. – Олим, нима қиламиз? Сенданам 
ҳар-ҳар замонда ақлли гап чиқарди, маслаҳат бер. 
Шогирд елка қисди. Инсон ҳаёти билан боғлиқ бунақа вазиятларга тушиб кўрмаган, боши гангиди. 
«Хўп» дейишса, лақиллатиб кетишлари мумкин, «йўқ» деса, бир боланинг ҳаётига зомин бўлиб 
қолишдан чўчийди. 
– Пулни мен олиб бораман, – деди Назира. – Сизларга ишонсам, болагинамдан айрилиб қоламан. 
Олим лол! Қоғоз бу ерга қандай келиб қолган? Демак, улар ҳали Назира ички ишларга мурожаат 
қилганини билмайди! 
– Ҳаракат қилиб кўрамизми? – деди Олим. – Улар биз бу ердалигимизни ҳали билмайди. Демак, вазиятни 
бошқара оламиз. 
– Бошқа чорамиз ҳам йўқ, – деди Ортиқ ака. 
Назиранинг хонадонида тадбир муҳокама қилиняпти. 
– Пулни ўзим олиб бораман, – деди Назира юз долларлик пуллардан бир ўрамини ушлаб. 
– Балки бунинг ўрнига қоғоз ташлаб кетармиз, – фикр билдирди Олим. – Ҳар ҳолда ахлат қути бўлса, 
шунча пулни ташлаш ақлсизлик-ку! Куйиб қолмайлик. 
– Нима деяпсиз?! Сарварбекнинг ҳаётидан қиммат бўп кетдими шу пул?! – деди Камол қатъий, сўнг 
Нази-рага юзланди. – Пулни ўзим олиб бораман. Сиз эп-лолмайсиз. Бари бир мендан ҳеч ким 
шубҳаланмайди, ҳар ҳолда хўжайинингизман-ку! Қўрқманг, қилаётган ишимга жавоб бераман. 
Тўғриси, Олимнинг боши гангиган. Ҳақиқий тезкор ходим бундай ҳолларда ўзини йўқотмаслиги, 
совуққон бўлишини яхши тушунади, лекин гап бировнинг жондан азиз фарзанди ҳақида боряпти. 
Шундан ҳатто Ортиқ ака-дай мақтанчоқ ҳам «Олим нима дейсан?» деб туриб-ди. Ўзи хулоса қилишга 
чўчийди. Жиноятчиларнинг хаёлида не ўй, не фикр — билиб бўлмаса. Лекин нима бўлишидан қатъи 
назар, чора кўриш лозим, бир хулосага келиш керак. Чеккада туриб бўлмайди. Хулоса қилиш ва қарор 
чиқариш уларнинг гарданида. 
Олимни ўйлантираётган савол кўп — хатни қандай эшикка қистириб кетишди? Подъезднинг эшигида 
ра-қамли қулф бор-ку? Чеккадаги одам унинг кодини қайдан билади? Нима учун кечки пайт? Нима учун 
метрода келиш керак? Нега айнан «Пахтакор»дан «Чилонзор»га? Нега айнан бозор тарафи? Нега ахлат 
қутига ташлаш керак? 
Буларнинг ҳаммасига жавоб топиш керак, лекин қай-дан? 
Кечки пайт, кўпчилик ишдан чиққан эмасми, метро тирбанд. Олим нега айнан шу вақт танланганини 
англади — жиноятчилар у ўйлаганчалик анойи эмас, одам кўплигида изга тушиш оғирлигини билган. 
Олим билан Камол «Пахтакор» метросига олдинма-кетин кириб келди. Ортиқ ака «Чилонзор»нинг 
чиқиш жойида кузатиб қолган. 
Олим беш одим нарида. Камол эса қўлида қора елимхал-та ушлаган, унда газетага ўралган бир ўрам юз 
долларлик пул. Иккаласи аҳён-аҳёнда бир-бирига маъноли қараб қўяди. Олим ўзини Камолни 
танимагандай тутади. Камол эса унга илтижо билан боқади. Нигоҳида «мени ёлғиз ташлаб кетманг», 
деганга ўхшаш маънони англаш мумкин. 
Поезд келди. Иккаласи эшикдан кирди, одамлар оқими Камолни нарига суриб кетди. Олим эса эшик 
ёнида сиқилиб қолди. Майли, ҳечқиси йўқ, ана, ҳув нарида Камолнинг қўнғиртоб сочи кўринмоқда. 
Йўловчиларнинг аксарияти «Чилонзор» метросида тушди. Олим пайпанглаб Камолнинг ортидан 
жўнади. Бари бир одам кўп, кузатиб бориш оғир. Тўрт-беш одимдан ортиқ яқинлашиб бўлмайди, пайқаб 


https://t.me/dustlikarm
14 
қолишлари мумкин. Ахир Камолни фақат угина кузатаётган бўл-маса керак. Бўлмаса жиноятчи шундан 
шу ёққа метрода келишни тайинлаб, туш кўрмагандир. Улар ҳам хавфсизлигини ўйлаганда. 
Олим атрофга аланг-жаланг қилиб, «Пахтакор» мет-росидан ўзлари билан бирга келаётганларни 
қидирди. Бундайлар кўпчилик. Ўнтадан ортиқ. Ҳар бирининг кўринишини ёдда сақлаб қолишга уринди. 
Ер ости йўлагида одам кўп, оралаб ўтиб борди. Ана, бурчакда ахлат қути кўринди. Қизиқ, илгари у 
тепада — чиқиш жойида турарди, бу ёққа тушибди. Янаям қизиғи, айнан бурчакда эмас, ярим одим 
ичкарида турибди. «Тадбирга пухта тайёрланишган, – Олимнинг кўнглига шу ўй келди. – Аҳмоқларга 
дуч келганимиз йўқ». 
Дарҳақиқат, қутининг бу ерга қўйилиши уни кузатишда қийинчилик яратади. Тепадан туриб, назорат 
қилиб бўлмайди, кўринмайди. Ичкаридан — ер ости йўлагидан эса қараб туриш ўнғайсиз. Қаққайиб 
турган киши борки, дарров кўзга ташланади. Бу ерда одамлар тез келиб, тез ўтиб кетади. Тўхтаб 
турадиганлар бўлмайди. Фақат бир-икки тиланчини айтмаганди. Уларниям метро милиционерлари 
англади дегунча қувиб солади. Ҳозир кўринмаяпти. 
Олимнинг бутун фикру зикри қутини кузатишда бўл-ди. Йўл-йўлакай қўл телефони орқали Ортиқ акага 
қўнғироқ қилди: 
– Чалғиманг, бу мен, – деди овозини пасайтириб, ён-атрофда кимдир бўлса, эшитиб қолмасин деган ўйда. 
– Гадой керак. Тез. 
– Гадой?! Қайдан топаман? Отлиққа йўқ гадой менда нима қилади? 
– Билмайман, ҳозир объект ўрамни уячага ташлайди, мен ўтиб кетишим керак. Шунгача гадой 
объектнинг ёнига келиши лозим. Кузатади. 
– Нима, бу «гадой» деганинг ҳам паролми? – Ортиқ ака тушунмади. 
– Паролга бало борми? – Олимнинг жаҳли чиқди. – Тез бўлинг, кийимингизни тескари кийиб, тушинг 
пастга! Садақа сўраб турасиз. 
– Қути тепада-ку, – деди Ортиқ ака гапни сал-пал анг-лаб. 
– Пастда, пастда турибди, – деди Олим. – Тушинг, бўлинг... қути назоратсиз қолмасин, мен икки 
дақиқадан ортиқ қололмайман, шубҳа уйғонади. 
Ниҳоят Ортиқ ака: «Сенга ҳали гадойни кўрсатаман», деб алоқани узди. 
Камол қутига яқинлашмоқда эди, Олим шошилди, бир унга, бир атрофга боқди. Уларни ким кузатяпти? 
Камол қора пакетга қўлини тиқиб, газетага ўралган пулни олиб, атрофга аланглаб қутига ташлади ва 
ўтиб, пиллапояга бурилиб кўздан ғойиб бўлди. 
Олим эса қадамини секинлатди. Камолни тепада тезкор гуруҳ кутиб олади, пулни назоратдан 
қочир-маслик керак. Бир-икки сония атрофга аланглаб, шу ерга — пиллапоя четига ўтиб, энгашиб 
туфлисининг боғичини боғлади. Бошқа баҳона тополмади. Жосуслар ҳақидаги эски киноларда ҳар доим 
шунақа қилишади. Сўнг кимнидир кутган бўлиб, у ёқ-бу ёққа юрди. 
Ниҳоят, тепадан кўйлаги этагини шимидан чиқарган, тугмаларини нотўғри қадаган Ортиқ ака тушиб 
келди. Ишончлироқ чиқсин учун тупроққа думалаганми, усти чанг, ғижим. Шогирди ёнидан еб қўйгудай 
олайиб ўтди ва қутидан беш одим нарига бориб, оёқларини йиғиб ўтирди, бошини буткул экканча 
минғирлаб садақа сўрай бошлади: 
– Садақа қилинглар, садақа радди бало! Хайр қи-линглар, яхшилар, отам дўхтирда, укаларим уйда оч 
ўтирибди, дорига пул йўқ! Худо йўлига тўрт-беш танга ташлаб кетинглар! Дуо қиламан, яхшилар! 
Олим ташқарига — ёруғ оламга чиқди. Қуёш кўп қа-ватли уйлар томидан бўйлаётган эди, ҳаво иссиқ. 
Ўтган-қайтганда шубҳа уйғотмаслик учун қўл телефонини олиб, унга-бунга таклиф қилди: 
– Телефон бор, гаплашасизми? Дақиқаси беш юз сўм-дан. 
Бунақа қиммат нархда ҳеч ким гаплашишни истамади. 
Ниҳоят, пастда нимадир тарақ-туруқ бўлиб кетди. Ортиқ аканинг «Олим!» дегани эшитилди. Изқувар 
шошди. Тўрт ҳатлаб, қути ёнига келганда Ортиқ ака аллакимнинг қўлини қайириб, кишан солишга 
улгурган эди. 
Олим рация билан ёрдам чақирди. Яқин ўртада шай бўлиб турган тезкор гуруҳ етиб келди. Метродан 
чиқ-қан текин томоша ишқибозларини ҳайдаб, ишга киришилди. 
Ахлат қутидаги бори тўкилиб, бир-бир кўздан кечирилди, пул ўралган газета бор, доллардан эса дарак 
ҳам йўқ! 
Ортиқ ака ҳам, Олим ҳам ўсал бўлди. Ушланган шахс ҳеч кимда ишонч уйғотмади. Уст-боши абгор, 
икки йилдан буён ювинмаган, чамаси, сассиқ ҳидидан ёнида ту-риш қийин, оёқ-қўлларидан яра-чақа 
тошган. Хуллас — оддий бир дайди. 


https://t.me/dustlikarm
15 
Ён-атроф, қути тезлик билан суратга олинди, қутидаги бор ахлат бир пакетга жойланиб, бўлимга 
жўнашди. Олим ҳам, Ортиқ ака ҳам иш расво бўлганини англади. Пул йўқ, гумондор йўқ, манави 
дайдидан бир гап олиб бўлмайди. У ростдан ҳам ўзи айтаётгандай, шунчаки бўш шиша қидириб юрган 
бўлса-чи? 
– Айт, – дейди унга дўқлаб Ортиқ ака. – Сени ким юбор--ди бу ерга? Тез гапир? Ўша одам сени қайда 
ку-тади? Қутидаги ҳамма ахлатни опке дедими ёки фақат ўрал-ган газетаними? 
Олим тушунди — у ҳақиқатан ҳам шиша идиш илин-жида ахлат титиб юрган. Бироқ буни Ортиқ акага 
уқтириб бўладими? Унинг ўзиям буни тушунаётгандир, лекин ростдан шундай бўлиб чиқса, тадбирнинг 
расво бўлгани шу эмасми? Буни эса тан олгиси келмайди. Шунча одам, шунча кучни жалб қилиб, ярим 
кун ўйлаб, ўйланиб, тайёргарлик кўриб, пулниям, болакайниям бой беришдими? Ишониш қийин, чидаш 
оғир! Ҳали бошлиқ бор гапни эшитса, нақ териларига сомон ти-қади! 
Улар бўлимга келишганларида Ортиқ аканинг қўл телефонига қўнғироқ бўлди. Назира экан. Боласи 
уйига қай-тибди! Ортиқ ака телефонни Сарварбекка бердириб, овозини эшитгунча ишонмади. 
Ортиқ аканинг жони чиқиб кетгудай бўшашди. Ха-бар-ни эшитиб Олим ҳам қувонди. Ҳар ҳолда бола 
топилибди-ку! 
Бошлиқ тадбирнинг якунини сабрсизлик билан кутаётган экан, навбатчи икки изқуварни тўғри унинг 
хо-насига юборди. 
– Пул ҳақида гап очсанг, ўласан, тушундингми? – деди Ортиқ ака ясама дўқ билан улар қабулхонага 
келишганида. – Яхшиси, умуман гапирма, жим тур. Ўзим эплайман. 
Бошлиқ хавотир билан кутаётган экан, Ортиқ аканинг абгор уст-бошига бир қур назар ташлаб, 
«кўринишларингдан бир иш қилиб келаётганга ўх-шайсанлар», дегандай юзида нимадир йилтиллаб ўтди: 
– Ўртоқ бошлиқ. Ҳаммаси кўнгилдагидай, бола эсон-омон онасига қайтарилди, тадбир зўр ўтди. 
Ҳам-маси беш... Ҳозир гумондор сифатида бир кишини ушлаганмиз, сўраймиз, аниқлаймиз, натижалари 
бўйича ахборот берамиз. 
Бошлиқ оғир хўрсиниб, «Уф-ф!» деб юборди. 
– Раҳмат, раҳмат, елкамдан тоғ ағдарилгандай бўлди. 
Ортиқ акани гапга қўйиш керак-да, боплайди. 
– Батафсил айтиб беринглар-чи, нима бўлган экан? Те-пага ахборот беришим керак. 
Ортиқ ака каловланди. 
– Ўртоқ полковник, – деди ўзини қўлга олиб. – Рухсат берсангиз, бир соат ичида билдирги билан 
батафсил маълумот берсак. Ҳозир фикрни жамлаб ололмаймиз. Чарчаганмиз, ҳаяжондамиз. Енгил 
бўлгани йўқ. 
Бошлиқ хурсанд эмасми, рози бўлди. 
– Энди нима қиламиз? – сўради Олим. – Ёлғон гап билан қутулиб бўладими? 
– Биздан олдин ички ишларда хизмат қилиб ўтган машойихлар «Сувнинг оқишига, бошлиқнинг 
хоҳишига боқ», дейди. Ҳозир полковник хурсанд, бўлар-бўлмас долларлар билан кайфиятини бузиш 
шарт эмас. Керак бўлса, ўзи бузилади, – Ортиқ ака тиржайди. Унинг иши юришса, севинса мақол 
айтадиган одати бор. 
– Бошқалардан эшитса, нақ ўлдиради-да, – хаво-тир-ланди Олим. 
– Бир соат ичида ё эшак, ё подшо дегандай... 
– Учинчиси бўлиб, ўзимиз ўлиб қолмайлик. 
– Қўрқма, мен бор-ку, – дадилланди Ортиқ ака. – Бир иш қиламиз... Ҳозир анави жувоннинг олдига 
бориб, бола топилганини расмийлаштирамиз. Пул ҳақида ҳеч қаерда гап очмасликка келишамиз. Шусиз 
ҳам йигирма минг даромад қилди, тўғрими? Биз бўлмасак, ўттиз мингнинг барини берарди-да, тўғрими? 
– Биз ҳаммаёқни «ҳўл» қилиб қўйганимиз-чи? Ас-лида ўн минг ҳам бизнинг уқувсизлигимиз туфайли 
қўлдан кетмадими? 
Ортиқ ака шогирдига олайиб боқди. 
– Сен номардга ишониб бўлмайди, бари бир айтиб қўясан, – деди ҳафсаласи ўлиб. – Топармиз. 
Сарварбек қайга боргани, ким билан бўлганини айтиб беролмади. Фақат қандайдир «яхши хола» 
опкетгани, «ишкалат» берганини гапирди, холос. 
Камол ҳам етиб келган экан. 
– Пул қани? – деди ҳовлиқиб. 
Икки изқувар гуноҳ устида қўлга тушган ўқувчилардай елка қисди: «Йўқ!» 
– Ишончли, қайтарамиз, девдиларингиз-ку?! Лекин мендан шубҳаланманглар, кўрдингиз, пулни қутига 
ташладим, кейин тепага чиқишим билан ходимларингиз тўғри машинасига етаклаб кетди. 


https://t.me/dustlikarm
16 
Изқуварлар тилини тишлади. Назира эса хурсанд. 
– Шу пулга кўндими? – сўради. 
Ортиқ ака каловланди, Олим довдиради. Биринчидан, нима учун жиноятчилар пулнинг қолган қисмини 
олмай, болани қўйиб кетишганини, иккинчидан, шунча пул қайга ғойиб бўлганини билишмайди-да. 
– Ҳали пулни қайтаришга ҳаракат қиламиз, – деди минғирлаб Ортиқ ака, айтган гапига ўзи ҳам ишонмай. 
– Шу ёғигаям раҳмат, катта яхшилик қилдингиз, бир умр унутмайман бу яхшилигингизни... – деди 
мамнун Назира. – Мендан қанақа хизмат? Яхшилигингизга нима билан жавоб қайтарай? 
Ортиқ ака шошди, кўзлари сузилди, англадики, жувон пулни талаб қилмайди, вазиятдан силлиқ чиқиб 
кетиш имконияти бор. Бу уни руҳлантирди: 
– Ҳа, энди... – деди чайналиб. – Етти балога бир чал-пак, юз қарғага бир кесак дегандай, бизга икки 
чўқим ош бўлса. 
Олим Ортиқ аканинг феъли айниётганини пайқаб, гапини бўлди: 
– Кеннойи, биз шошяпмиз, раҳматнинг ҳам, ошнинг ҳам кераги йўқ. Вазифамиз шунақа, одамларга ёрдам 
бериш, бунинг учун бизга давлат маош тўлайди. Хайр! 
Улар кўчага чиқишди. 
– Ўзимиз-ку шармандамиз чиқиб, на жиноятчини топдик, на пулни, – зарда қилди Олим. У ҳали 
аламидан тушмаган. – Жиноятчилар чув тушириб кетди-ку, сиз бўлса ош сўрайсиз! Очмисиз? 
– Гап-да буям, – Ортиқ ака ўзини оқлагандай гапирди, сўнг кўтаринки кайфиятда давом этди. – Топамиз, 
куйинма. Мен борман-ку... Жиноят-қидирувнинг тирик афсонаси. Эртага бир киришсак, пешингача ҳал 
бўлади. Эшак иши билан, тўнғиз тиши билан, дегандай ҳалиги ойначангни олволсанг, бас. 
Олим ўйлаб ўйига етмаяпти — доллар қайга кетди? Бола қайга бориб, қайдан пайдо бўлди? Жиноятчи 
ким аслида? 
* * * 
Қанчалар чарчаган бўлмасин, на Ортиқ ака ва на Олим шу кеч уйларига кетмади. 
Шармандагарчиликнинг олдини олиш, пулни топиш ва жиноятчини аниқлаш ке-рак. 
Ахлат қутини титкилаётган дайдини сўраб, аниқ гап оли-шолмади. Суриштириб билишдики, у ростдан 
ҳам шиша териб юраркан. Қўйиб юборишдан ўзга чора йўқ эди. Ахир Олим аниқ кўрди, унинг олдига ҳеч 
ким яқинлашмади, қўлидан ҳеч ким ҳеч нарса олмади. Бу жиноятга қанчалар алоқаси бор, номаълум, 
лекин пулнинг йўқолишида айбдор эмаслиги аниқ. 
Дайдини текширгунча ярим кечаси бўлган эди. 
– Шу кетишда хотин уйдан ҳайдаб солади, – деди аҳён-аҳёнда Ортиқ ака қизарган кўзларини ишқалаб. 
– Ишни тўғриламасак, ишдан ҳайдашади, – жавоб қилади Олим. – Ана унда кеннойининг бағридан 
чиқ-майсиз. 
– Ҳо, ойлик маош обормасам, хотин уйга киргизар-микин? 
– Сизники қийин экан. 
Олим ўша — қутидан олинган ахлатларни олдига олиб титкилаяпти. 
– Ўзим ўровдим, бу айнан ўша газетанинг варағи. Ана, числоси, сони тўғри келади, манави сарлавҳаниям 
ўқувдим. Ичидаги пул қайга кетган? 
Ортиқ ака хатларни очиб олган, термилиб ўтирибди. Уйқусизликдан гангиган, калласига бир фикр 
келаётгани йўқ, ҳозир «Исминг нима?» деган саволгаям жавоб беролмайди. 
– Ортиқ ака, нима учун пулнинг бир қисмини олиб, болани қўйиб юборишганийкин? – сўради Олим. 
– А?! – деди изқувар қоғоздан бошини кўтариб. – Ҳа, уми? Ким билади дейсан, ўн минг доллар ҳам оз 
пул эмас-да. Кўриб, шошиб қолгандир. 
– Шошишга улгургани йўқ-ку, – деди Олим. – Пул-ни олар-олмас, болани қўйиб юборишган. Уни ўша 
жойга олиб боришганининг ўзиёқ уларда шундай ният бўлганини кўрсатади. Энг асосийси, ишга биз 
аралаш-ганимизни билишган, аниқ билишган, шунга қарамай, таваккал қилишган. Шу мени 
ўйлантиряпти. Чўчитяптиям. Ким мелисанинг қўлидан пулни юлиб кетишга ҳаракат қилиши мумкин? 
Ўзига бунчалар ишонган, бино қўйган одам ким? 
– Қайдан билай? – Ортиқ ака ҳафсаласизлик билан гапирди. – Жиноятчилар менинг номимни эшитиши 
би-лан оёғи қалтираб қолади-ку, қўлимдан пулни олиб кетишга ҳаракат қиладими? Кимнинг жони нечта? 
Ўйлаб гапиряпсанми шуни? Уйқунг келиб, бошинг айниб қоп-ти. 
– Лекин нима бўлишидан қатъи назар, олиб кетишди-ку, қўлимиздан юлиб кетишди. 
– Рост, лекин билмай қилишди-да бу ишни. 
Олим устози билан тортишиш беҳудалигини англаб, нигоҳини яна газета парчасига олди. Ниҳоят, чарчаб, 
қўли билан столга урди. 


https://t.me/dustlikarm
17 
– Асабга ҳушёр бўл, – деди Ортиқ ака. – У ҳали кўп керак бўлади. Ундан кўра, мана, манави хатга анави 
ой-начанг билан бир боқ-чи, бирор гап бормикин. 
Олим боя хатларни кўздан кечирган, пичоққа илингулик ҳеч нарса топилмаган эди. Ортиқ аканинг 
гапини ерда қолдиргиси келмай, иккита қоғоз парчасини олди. Уларни ёнма-ён қўйиб, бир унга, бир 
бунга боқди. 
– Нимага хатларни «сиз»лаб ёзган, – деди ниҳоят. 
– Ҳурмат қиладиган одам битгандир-да, – деди бамайлихотир Ортиқ ака. 
Бу гапдан Олимнинг кўзи косасидан чиққандай бўлди. 
– Жуда яқин кишиси бўлади-да унда. 
– Назиранинг ака-укаларини суриштириш керак! – деди Ортиқ ака ҳовлиқиб. 
– Опа-сингиллариниям, – деди Олим. 
– Нега? 
– Хат аёл кишининг қўли билан битилган, кўрмаяпсизми, чиройли. Кейин бола ҳар доим бир аёлнинг 
ёнида бўлган, эсингиздан чиқдими? Камолниям текшириш керак. 
– Йўғ-э, – деди Ортиқ ака. – Ундан гумонсирасак, ин-софдан бўлмас. 
– Нега, – ҳайрон бўлди Олим. – У Цезарнинг хотини-дай гапми? 
– Тушунмадим?! – Ортиқ аканинг ҳайратдан кўзлар олайди. 
– Мактабда тарих ўқитувчимиз бўларди, шу «Цезарнинг хотини гумондан холи», деб айтар эди. Шунга...– 
Олим тушунтириш берди. 
– У ҳар доим ёнимизда эди, бирга ишладик... – Ортиқ ака фикр юритди. – Кейин хотинига шунақа иш 
қилмаса керак. Пуллари биргадир. Ундан гумон қилсак, Назирадан ҳам шубҳаланишимизга тўғри келади. 
Бу эса мантиққа тўғри келмайди. Унинг қариндошлари эса бошқа масала. Ўшалардан гумонсираш керак. 
Ортиқ ака шу гапларни айтиб, тўсатдан калласига бир фикр келди. 
– Ана, кўрдинг, – деди Ортиқ ака жиноятчини қўлга туширгандай ҳовлиқиб. – Бошидаёқ айтган эдим, 
жи-ноятчилар бу ишга қўл урмайди, деб. Тўғримикин? 
– Биринчидан, – деди совуққонлик билан Олим. – Ўз фикрингизни ягона ҳақиқат деб уқтирмоқчи 
бўлманг. Иккинчидан, бу ишни қилганлар жиноятчилар бўлмаса, унда ким? 
– Улар ҳам жиноятчи, лекин мутахассис эмас-да. 
– Яхшиям мутахассис эмас экан, – деди Олим ҳафсаласизлик билан. – Йўқса, иккаламизниям қўлимизга 
ки-шан солиб, сотиб юборишаркин. 
* * * 
Назиранинг укасиникига келишганда Олимнинг шошгандан тили калимага келмади. Зойир исмли бу 
йигитни у метрода кўрувди. Улар билан бирга «Пахтакор»да чиқиб, «Чилонзор»да тушган. Лекин 
Комилга яқинлашмаган, буниси аниқ. Чунки ўзининг ортидан келаётувди. 
Ортиқ аканинг енгидан тортиб четга чиқарди: 
– Шу йигит бизни метрода кузатиб келувди! 
Ортиқ ака ўгирилиб, Назиранинг укасига боқди. Йигирма беш ёшлардаги, тўладан келган, келишган 
йигит. Қўлидан ёмонлик келадиганга ўхшамади. 
– Аниқми? – сўради шубҳаланиб. 
– Аниқ, – деди Олим қатъийлик билан. – Биласиз-ку, хотирам фотоаппаратдай гап, бир қарашда суратга 
оламан. Буни ўша кун метрода кўрганман, биз билан «Чилонзор»дан чиққан. 
Ортиқ ака бари бир ишонмади. Шубҳаланиб сўради: 
– Фотоаппаратингни плёнкаси бормиди? Бир марта анави овсар экспертимиз ўликни суратга олгани 
бор-ганда плёнка солмаган экан, катта жанжал бўлган. 
Олимнинг кулгиси келди, лабини тишлади. 
Зойирни ички ишлар бўлимига олиб келишганида рангида ранг қолмаган, оёқлари қалтирар, тили 
калимага келмасди. Вақт ўтган сари Ортиқ аканинг жиноятни у содир этганига шубҳа-гумони 
қолмаётганди. 
– Шу экан, – деди Олимнинг қулоғига пичирлаб. – Гаров ўйнайман, шу қилган. 
– Кеча соат ўн олди-ю ўттизда қайда эдингиз? – сў-ради Олим. 
– Қачон?! Ўн олти?! – Зойир шундай деб жимиб қолди, кўзларини аланг-жаланг қилди, юзи қизарди. 
Гапиролмади. 
– Жавоб беринг, – баланд овозда деди Ортиқ ака. 
– У-уйда эдим, – деди тутилиб Зойир. 
– Сизни метрода кўрганлар бор, – деди Олим. – Ёлғон гапирманг, бари бир билиб оламиз. 


https://t.me/dustlikarm
18 
– Ишдан қайтаётган бўлсам керак, – деди Зойир ниҳоят бир оз ўзига келиб. 
Олим сездики, у нима деб алдаш ҳақида бир қарорга келди. Энди ўзи ўйлаб топган ўша асосий ғоя 
атрофига ёлғонни чаплайверади. Лекин унча уддабурога ўхшамаяпти. Довдираяпти. 
– Қайда ишлайсиз? 
– Еттинчи автопаркда! 
– У бошқа томонда-ку?! 
Зойир яна ўсал бўлди. 
– Майдонни айлангани борувдим. 
Икки изқувар у ёқ-бу ёқдан савол бериб Зойирнинг бошини гангитди. Охир-оқибатда у нима деётганини 
ҳам билмай, пойинтар-сойинтар жавоблар бераверди. Ниҳоят, поччаси ва мелиса ходимини кузатиб 
боришни унга опаси тайинлаганини айтди. Лекин бу гапи ҳам ишончли чиқмади. Назирага қўнғироқ 
қилишди. У олдинига довдиради, сўнг деди: 
– Нима, Зойирни ушладингизми? Опкетдингизми? Мен! Ҳа, мен айтувдим, «қараб тур» девдим. Илтимос, 
қўйиб юборинг. У қилган эмас бу ишни. 
– Тамом, – деди Ортиқ ака Зойирга жавоб беришгач. – Ишни аслида шу бола қилган, энди булар ўзаро 
келишишади, шу билан иш ёпди-ёпди бўп кетади. 
– Ие, биз жиноятчини ушлашимиз керак-ку, – деди Олим. 
– Ким сенга ўз укасини қамашга қўйиб беради? Энди масала ўзаро ҳал қилинади. Пул опага қайтарилади. 
Лекин бизнинг ёрдамимиз билан. Шунисига ҳам севинсак бўлади. Мақсад ҳам аслида шу эди-ку, 
тўғрими? 
– Шу-ку, лекин жиноятчи топилмаса, ҳамма ишимиз бир пул-ку! Бир йўлини қилиб, исботлашимиз керак, 
– деди Олим. 
Ортиқ ака унга «қўлимдан нима иш келади?» – дегандай олайиб боқди. Олим тилини тишлади. 
– Балки анави хатга қараб бирор далил топарсан, – деди Ортиқ ака. – Бориб, ғиппа бўйнидан олардик. 
Олим яна хатни ўрганишга киришди. 
– Сал шошибмизми, дейман, – деди ниҳоят Олим. – Бу хатлар шевада ёзилган-ку! 
– Қанақа шевада? 
– Дастурхон атрофида «Олингизлар, женгизлар» дейдиганларнинг шевасида. Мана «борасизлар», 
«кетасизлар», «бажарсангизлар» деган сўзларни тошкентлик ёзмайди-ку! Менимча, тошкентликлар 
ҳурматни ифодалайдиган иккита қўшимчани биргаликда ишлатмайди. 
– Сен юристмисан ё филолог? – Ортиқ ака ўқрайди. – Балки хотини «женгизлар»дандир. 
Йўқ, Зойирнинг турмуш ўртоғи ҳам тошкентлик экан. Иш юришмаётгани учун Ортиқ аканинг жаҳли 
чиқди: 
– Энди кимнинг хотини даштдан, деб қидириб юрамизми? Туппа-тузук гумондор бор эди, шуниям йўққа 
чиқаряпсан. 
– Асабни бузманг, мен нима қилай, далилларга қараб айтяпман-да, – Олим ўзини оқлади. 
– Хатни атай, бизни чалғитиш учун мана шундай ёзиш-ган бўлса-чи? Биз шунга ишониб, боши берк 
кўчага кириб қолгандирмиз?! Унда нима бўлади? 
– Мумкин, жуда мумкин! 
Олим хатдаги ёзувларни асос қилиб, аниқ хулосалар чиқариб бўлмаслигига имон келтириб, 
суриштирувни бошқа йўналиш бўйича олиб бормоқчи бўлди. Энди, хат атайдан бузиб ёзилгани 
тўғрисидаги фикр ўртага таш-лангандан сўнг Ортиқ ака яна бу ишни Зойир қилгани ҳақидаги тахминга 
елимдай ёпишди. 
Олим яна пул ўралган газета парчасини қўлига олди. Шун-дан ўзга яна нимага таянишни, нимадан келиб 
чиқиб, суриштирувни ташкиллаштиришни билмайди. 
– Ойначанг билан боқ, – кесатди Ортиқ ака. 
– Қарасам қарайман, – деди Олим. 
– Боқсанг, боқмасанг бу ишни расво қилдик, – деди ни-ҳоят тушкун кайфиятда Ортиқ ака. – Шуни аниқ 
Зойир қилган. Лекин опаси қўллаб юборади. Қарабсанки, икки ўртада биз аҳмоққа чиқиб турибмиз. 
Олим стол устига ёйилган газета бўлагига боқиб ўти-раверди. Унинг йиртилган жойини текширди. 
– Жиноятчининг исмини қидиряпсанми? – кесатди Ортиқ ака. 
Олим кесатиқни қулоғининг ёнидан ўтказиб юбориб, сў-ради: 
– Газетани сиз йиртганмидингиз? 
– Мен! Нима бармоқ изим чиқдими? – Ортиқ ака тир-жайди. 
– Қандай йиртувдингиз? 


https://t.me/dustlikarm
19 
– Шундай. Газета варағи катталик қилди, столнинг четига қўйиб, бир учидан тортдим, йиртилди, сўнг 
пулни ўрадик. 
Олим кўрсатиб беришни айтиб туриб олди. Ортиқ ака кечаги «Постда»ни олиб, ичидан бир варағини 
чиқариб, стол четига қўйди: 
– Мана бундай қиласан, чап қўл билан устидан боса-сан, ўнг билан эса оҳиста пастга қараб тортасан, 
қараб-санки, газета ғадир-будур бўлсаям, текис, бир чизиқ бўй-лаб йиртилади. Мана. 
Ортиқ ака қўлидаги газетани кўрсатди. 
– Бу бошқача-ку?! 
Олим кўрсатган газета варағи ўта қўполлик билан йир-тилган эди. 
– Билмасам, – деди Ортиқ ака. – Мендан кейин яна кимдир тегиндимикин? Анави дайди ғижимлаб 
таш-ла-ганмикин? 
– Ғижимласа, қоғоз бунақа бўп қолмайди-ку. Эсланг, қандай қилгансиз? 
– Ие, мени тергов қиляпсанми? – Ортиқ аканинг жаҳли чиқди. – Иши йўқ эшагини суғорипти. Одам йўқ 
деб мени сўроқ қиляпсанми? 
– Сиз бу ишда гувоҳ бўп қоляпсиз-ку, – деди Олим. 
– Хўш, шунга нима қилай? Ана, дейлик, қоғоз алмаштирилган, лекин бу сенга нима янгиликни аниқлаб 
бе-ради? 
– Нега аниқламас экан? Демак, қутига пул ўралган газета эмас, бошқаси ташланган-ку! Демак, биз пулни 
қутигача бўлган йўлдан қидиришимиз керак. Бундан яна бир хулоса — жиноятчи бизнинг ёнимизда 
бўлган. 
– Қандайсига? 
– Улар ҳар балони, ҳатто пул қайси кунги, қанақа га-зетага, қайси бетига, қайси бўлагига ўралганиниям 
билган, барчасини эътиборга олган. Тушуняпсизми? Шунчалар пухта ишлашган. Бунчалар майда-
чуйдани эса ёни-миздагилардан бошқа ҳеч ким билмасди. 
– Демак?! 
– Демак, ё Назиранинг ўзи, ёки Камол. 
– Мантиқсизлик бўляпти-ку, – Ортиқ ака бир оз ишон-қирамай гапирди. – Ким ўз фарзандини ўртага 
қў-йиб, ўз пулини ўзлаштирмоқчи бўлади? 
– Билмасам, – деди Олим. – Фактлар шундай деяпти. Мантиқ эса нега бунчалар бузилаётганига 
ҳайронман. Ўйлайманки, биз билмайдиган бир кичик ҳолат борки, айнан ўша нарса мантиқни тўғрилаб 
юбориши мумкин. Бунинг учун бу эр-хотинни батафсил ўрганиш керак. 
– Ғалати-ку, – деди Ортиқ ака. – Кўп жиноятларни кўрганман, лекин ҳали ҳеч қачон бировга бориб, «ўз 
бо-лангни ўғирлашда ва ўз пулингни талон-торож қилишда айбланасан», дейишга тўғри келмаган. 
Камол уйда экан. 
– Кенгизлар, – деб икки изқуварни қарши олди. 
– Эй, сизлардаям меҳмонга «онгсизлар, женгсизлар» дейдими? – сўради Ортиқ ака шошиб. Туфлисини 
ечиш-га уринаркан. 
Камол кулди: 
– Йўғ-э, «онгизлар» дейди. Нимайди? 
Икки изқувар бир-бирига қаради. Ичкарига кириш-ди. 
– Ўша кунги қоғоз қийқимларини топиб бероласиз-ми? – сўради Ортиқ ака. 
Икки изқувар бир-бирига қаради. Ичкарига кириш-ди 
– Ўша кунги қоғоз қийқимларини топиб бероласиз-ми? – сўради 
– Ташаворганмиз, – деди Назира. 
– Бизга ҳужжатларингиз керак, – деди Олим. – Пас-порт, гувоҳнома, никоҳ қоғози... Ҳаммаси. 
Изқувар ҳамма ҳужжатларни бирма-бир кўздан кечирди. Никоҳ гувоҳномаси йўқ экан. 
– Биз никоҳдан ўтганимиз йўқ, – деди Назира. 
Бу икки изқуварни ҳайратга солди. 
– Ҳали ўғлингиз бу кишига ўгайми? – сўради Олим Камолга ишора қилиб. 
– Унақа деманг, – деди Камол. – Ўз ўғлимдан ҳам ортиқ кўраман шу болани. 
– Демак, бошқа, ёшроқ жувон топгансиз, унинг ёрдамида бу кишини шилмоқчи бўлгансиз... – деди Олим 
Камолнинг кўзига тик боқиб. – Ҳаммасини пухта ўйлагансиз, зўр тайёргарлик кўргансиз, лекин биз ҳам 
сиз ўй-лаган даражада анқов эмасмиз. 


https://t.me/dustlikarm
20 
– Аҳмоқда «ақл», ялқовда «нақл» кўп... – деди Ортиқ ака Камолни бўлимга олиб келишганларидан сўнг, 
Олимга гина қилиб. – Цезарнинг хотини тўғрисидаги ривоят билан одамни чалғитдинг, бўлмаса бир 
уринишдаёқ жиноятчини топган эдим. Ўзи шу, ҳар доим менга халақит берасан. 
Олим аслида тескариси бўлганини айтмоқчи бўлди-ку, лекин бу одамга гап уқтириб бўлмаслигини 
билгани учун тилини тишлади. 
М и р з о А х а д
ОЧИЛГАН НИҚОБ 
Пахтазор. Теримчилар бақир-чақири. Султонпошшонинг қизи — Санамгул эгат оралаб, дам 
Муҳайёнинг, дам Кариманинг қаторидан очилган чаноқларни тераяпти. Муҳайё икки-уч огоҳлантирди. 
Бўлмади. Кесак отиб ҳам кўрди, фойдасиз. Аччиғи билан югуриб келди-ю, ёқасидан ушлаган ҳам эдики, 
нимадир тарақлаб кетди. 
– Кимсан? – дея қўрқув билан бақирди у ногоҳ уйқусидан уйғониб. 
– Қичқирма, ўлдираман! – деди ниқобли киши. 
Муҳайё қизлигида курашга қатнашиб, вилоят биринчилигида иккинчи ўрин соҳибаси бўлган эди. Шу 
боис ҳам у ўзини йўқотиб қўймади. Ўрнидан туриб, босқинчи билан олиша кетди. Жон ҳолатда ўғрига 
қаршилик кўрсатар экан, “дод!” деб ёрдамга чақирарди. Шовқиндан унинг кенжатойи уйғониб, қаттиқ 
йиғлай бошлади. 
Ўғри шошиб қолди. Чунки Муҳайёнинг қизлари ҳам ур-йиқитдан уйғонишганди. Улар ҳайрат билан 
рўмол ўраган босқинчига тикилиб қолишган эди. 
– Кетишимга халақит берманглар, сенларга тегмайман, – деди ниқобли киши ялинган оҳангда. 
Шу пайт жувонда қаердандир куч пайдо бўлди. У ниқобли кишининг рўмолини юлқиб ташлади. 
Босқинчининг башараси очилди. 
Муҳайёнинг тўнғич қизи уни таниб: “Вой, бу Дилсоранинг дадаси-ку!” – деб қичқирди. Сири фош 
бўлган ўғри пичоқни ташлаб, жуфтакни ростлади. 
* * * 
Нормат икки улфати билан бир эмас, икки эмас, саккиз шиша винони бўшатишди. Улфатларнинг афту 
ангори шолғом бўлди. Шундан сўнг суҳбатлари қизигандан-қизиди. Суҳбат ишламай даромад топиш 
хусусида борди. Гандираклаб уйига борган Нормат пул васвасасига тушиб, ёқимли маназараларни кўз 
олдига келтира бошлади. Қани энди жарақ-жарақ пул бўлса-ю, ҳар кеча шундай маишат қилса. 
У чуқур хўрсинди-да, чалқанчасига ётиб олди. Кўзларини юмди. Бирма-бир қишлоқдошлари хонадонини 
хаёлан айланиб чиқди. Улар орасида Рамазоннинг хонадони ҳам бор эди. Ҳозир Рамазон Сирдарёда 
ишлаб юрибди. Ҳовлида хотини, тўрт норасида гўдаги бор. Рамазоннинг иши яхши. Демак, пули кўп. 
Хотини эса унга қаршилик кўрсата олмайди. Фақат ниқоб кийиши керак бўлади... 
Васвасага тушган Нормат сакраб ўрнидан турди. Соатига қаради. Вақт кечки ўн бир яримга 
яқинлашяпти. Ҳамма уйқуда. Ўғрилик қилишнинг айни вақти. 
Нормат қинғир ишлари учун илгари судланиб, эл олдида шармандаю шармисор бўлганини эсига ҳам 
келтирмади. У қозиққа илинган хотинининг рўмолини олди. Ошхонага ўтиб, каттакон пичоқни чўнтагига 
солди. Ташқарига чиқди. Кўчада ҳеч ким йўқлигига ишонч ҳосил қилгач, разил ниятини амалга ошириш 
учун Рамазоннинг уйи томон йўл олди... 
* * * 
Муҳайё мардлик қилди. Ёпиғлиқ қозон ёпиқлиғича қолишини маъқул кўрди. Ахир бу малъуннинг қизи 
билан Машҳура дугона. Бунинг устига, қишлоқда ўзининг шаънига ортиқча гап-сўз бўлишини истамади. 
Бироқ эри Сирдарёдан қайтганидан сўнг бутун воқеани унга яширмай айтди. Бу гапдан сўнг қайси эркак 
оиласига қилинган зўравонликка чидай олади?! Рамазон ака укасини ёнига олиб, Норматникига борди. 
Нормат аламига чидаёлмай дабдурустдан “Хотининг ўзи чақирган эди”, деб Муҳайёга туҳмат қилди. 
Энди бечора Муҳайёнинг бошига тушган таъна-надоматларни тасаввур этиш қийин эмас. 
* * * 
Муҳайё раҳмдиллик қилиб, босқинчини фош этмагани, ўз вақтида ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат 
қилмагани бошига бало бўлди. Рамазон ҳам ҳис-туйғуларга берилмай, бу хатони тузатиб, босқинчилик 
ҳақида ички ишлар бўлимига хабар қилганида бошига янги балоларни орттирмас эди. 
Нормат бир марта “ётиб” чиққан эмасми, бу соҳада “саводи”ни кўрсатди. У гўёки еган таёғидан 
шикастланиб қолгандек шифохонага ётди. Унинг мақсади ўзига қўл кўтарган Рамазонни қаматиб 
юбориш эди, албатта. 


https://t.me/dustlikarm
21 
Бундан хабар топган Рамазон касалхонага бориб, у босқинчилик пайтида хонадонида тушириб 
қолдирган пичоқни дадил сифатида кўрсатди. Икки ўртада яна ёқалашув бўлди. Рамазон шу пичоқ билан 
Норматга енгил тан жароҳати етказди. 
Охир-оқибатда уларнинг иккаласига нисбатан ҳам жиноий иш қўзғатилди. Нормат ўн бир йилга 
озодликдан маҳрум қилинди. Рамазонга эса уч йил ахлоқ тузатиш иши жазоси тайинланди. 
* * * 
Норматнинг ниқоби йиртилди. Қилмишига яраша жазосини олди. Рамазон эса жиноятчини фош этиш 
ўрнига уни ўзи жазоламоқчи бўлди. Бу эса қонунга зид эди. 
Бундан ҳаммадан кўп жабр кўрган Муҳайё бўлди. Ўз хонадони, фарзандларини босқинчидан ҳимоя 
қилган аёл бир малъуннинг туҳмати билан бадном қилинди ва қишлоқда бош кўтаролмай, бошқа 
вилоятга кўчиб кетди... 
R o b e r t Sh e k l i 
YO’Q QILISH XIZMATI 
Tashrif buyuruvchini qabulxonadan ichkariga kiritmaslik kerak edi, zero janob Fergyuson kelganlarni oldindan 
kelishgan holda qabul qilar, o‘ta muhim ish bilan kelganlargina bundan mustasno edi. Fergyuson vaqtning 
qadriga yetadiganlar toifasidan edi. Ammo janob Fergyusonning kotibasi miss Deyl yosh va ta’sirchan edi. 
Tashrif buyuruvchi yoshi ulug‘ bo‘lib, salobatli, qimmatbaho kostyum kiygan, qo‘lida hassa tutib olgan kishi edi. 
Miss Deyl uni muhim shaxslardan deb hisoblab, to‘g‘ri janob Fergyusonning xonasiga boshlab kirdi. 
-Salom, ser,-dedi tashrif buyuruvchi, miss Deyl eshikni yopib chiqib ketishi bilan.-Mening ismim Esmond. 
Yo‘q qilish xizmatidanman.-U Fergyusonga tashrif qog‘ozini uzatdi 
-Tushunarli,-dedi Fergyuson, miss Deylning qilig‘idan jahli chiqqanini yashirmay.-Yo‘q qilish xizmati? 
Kechirasiz-u, menda yo‘q qiladigan narsaning o‘zi yo‘q.-U suhbatga yakun yasash uchun o‘rnidan turdi. 
-Hech narsangiz yo‘qmi? 
-Mutlaqo. Kelganingiz uchun tashakkur. Yo‘q qiladigan qog‘ozim yo‘q. 
-U holda siz atrofingizdagi odamlar bilan yaxshi munosabatdasiz desak bo‘ladi, shundaymi? 
-Nima? Buning sizga qanday aloqasi bor?
-Bilasizmi, janob Fergyuson, yo‘q qilish xizmati aynan shu ish bilan shug‘ullanadi. 
-Ustimdan kulmang,-dedi Fergyuson. 
-Kulayotganim yo‘q,-javob qaytardi janob Esmond. 
-Siz aytmoqchisizki,-dedi Fergyuson jilmaygancha,-odamlarni yo‘q qilasiz? 
-Ha. Men hech qanday yozma dalil keltira olmayman: biz iloji boricha reklamadan qochamiz. Ammo ishontirib 
aytamanki, bizning firmamiz ishonchli. 
Fergyuson tashrif buyuruvchidan ko‘zini uzmay qarab turardi. U eshitganiga ishonishni ham, ishonmaslikni 
ham bilmayotgandi. Bu albatta hazil. Ahmoqqa ham ayon. Bu hazil bo‘lmasligi mumkin emas. 
-Yo‘q qiladigan odamlaringizni nima qilasizlar?-so‘radi Fergyuson. 
-Bu yog‘i bizning ishimiz,-dedi janob Esmond.-Muhimi, ular g‘oyib bo‘lishadi. 
-Tushunarli, janob Esmond. Aslida menda qanday ishingiz bor edi? 
-Aytdim-ku,-dedi Esmond. 
-Bas qiling. Bu jiddiy gap emas. Agar sizni jiddiy gapiryapti deb o‘ylaganimda politsiyani chaqirgan bo‘lardim. 
Janob Esmond uf tortgancha o‘rnidan turdi. 
-U holda siz bizning xizmatimizga muhtoj emas ekansiz. Sizning do‘stlaringiz, qarindosh va qo‘shnilaringiz, 
xotiningiz bilan munosabatingiz yaxshi ekan. 
-Xotinim bilan? Xotinim haqida nima bilasiz? 
-Hech narsa, janob Fergyuson. -Qo‘shnilarim bilan gaplashdingizmi? Mayda-chuyda janjallar hech narsani 
anglatmaydi. 
-Men sizning oilangiz haqida hech qanday ma’lumotga ega emasman, janob Fergyuson,-dedi Esmond yana 
kresloga o‘tirarkan. 
-Unda nimaga xotinim haqida eslatdingiz? 
-Bizning hisob-kitoblarimizga qaraganda, asosiy daromadimiz er-xotinlar munosabatidan kelar ekan. 
-Menda hammasi joyida. Xotinim bilan munosabatimiz a’lo darajada. 
-Demak, sizga yo‘q qilish xizmatining keragi yo‘q ekan,-dedi janob Esmond hassasini qo‘ltig‘iga qistirib. 
-Bir daqiqa,-Fergyuson qo‘lini orqasiga qilgancha xona bo‘ylab yura boshladi.-Bilasizmi, sizning gaplaringizga 
ishonmayman. Birortasiga ham. Ammo aytaylik, gapingiz rost. U holda agar men... istasam... 
-Sizning og‘zaki roziligingiz kifoya,-dedi janob Esmond. 
-To‘lov-chi? 


https://t.me/dustlikarm
22 
-Ish bajarilganidan keyin. 
-Menga farqi yo‘q,-shoshib dedi Fergyuson.-Men shunchaki qiziqyapman. Xotinim bilan munosabatimiz 
yaxshi. Turmush qurganimizga o‘n yetti yil bo‘ldi. To‘g‘ri, turmushda har xil janjallar bo‘lib turadi. 
Janob Esmond unga jimgina quloq solib o‘tirardi. 
-Istasang-istamasang, murosa qilishga to‘g‘ri keladi,-dedi Fergyuson.-Men sevgi-muhabbat yoshidan 
o‘tganman, xotinimni yo‘q qilish maqsadim bo‘lgani... 
-Sizni tushunaman,-so‘z qotdi janob Esmond. 
-Mana, nima demoqchiman,-gapida davom etdi Fergyuson. 
-Ba’zida xotinim bilan yashagim kelmay qoladi. U shallaqi. Asabimni buzadi. Egovlaydi. Bundan 
xabardormisiz? 
-Yo‘q,-dedi janob Esmond. -Bo‘lishi mumkin emas! Unda nega he yo‘q-be yo‘q oldimga keldingiz? 
Janob Esmond yelkasini qisdi. 
-Nima bo‘lgan taqdirda ham,-dedi Fergyuson,-hayotimni boshqatdan qurishni xohlaydigan yoshdan o‘tganman. 
Aytaylik, men uylanmaganman. Aytaylik, men miss Deyl bilan ishqiy aloqadaman. U holda yoqimli bo‘lardi. 
-Gapingiz to‘g‘ri. Miss Deyl yoqimtoy qiz. Buni hech kim inkor etmaydi. 
Janob Esmond o‘rnidan turib, eshik tomon yo‘naldi. 
-Siz bilan qanday bog‘lansam bo‘ladi?-beixtiyor so‘radi Fergyuson. 
-Sizda tashrif qog‘ozim bor. Soat beshgacha qo‘ng‘iroq qilishingiz mumkin. Lekin bugun shu soatdan kech 
qolmasdan qaror qabul qilishingiz kerak. Vaqt-pul, biz ish jadvaliga qat’iy rioya qilamiz. 
-Albatta,-dedi Fergyuson va jilmayib qo‘ydi.-Men sizning gaplaringizga ishonmayman. Sizlarning 
shartlaringizniyam bilmayman. 
-Sizning moddiy holatingizda bizning shartlarimiz arzimas bo‘lib ko‘rinadi. 
-Keyinchalik men siz bilan gaplashmaganimni, sizni hech qachon ko‘rmaganligimni aytishim mumkinmi? 
-Albatta. 
-Agar sizga qo‘ng‘iroq qilsam, albatta javob qaytarasizmi? -Soat beshgacha. Yaxshi qoling, janob Fergyuson. 
Esmond ketgach, Fergyuson qo‘llari qaltirayotganini sezdi. Suhbatdan u qattiq hayajonlangandi va u bugungi 
suhbatni miyasidan chiqarib yuborishga qaror qildi. Ammo bu oson emasdi. U ishga qanchalik jiddiy 
sho‘ng‘imasin, Esmondning har bitta so‘zi miyasida jaranglardi. Qandaydir yo‘l bilan yo‘q qilish xizmati uning 
xotini haqida ma’lumotga ega bo‘lgan. Fergyuson esa xotinining qanday ekanligini tan oldi. U yana ishga berildi. 
Ammo shu payt miss Deyl qog‘oz ko‘tarib kirib qoldi va Fergyuson beixtiyor uning nihoyatda go‘zalligini ichida 
tan oldi. 
- Yana biror topshirig‘ingiz bormi, janob Fergyuson?-so‘radi miss Deyl. 
- Nima? Ha, hozircha yo‘q,-dedi Fergyuson. Qiz chiqib ketgach, u eshikka anchagacha qarab o‘tirdi. Endi 
ishlashdan ma’ni yo‘q edi. U uyga ketishga qaror qildi. 
- Miss Deyl,-dedi u yelkasiga paltosini ilarkan,-meni chaqirib qolishdi... ish ko‘payib ketyapti. Biror kun kechki 
payt birga ishlasak rozimisiz?
-Albatta, janob Fergyuson,-dedi qiz.
U ishxonasidan chiqdi. Uyda xotini endigina kirlarni yuvib bo‘lgan ekan. Missis Fergyuson past bo‘yli, 
xunukkina ayol edi. U erini ko‘rib hayron bo‘ldi. 
-Bugun erta qaytibsan,-dedi u. 
-Ha, mumkinmasmi erta qaytish?-dedi Fergyuson bu gapidan o‘zi ham hayron bo‘lib. 
-Albatta yo‘q... 
-Nima, senga ishxonada o‘lib ketishim kerakmi? 
-Yo‘g‘-e... -Meni egovlama. 
-Egovlamadim!-qichqirdi xotini. 
-Men dam olaman,-dedi Fergyuson. U zina bo‘ylab yuqoriga ko‘tarildi va telefon oldida to‘xtadi. U soatga 
qaradi va chorak soat kam besh bo‘lganligini ko‘rdi. Fergyuson u yoqdan-bu yoqqa yura boshladi. U 
Esmondning tashrif qog‘oziga tikildi va ko‘z oldida go‘zal miss Deylning chehrasi namoyon bo‘ldi. U shoshib 
go‘shakni qo‘liga oldi. 
-Yo‘q qilish xizmatimi? Fergyuson gapiryapti. 
-Esmond eshitadi. Nima qarorga keldingiz, ser? 
-Men...-Fergyuson go‘shakni mahkam qisdi. «Shunday qilishga haqqim bor», dedi u o‘ziga o‘zi. Ular turmush 
qurishganiga o‘n yetti yil bo‘ldi. O‘n yetti yil! Ular hayotlaridagi nafaqat noxush damlarni, balki eng shirin 
damlarni ham birga o‘tkazishgan. Bu adolatdanmi? 
-Nima qarorga keldingiz, janob Fergyuson?-qaytardi Esmond. 


https://t.me/dustlikarm
23 
-Men... men... yo‘q! Menga sizlarning xizmatingiz kerakmas!-qichqirdi Fergyuson. 
-Ishonchingiz komilmi, janob Fergyuson? -Ha, ishonchim komil. Sizni panjara ortiga tiqish kerak. Xayr, ser! 
U go‘shakni ildi va yelkasidan tog‘ ag‘darilgandek bo‘ldi. U pastga shoshildi. Xotini u yomon ko‘radigan 
go‘sht qovurma tayyorlayotgandi. Lekin buning ahamiyati yo‘q. U mayda-chuyda noxushliklarga ko‘z yumishga 
tayyor edi. Eshik qo‘ng‘irog‘i jiringladi. 
-Ha, kirxonadan bo‘lishsa kerak,-dedi missis Fergyuson salat tayyorlarkan. 
-Eshikka qarab qo‘yasanmi? -Ha. 
-Fergyuson eshikni ochdi. Ostonada bir xil kiyingan ikki kishi katta qop ushlagancha turishardi. 
-Kirxonadanmisizlar?-so‘radi Fergyuson. 
-Yo‘q qilish xizmatidan,-dedi tashrif buyuruvchilardan biri. 
-Lekin men... Ular uni qo‘llarini qayirishdi va ustalik bilan qop ichiga solishdi. 
-Haqqingiz yo‘q!-chinqirdi Fergyuson. Fergyusonni bog‘ yo‘lagi bo‘ylab sudrab ketishdi. Avtomashina eshigi 
ochildi va qopni mashina ichiga solishdi. 
-Hammasi joyidami?-u xotinining ovozini eshitdi. 
-Ha, xonim. Ish jadvalimiz o‘zgardi. Oxirgi daqiqalarda sizning buyurtmangizni bajarishimiz aniq bo‘ldi. 
-Xursandman,-ovozi eshitildi xotinining.-Bugun kunduzi firmangizda ishlaydigan janob French bilan 
suhbatlashgandim. Endi esa kechirasizlar. Ovqat tayyor, hozir mehmon kutyapman. Avtomobil joyidan siljidi, 
Fergyuson qichqirishga urindi, ammo og‘zi bog‘langan qopdan ovozi chiqmadi. U ko‘zidan yosh oqqancha 
o‘ziga savol berardi: «U qanaqa mehmonni kutyapti? Nimaga men hech narsani sezmadim?!» 
М и р з о А х а д 
ЎГАЙ ОНА ЗУҒУМИ 
Аёлларнинг ўгай ўғли ёки қизига етказган жабрларини киноларда кўп кўрганмиз. Бироқ ҳаётда ҳам 
шундай оналар борлиги кишини ҳайратга солади. 
Салима опа умри давомида кўп қийинчилик кўрган, раҳматли эри тириклигида унинг муштидан 
кўкармаган жойи қолмаган. Неча ўлиб, неча тирилди. Аммо ҳаммасига чидади. Сабрнинг таги олтин, 
деганларидек, унинг ҳам ҳузур-ҳаловатли кунлари келди. Фарзандлари ёнига кириб, ўқимишли, 
топармон-тутармон бўлди. Бугун невара-чеваралари даврасида ҳаёт гаштини сурмоқда. 
Бу аёлни бежиз эсламадим. У хотини оламдан ўтган кишига турмушга чиққан. Турмуш ўртоғининг 
аввалги аёлидан икки ўғли қолганди. Ўшанда каттаси тўрт ёш, кичиги эса энди икки ёшга кирган эди. У 
ўгайлик қилмади. Болалар билим олиши учун барча шарт-шароитларни яратиб берди. Ўзи емади, 
киймади, топганини шуларга илинди. Етимлигини юзига солмади. 
Айрим аёллар фарзанд кўргач, ўгай болаларини азоблаб, қийноққа солади. Салима опа ундай қилмади. 
Кетма-кет уч қиз, бир ўғил кўрди. Ҳаммасини ўқитди, уйли-жойли қилди. У кишини эслашимнинг боиси, 
тақдири биз қаламга олмоқчи бўлган аёлники билан ҳамоҳангдир. Аммо феъл-атвори аксинча. 
Моҳигул ўрта мактабни тугатиб, олий маълумотли бўлиш мақсадида ҳужжатларини педагогика 
институтига топширди. Аммо тест синовларидан ўтолмагач, уйига боришни ўзига эп билмади. Икки кун 
уйда диққинафас бўлиб ўтирди. Учинчи куни ўзига ҳамроҳ топиш илинжида ташқарига йўл олди. 
Шу-шу Моҳигул кўча қизига айланиб қолди. Тушгача хонада димиқиб ётар, сўнгра шаҳарнинг сўлим 
жойларини сайр қиларди. Ёлғиз эмас, албатта. Йигити Исматилло билан. 
Ана шундай бахтиёр кунларнинг бирида, улар эҳтиросларини жиловлай олишмади. Кейин оила қуришга 
аҳд қилишди. Бироқ йигитнинг бир муаммоси бор эди. У илгари уйланганди. Хотини ўлиб, икки 
фарзанди қолган эди. Исматилло ўйлаб-ўйлаб охири бу ҳақда Моҳигулга “ёрилди”. Аёл ушбу хабарни 
совуқ кутиб олибгина қолмай, орани очиқ қилди. Лаш-лушини йиғиштириб қишлоғига жўнаворди. 
Исматилло қидириб-қидириб, Моҳигулнинг уйини топди. Совчилар жўнатди. Моҳигул уйидагиларга 
рад жавоби беришни тайинлади. Бироқ ойлар ўтган сайин унинг қорни дўппая бошлади. Шунда ноилож 
Исматиллога турмушга чиқишга рози бўлди. 
Оилада қизалоқ туғилди. Шундан сўнг Моҳигулнинг ўгай болалари кўзига ёмон кўрина бошлади. Улар 
орқали эридан ўч олишни кўнглига тугиб қўйди. Ҳатто онасининг: “Қизим, эринг яхши одам экан, 
фарзандларига азоб берма. Аксинча, меҳр-муҳаббат кўрсат!” деган сўзларини ҳам эътиборга олмади. 
У аввалига болаларни отасига ёмонлаб, нафрат учқунларини алангалатди. Кейин эса қийноқлар усулини 
ўзи хоҳлаганча амалга ошираверди. Болакайлар унинг зуғумидан зириллайдиган бўлиб қолишди. Ҳатто 
кичкинаси ўгай онани кўрса иштончасини ҳўллайдиган одат чиқарди. Бу эса Моҳигулга қўл келди. 
Эрининг олдида: “Агар яна шундай қилсанг таъзирингни бераман”, деб калтаклайдиган одат чиқарди. 
Эри йўқ пайтда эса қўлини қайириб, тўғри келган жойига мушт туширарди. Каттасига ҳам шу каби 
азобларни берарди. Исматилло уйда бўлмаса тамом. Қўлига нима илинса аямай отар ва саваларди. 


https://t.me/dustlikarm
24 
Куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақоратлаб, қўрқитарди. Ширинликлар у ёқда турсин, ҳатто тузукроқ 
овқат ҳам бермас эди. Болалар оч-юпун юришарди. Отаси ўгай онани бир оғиз тергамасди. Агар койиса 
гап билан узиб оларди. Ургудек бўлса лаш-лушини йиғиштириб, “кетаман”га тушиб қоларди. 
Бир гал Моҳигул овқат қилаётганида Нодирни олдига чақириб, капгир билан белига бир неча бор урди. 
Бола шўрликнинг орқаси кўкариб кетди. “Агар отангга ёки амакиларингга айтсанг кунингни кўрсатаман”, 
деб уни қўрқитди. 
Бувиси кичик невараси Шоҳрухни уйига олиб кетди. У туни билан “вой қўлим”лаб йиғлаб чиқди. 
Эрталаб ундан сўраганида онаси қўлини қандай қайириб, урганини кўрсатиб берди. Шифокор 
Шоҳрухнинг қўли синганини айтгач, уни вилоят болалар касалхонасига ётқизишди. 
Кўнгли нотинч бўлгани учун буви тўнғич набирасини кўриш учун мактабга борди. Синф раҳбари 
Нодирбекни залга олиб чиқди. Неварасини бағрига босмоқчи бўлганида у қочиб, йиғлаб юборди. Шу 
пайт Нодирбекнинг бош кийими кўтарилиб кетди. Унинг қулоғи кўкариб, қонталаш бўлиб қолган эди. 
Нодирбекдан нима бўлди, деб сўраганида йиғлаб синфга кириб кетди. Ўқитувчи онаси урганини айтди. 
Шундан кейин буви тўғри туман ИИБга бориб, ариза ёзди. Уни навбатчилик қисмига топширган эди. 
Ички ишлар ходимлари неварасини суд-тиббий экспертизасидан ўтказиш учун йўлланма беришди. 
Бувиси Нодирбекни экспертизадан ўтказиб, уйига олиб борди. 
Суд Моҳигулнинг қилмишидан пушаймонлигини инобатга олди. Уни оналик ҳуқуқи, ҳатто, 
болаларнинг отаси бўлган Исматиллони ҳам оталик ҳуқуқидан маҳрум қилди. Нодирбек ва Шоҳрух 
бувиси билан яшайдиган бўлди. Буви уларни қизимдан қолган ёдгорлигим, дея бағрига босди. 
IZOH:
Ushbu hikoyalar to’plami turli jurnal, gazeta, sayt, kitoblardan
olinayotgani bois ularning ba’zilari kirill, 
ayrimlari lotin harflarida
keltirilmoqda. Buni siz savodsizlikka yo’ymaysiz degan umiddaman. 
FIKR VA MULOHAZALAR UCHUN:
https://t.me/atahiya [Muzrob Raxmatov] 

Download 448,95 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish