Қадимги Юнонистонда архив иши



Download 22,13 Kb.
bet1/2
Sana21.02.2022
Hajmi22,13 Kb.
#58171
  1   2
Bog'liq
Қадимги Юнонистонда архив иши


Қадимги Юнонистонда архив иши
Қадимги Эллада ерларида таҳминан мил.авв. Х асрларда антик (юнон) цивилизацияси шаклланган бўлиб, унинг негизида эллин маданиятининг ўзига хослиги (феномени) турган ва у давлатнинг иқтисодий тузилиши ҳамда ҳаётнинг ижтимоий-сиёсий антик модели, шунингдек, илм, маданият ва таълимда ўз аксини топган.
Инглиз тарихчиси Ф.Уолбенк эллинизмга “Юнонистонда ҳамда Александр Македонский босиб олган ҳудудларда юнон мустамлакачилик сиёсати, шунингдек, эллинистик ва шарқ маданиятларининг ўзаро таъсири натижасида шаклланган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий ва маданий-мафкуравий тузилмалар бирлиги” деб таъриф берган. Қадимги Юнонистон мазкур даврда шаҳар-давлатлар (полислар)дан ташкил топган бўлиб, улар шаҳар ва шаҳар атрофи ерларидан иборат эди. Давлатнинг бундай ўзига хос тарзда тузилиши унда фаолият юритган архивларга таъсир кўрсатган. Архивларда турли иқисодий, ижтимоий, сиёсий ва маданий соҳаларга оид ҳужжатлар тизимли ва доимий тарзда тўпланиб, улардан бошқарув, қайд қилиш, назорат олиб бориш ишларида кенг фойдаланилган. Шунингдек, қадимги юнон олимлари Солон, Перикл, Ксенофонт, Платон, Аристотель ва б.ларнинг асалари антик илм-фаннинг ривожланишида муҳим аҳамият касб этиб, ушбу қўлёзмлар олимларнинг шахсий архивлари, кутубхоналарда, архив-кутубхоналарда сақланган. Аристотель архивларнинг Юнонистон фуқароларининг ҳаётида тутган ўрнини таърифлаб, уларни юнон давлати моделининг муҳим таркибий қисми деб атаган.
Қадимги Юнонистонда фаолият юритган архивларни қуйидагича таснифлаш мумкин:

  1. Сарой архивлари

  2. Ибодатхона архивлари

  3. Полис ёки давлат архивлари

  4. Хусусий, хўжалик архивлари

  5. Молиявий, банк архивлари

  6. Ишлаб-чиқариш, техника архивлари

  7. Илмий, илмий-техникавий архивлар

Қадимги Юнонистонда машҳур сарой архивларидин бири, бу Кносс шаҳридаги крит-микен даврига мансуб (мил.авв.1900 ва 1450 йилллар оралиғи) подшоҳ Миносга тегишли “Минос саройи” архиви бўлиб, ундаги аксарият ҳужжатлар хўжалик ҳаёти билан боғлиқ бўлган. Ушбу сарой майдони таҳминан 20 минг кв.м.ни ташкил қилган ва архив биноси ҳам у ерда жойлашган. Архив иккита бинодан иборат бўлиб, лой тахчалар Шумер давлати архив сақловхоналарига ўхшаш тарзда сақланган. Кейинчалик Пилоса ва Микена архивларидан хўжалик ҳаётга оид маълумотлар лой тахтачаларда битилган. Архивлар инглиз археологлари Артур Жон Эванс (1851–1941), кейинроқ эса Вентрис Чэдуик (1922 –1956) томонидан ўрганилган.
Қадимги Юнонистонда ибодатхона архивлари катта аҳамият касб этган. Ибодатхоналар ўзлаги юклатилган диний вазифаларни бажариш билан бирга, ҳукумат ва бошқарувнинг қатор сиёсий масалаларини ҳам ҳал қилишда фаол қатнашган. Ибодатхона ва айни вақтда полис архиви ҳисобланган Метроон (“Худолар онаси”) ибодатхонаси бунга мисол бўла олади. Унинг биноси V асрда Перикл ҳукмронлиги даврида қурилган ва унда Афина республикасининг давлат ҳужжатлари сақланган (дастлаб мазкур ҳужжатлар Аполлон ибодатхонасида сақланган). Ушбу ҳужжатлар сирасига қонунлар, давлат битимлари, давлатлараро савд шартномалари, давлат даромади ва чиқими қоҳозлари, давлат мулкини тасаруф этиш бўйича манбалар, мансабдор шахслар ҳисоботлари, суд ишларига оид маълумотларни ўзида акс эттирган. кирган. Бундан ташқари Эсхил, Софокл ва Эврипидларнинг театр намойишларига оид “режиссёрлик намуналари” ҳужжатлари ҳам сақланган, яъни Метроон ибодатхонаси кутубхона сифатида ҳам фаолият олиб борган.
Афинанинг муҳим давлат ҳужжатлари яна бир ибодатхонада сақланган бўлиб, бу Парфенондаги Афина-Дева ибодатхонаси эди. Унда кўпроқ хўжалик ҳаётига оид ҳужжатлар ва, шунингдек, давлат ҳазнаси бўлган. Ибодатхона архивларида нафақат муҳим иқтисодий ҳужжатлар, балки илмий ва маданий ҳаёт билан боғлиқ манбалар ҳам тўпланиб борган.
Александр Македонский саройида уни ҳарбий юришлари девонхонаси мавжуд бўлган. Унда фуқаролик ва ҳарбий мансабдор шахсларнинг топширилган ҳисоботлари, ҳарбий йилномалар ёзиб борилган. Аммо А.Македонскийнинг юришлари ва унинг меросхўрлари томонидан тахт талашиши жараёнида ушбу архивнинг тақдири нима бўлгани ҳақида маълумотлар мавжуд эмас.
Юнон шаҳар-давлатларида полис маъмурий-ҳудудий бўлиниши тартиби мавжуд бўлган. Полис – қадимги Юнонистонда давлатчилик тузумининг бир тури бўлиб, йирик ер эгалари ва турли хилдаги машғулотлар билан шуғулланучи аҳолидан ташкил топган бирлашма. Полислар даврида ибодатхоналар машҳур бўлган. Полисларда давлат архивлари (archeon) фаолият юритган ва улар полис архивлари деб ҳам аталган. Бундай архивларга Афина полиси архиви мисол бўла олади. Унинг тарихи мил.авв. VII асрга бориб тақалади. Полис архивларида давлат, хўжалик ҳужжатлари билан айни вақтда алоҳида шахсларнинг мулкий ёки бошқа ҳуқуқларини тасдиқловчи қоғозлар сақланган. Солон ибодатхонаси қошида номофилак лавозими таъсис этилиб, улар қонун ҳимоячилари бўлиб, уларнинг вазифаси халқ йиғини қарорлари ва бошқа муҳим ҳужжатларни сақлаш бўлган. Аристотель, давлатнинг қандай шаклда бўлишидан қатъий назар, унда архивариус лавозимини киритиш лозимлиги ва у айни вақтда иш юритувчи ҳамда суд ишларини бажарувчи бўлиб ҳам фаолият юритишни билиши тўғрисида ёзган. Юнонистонда архивлар ўзига хос нотариал идора вазифасини ҳам бажарган. Масалан, фуқаро Коса, ўз туғилган санасини тасдиқлаш учун шаҳар архивига 100 драхма тўлаганлиги манбаларда қайд этилган.
Қадимги Юнонистонда архивлар билан бир қаторда кутубхоналарда ҳам айрим муҳим ҳужжатлар ва кўплаб қимматли қўлёзмалар сақланган. Эллинизм даврида Юнонистонда Александрия, Бергама ва Антиохия каби машҳур кутубхоналар мавжуд бўлган. Александрия кутубхонаси мил.авв. III асрда ташкил этилган. Кутубхонанинг туркумлаштириш ишларида Деметрий Фалерский иштирок этган, Зенодот, Каллимах, Эротосфен ва бошқа олимлар сақловхонада ишлаганлар. Қадимги даврнинг асосий илмий ва маданий маркази. Мусейондаги кутубхона 273 йилда Римнинг ва Полмира билан бўлган урушида ёниб кетган. Александриядаги Сераписа ибодатхонасидаги кутубхона милодимизнинг 391 йилида христиан мутаасиб (фанат)лари томонидан бузиб ташланган.

Download 22,13 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish