O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet254/328
Sana24.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#207098
1   ...   250   251   252   253   254   255   256   257   ...   328
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - E harfi

ЭСПЕРАНТО — халқаро сунъий 
тиллардан энг кўп тарқалгани (қ. Халқаро 
тиллар, Интерлингвистика). 1887 йилда 
варшавалик врач Л.Л.Заменгоф томони-
дан яратилган. Унинг лақаби — «Эспе-
ранто» (Э.да езрегапго — ишонувчан 
демакдир) тилнинг номига айланган. Э. 
дастлаб Россия ва Польшада тарқалган, 
лекин 20-аср бошларига келиб Фран-
ция, Англия ва бошқалар мамлакат-
ларда кўплаб мухлисларга эга бўлиши 
оқибатида 
эсперанточилар 
ҳаракати 
халқаро даражага кўтарилади.
Э. байналмилал лексика (асосан, ро-
ман тиллари, қисман герман ва славян 
тиллари материаллари) асосида тузила-
ди. Чекланган миқдордаги ўзаклардан 
тилнинг бутун луғат таркибини ишлаб 
чиқиш имконини берадиган сўз ясовчи 
аффикслар муҳим аҳамиятга эга. Э. грам-
матикаси табиий тиллар грамматикасига 
қараганда содда ва қатъий меъёрлашган: 
унда сўз туркумларини ифодаловчи 11 
тагина вариантлашмаган қўшимча маву-
жуд. Бопгқа кўплаб аффикслар ҳам муай-
ян шаклларни ифодалаш учун «ихтисос-
лашган». Э.да урғу, асосан, сўз охиридан 
2бўғинга тушади.
Э. ўзининг пайдо бўлган давридан 
ҳоз. гача тадрижий ривожланиб келди: у 
дастлаб славян тиллари материалларига 
асосланган бўлса, кейинчалик бу тамой-
ил миллий таъсирлардан ҳоли бўлган 
халқаро стандартни ишлаб чиқиш би-
лан алмашинади; тилдан фойдаланиш-
нинг янги соҳалари ўзлаштирилади; 
турли функционал (сўзлашув, илмий, 
бадиий, публицистик) услублар пайдо 
бўлди; Э.нинг дастлабки асосий луғавий 
бойлиги ва грамматик қурилиши айнан 
сақланиб қолган ҳолда, луғавий захи-
ра янги ўзаклар (кўпроқ илмийтехник 
терминлар) билан бойиб, 1887 йилда-
ги 927 ўзак 1984 йил да 16 минг ўзакка 
етади. Э. фонетикаси, грамматикаси ва 
сўз ясалишида ҳам, унинг кўп миллатли 
муҳитда қўлланиши муносабати билан 
бир қанча ўзгаришлар рўй беради: бай-
налмилал бўлмаган товушлар ва товуш 
қўшилмалари бартараф этилади, узун 
сўзлар қисқартирилади, уларнинг мор-
фологик қурилиши соддалаштирилади ва 
бошқалар


www.ziyouz.com кутубхонаси
222
Э.да кўплаб оригинал (жумладан, 
шеърий) адабиёт мавжуд. Таржима асо-
сидаги бадиий адабиёт эса 50 дан ортиқ 
тиллардан таржима қилинган антик ва 
ҳоз. адабиётлар асарларидан иборат (Со-
фокл, Эзоп, Данте, Шекспир, Гёте, Пуш-
кин, Л.Толстой, Есенин, Маяковский ва 
бошқаларнинг асарлари); махсус, илмий-
техникавий адабиёт ҳам бор. Э., шунинг-
дек, матбуот (140 га яқин даврий нашр) 
ва радиоэшиттиришларда (9 та радио-
станция эшиттиришлари) ҳам қўлланади.
Кўплаб 
мамлакатлар 
вакиллари-
ни ўз ичига олган халқаро Эсперанто 
академияси (1908 йилда ташкил топ-
ган) Э.ни меъёрлаштиришнинг асо-
сий йўналишларини белгиловчи ҳамда 
Э.га киритиладиган янги ўзакларни 
тасдиқловчи ташкилот ҳисобланади.
Ад.: 
Проблемм 
интерлингвисти-
ки, М., 1976; Исаев М.И., Язмк эспе-
ранто, М., 1981; Семенова З.В., Исаев 
М.И.,Учебник язнка эсперанто, М., 1984.

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   250   251   252   253   254   255   256   257   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish