Давлат тузуми. Э. — парламентли
республика. Амалдаги конституцияси
1992 йил 3 июлда кучга кирган. Давлат
бошлиғи — президент (2001 йилдан Ар-
нольд Рюйтель), у Давлат кенгаши томо-
нидан яширин овоз бериш йўли билан 5
йил муддатга сайланади. Кетмакет икки
муддатга сайланиши мумкин. Қонун
чиқарувчи ҳокимиятни 1 палатали пар-
ламент — Давлат кенгаши (Рийгикогу),
ижрочи ҳокимиятни бош вазир бошчили-
гидаги ҳукумат амалга оширади.
Табиати. Э. ҳудуди Шарқий Евро-
па текислигининг шим.ғарбий қисмида
жойлашган. Э. қирғоқ чизиғининг уз.
3780 км. Қирғоқлари, айниқса, ғарбий ва
шим.ғарби кўп парчаланган, қўлтиқ ва
қўлтиқчалар кўп. Э. ҳудудида 1500 дан
ортиқ орол ва оролча бор. Ер юзасининг
катта қисми пасттекислик (ўртача бал.
50 м). Ғарбий қисми ва Ғарбий Эстония
архипелаги ороллари ҳамда шарқий чек-
каси (Чудь кўли соҳили)нинг аксарият
қисми пасттекислик (энг йириги торфли
ботқоқликлардан иборат Ғарбий Эсто-
ния пасттекислигидир). Э.нинг шим. ва
марказий қисми бал. 160 м гача бўлган
тўлқинсимон
текислик.
Виртсъярв
қўлидан жан.шарқда Э. ҳудудининг энг
баланд қисми — Хаанья (бал. 318 м),
Отепя қирлари, улардан ғарбда Сакала
қири бор. Шим. ва марказий қисмида
морена ётқизиғи бор. Асосий қазилма
бойликлари: ёнувчи сланец, фосфорит,
қурилиш материаллари, торф, сапропел,
шифобахш балчиқлар. Иклими денгиз
икдимидан континенталликка ўтувчи
оралиқ иқлим, шарқи ва жан.шарқида
континенталлик ортиб боради. Таллин-
да фев.нинг ўртача т-раси — 5,5°, июл-
ники 16,6°. Ииллик ёғин 600—700 мм;
энг кўп ёғин жан.шарқда ёғади. Э.да сув
тармоқлари зич; 420 дарё бор. Барча да-
рёларнинг умумий уз. 31,2 минг км. Энг
йириклари: Пярну, Эмайиги, Нарва, Ка-
зари. Э. кўл ва сув омборлари майдони
бўйича Болтиқ бўйи давлатлари орасида
1 ўринда туради; умумий майд. 2130 км
2
дан ортиқ 1000 дан зиёд кўл ва сув ом-
борлари бор. Энг йирик кўллари: Чудь-
Псков, Виртъсярв. Нарва сув омбори бор.
Тупроқдари, асосан, чимлиподзол, чим-
ли карбонатли, ботқоқлашган ва ботқоқ
тупроқлар. Э. аралаш ўрмонлар зонаси-
да жойлашган. Ҳудудининг 40% ўрмон;
унинг 2/3 қисми игна баргли дарахтлар
(қарағай, қорақарағай). Шим.ғарбий
қисми ва оролларда кенг ўтлоқлар бор.
Ҳайвонот дунёси хилмахил: сут эми-
зувчилардан лось, елик, қобон, малла
қуён, оқ қуён, бўри, тулки; қушлардан
қур, каклик, карқур, булдуруқ, иволга ва
бошқалар яшайди. Денгиз соҳилида учиб
ўтадиган қушлар (ғоз, ўрдак, оққуш, га-
гара) қўп. Денгизнинг соҳилга яқин сув-
лари овланадиган балиқ турларига бой.
Э. ҳудудида Вийдумяэ, Вильсанди, Мат-
салу, Нигула қўриқхоналари, Лахемаас
миллий боғи бор.
Do'stlaringiz bilan baham: |