www.ziyouz.com кутубхонаси
220
минг киши (2000). Транспорт йўллари
чорраҳаси ва муҳим
савдосаноат марка-
зи. Ҳарбий, озиқ-овқат, тўқимачилик, це-
мент ва ёғочсозлик саноати корхоналари
мавжуд. Транспорт машинасозлиги ри-
вожланган. Шаҳар яқинидан хром рудаси
қазиб олинади.
ЭСКОРИАЛ — Испаниядаги аҳоли
пункти. Гвадаррама тоғида, Мадрид
шаҳри яқинида жойлашган. Э. ўзининг
СанЛоренсо
дель Эскориаль ибодатхо-
насаройи билан машҳур (1563—1584,
меъморлар Х.Б.Толедо ва Х.Б.Эррера
лойиҳаси асосида қурилган). Сарой ан-
самбли ҳаво ранг ва кулранг гранитдан
қурилган бўлиб, ташқи безаклардан холи.
Ички хоналари қимматбаҳо санъат асар-
лари: Эль Греко, Веласкес, Рибер, Тици-
ан, Веронезе, ҳайкалтарош Б.Челлини
ва бошқаларнинг ҳайкал ва
тасвирий
расмлари билан безатилган. Касита дель
Принсипе (1772) павильони сақланган.
Испания қироллари қароргоҳи. Туризм
ривожланган. Курортлар бор.
ЭСКОРТ (франц.) — қўриқлаш
(ҳимоялаш) ва кузатиш учун белгилан-
ган кемалар, самолётлар гуруҳи, ҳарбий
бўлинма. Денгиз йўлларида ҳарбий,
транспорт ёки ёрдамчи
кемаларни ку-
затиб бориш эскадра миноносецлари
(эсминецлар), соқчи кемалар, сув ости
кемалари ҳамда самолётлар ёрдамида
амалга оширилади. Автотранспортлар
ва қўмондоштарнинг самолётларини ку-
затиб бориш учун ҳаво Э.идан
фойда-
ланилади. Эътиборли кишиларни кутиб
олиш ва кузатиб боришда, кўмиш маро-
симлари ва бошқалар ҳолларда фахрий
Э. қўйилади.
ЭСКУДО (испанча ва португалча —
айнан герб) — 1) Португалияда 15-аср-
дан (вазни 4,6 г), Испанияда 16-аср дан
(вазни 3,42 г) ва
Лотин Америкасининг
бир қанча мамлакатларида муомалада
бўлган олтин танга. Э. кумушдан ҳам
зарб қилинган; 2) Португалия пул бир-
лиги. 1 Э=100 сентаво. Халқаро ифодаси
РТЕ. Валюта курслари бўйича 1 АҚШ
доллари = 217,6 Э. (2000 йил). 2002 йил 1
янв.дан
Европа Иттифоқи таркибидаги
мамлакатлар ягона пул бирлиги —
евро-
та ўтиши билан 2002 йил 30 июндан му-
омаладан тўхтатилди.
ЭСКУЛАП ИЛОН —
сувилонлар ои-
ласига мансуб илон. Уз. 1,5 м гача. Ранги
қўнғирсарғиш, қўнғир тусдан кулранг ва
деярли қора ранггача; баъзан танасининг
устки томонида ингичка оқиш тўрсимон
ҳошия бўлади.
Жанубий , Ўрта ва
Шарқий Европа, Кичик Осиё ва Ғарбий
Африка шимоли, Ғарбий Кавказ, Евро-
панинг жан. да тарқалган. Тоғларнинг
тошли ён бағирлари, харобалар ва барг-
ли ўрмонларда яшайди. Кемирувчилар
ва майда қушлар билан озиқланади.
Ўлжасини танаси билан ўраб олиб, бўғиб
ўлдиради.
Урғочиси 5—8 та тухум қўяди.
қадимий
Рим шифокорлик худоси эску-
лап қўлидаги ҳассада Э.и. расми тасвир-
ланганлиги тахмин қилинади (номи шун-
дан).
Do'stlaringiz bilan baham: