www.ziyouz.com кутубхонаси
228
қисми Киев Русига қарам бўлди. 13-аср-
дан бошлаб немислар, кейинчалик да-
нияликлар агрессияси натижасида Э.да
давлат шаклланиши жараёни тўхтаб
қолди. 13-асрнинг 2-ярми — 16-асрнинг
ўрталарида немис салибчилари томо-
нидан босиб олинган Э. ҳудуди Ливо-
ниянинг бир қисми бўлиб қолди. 1558
йил янв.да Россия
Ливон урушиии бош-
лади. Рус қўшинларидан енгилган Ли-
вон ордени тарқалиб кетди. 1572—77
йилларда Россия Э.нинг барча қисмини
(Таллин ва ороллардан ташқари) босиб
олди, аммо Речь Посполита ва Швеция
қўшинларининғ қарши ҳужуми (1580—
81) натижасида Шим. Эстония (Эстлян-
дия) Швецияга, Жанубий Эстония Речь
Посполитага ўтди, Сааремаа о. Дани-
яда қолди. Швеция билан Речь Поспо-
лита ўртасидаги урушлар (1600— 11,
1617—29) натижасида 1625 йилга келиб
Швеция Э.нинг барча материк қисмини
босиб олди. 1645 йил Сааремаа о. ҳам
Швецияга ўтди. 1656—58 йилларда
Россия — Швеция урушлари оқибатида
Шарқий Э. Россияга қўшиб олинди,
аммо 1661 йил урушдан аввалги чега-
ра қайта тикланди. Швецияга қарашли
Болтиқ бўйи Эстляндия (Шим. Эстония)
ва Лифляндия (Жанубий Эстония ва
Шим. Латвия) губернияларига бўлинди.
Шимолий уруш (1700—21) натижаси-
да Э.нинг барча қисми Россияга қўшиб
олинди. Бу 1721 йилги Ништадт сулҳ
шартномаси билан расман тасдиқланди.
1917 йил апр.да эстон ерлари мухторият
мақомидаги алоҳида провинция қилиб
ажратилди. 1917 йил октябр охирида
шўро ҳокимияти ўрнатилди. 1918 йил 24
фев.да Э. мустақиллиги эълон қилинди.
1918 йил 29 нояб.дан 1919 йил 5 июнга-
ча Эстония совет республикаси (Эстлян-
дия меҳнат коммунаси номида) мавжуд
бўлди. 1919 йил 19 майда Таъсис мажли-
си Эстония республикаси тузилганлиги-
ни эълон қилди; 1934 йил мартда давлат
тўнтариши амалга оширилди ва диктату-
ра ўрнатилди, парламент тарқатиб юбо-
рилди. 1935 йил барча сиёсий партиялар
фаолияти тақиқланди. 1940 йил июлда Э.
ҳудудига совет қўшинлари киритидди.
1940 йил 21 июлда Эстония ССР тузилди.
1940 йил 6 авг.да СССР таркибига қўшиб
олинди ва эстонларнинг бир қисми
де-
портация қилинди. 1941 йил дек.дан не-
мисфашист қўшинлари томонидан босиб
олинди; 1944 йил озод қилинди. 1988
йил 1—2 дек. да Эстония халқ фронти
тузидди; у ўз олдига Э. мустақиллигини
тиклаш вазифасини қўйди. 1990 йил
8 майда Эстония ССР Олий Кенгаши
Эстония Республикасини эълон қилди.
1991 йил 20 авг.да Э. Олий Кенгаши Э.
Республикасининг миллий мустақиллиги
тўғрисида қарор қабул қилди. Э. 1991
йилдан БМТ аъзоси. 1992 йил 20 фев.да
ЎзР суверенитетини тан олган ва 1994
йил 10 октябрда дипломатия муносабат-
лари ўрнатган. Миллий байрами — 24
фев. — Мустақиллик куни (1918).
Do'stlaringiz bilan baham: