www.ziyouz.com кутубхонаси
158
ди. Касаллик юмшоқ мия пардасининг
яллиғланиши кўринишида ҳам ўтиши
мумкин. Бу шаклида болалар қусади,
боши қаттиқ оғрийди ва менингит бел-
гилари пайдо бўлади. Неврит, отит каби
асоратлар қолади.
Давоси: иссиқ компресс қилинади.
УВЧ буюрилади. Суюқ овқатлар, вита-
минлар берилади. Оғиз борат кислота
эритмаси билан чайилади.
ЭПИДЕМИОЛОГИЯ (эпидемия ва
...логия) — тиббиётнинг бир соҳаси.
Ин-
фекцион касалликларнит келиб чиқиш
сабаблари, тарқалишини ўрганади, шу-
нингдек, уларга қарши кураш ҳамда ол-
дини олиш чораларини ишлаб чиқади.
Э. биол.,
микробиология, вирусология,
генетика, биокимё, физика ва бошқалар
фанлар билан чамбарчас боғлиқ. Умумий
ва хусусий Э. фарқланади.
Умумий Э. юқумли касалликлар тас-
нифининг эволюцион асослари, эпи-
демик жараён, Э.нинг категория ва
қонуниятларини ўрганади; хусусий Э.
ҳар бир юқумли касалликнинг ўзига хос
тарихи, қўзғатувчиси, эпидемиологияси,
инфекция манбаи, юқиш йўллари ва во-
ситалари, унга қарши кураш ва олдини
олиш усулларини ўрганади.
Э. тарихи узоқ ўтмишга
бориб
тақалади. Зардуштийликнинг муқаддас
китоби
Авестода диний ва фалсафий ма-
салалар билан бирга тиббиётга, хусусан,
юқумли касалликларнинг тарқалишига
ва уларнинг олдини олишга оид фикрлар
битилган.
Айрим
касалликларнинг
ҳайвонлардан юқиши, шунингдек, бе-
мор билан мулоқотда бўлганда ка-
саллик юқиши мумкинлиги ва унинг
қўзғатувчиси организмга турли йўллар
— оғиз, бурун ва жинсий аъзолар
орқали кириши ўша даврдаёқ маълум
бўлган. Юқумли касалликларни илмий
жиҳатдан асослашга уринишлар
Гиппо-
крат, ўрта
асрларда Розий, ибн Сино ва
бошқаларнинг асарларида ўз ифодаси-
ни топган. Абу Али ибн Сино ўзининг
«Тиб қонунлари» асарида касалликлар-
ни келтириб чиқарувчи асосий сабаблар,
уларни қўзғатувчи омиллар, касаллик
аломатлари ва уларнинг олдини олиш
ҳақида фикрлар билдирган. Унда бир
қанча хавфли юқумли касалликлар
(вабо,
ўлат, чин чечак,
сил ва бошқалар)нинг
кўзга кўринмас қўзғатувчилари ва
улар-
нинг механизми, шунингдек, юқумли
касалликларнинг вужудга келишида иф-
лосланган сув, ҳаво каби ташқи омиллар
муҳим роль ўйнаши ҳақида маълумотлар
келтирилган.
АрРозий чин чечак,
кўкйўтал касал-
ликларини таърифлаб берган. У ўз асар-
ларида биринчилардан бўлиб чин чечак
касаллигининг олдини олиш учун соғлом
кишиларни беморларнинг чечак (пусту-
ла) пуфакчасидан олинган суюклик би-
лан
эмлаш тўғрисида фикр юритган.
17-асрга
келиб
инглиз
врачи
Э.Д.Жен
нер чечак
касаллигини даво-
лаш учун чечакка қарши эмлаш усули-
ни таклиф этди. Француз олими Л.
Па-
стер, немис олими Р. Аохнинг юқумли
касалликлар келиб чиқишида ўзига хос
қўзғатувчи —
микробларннт ролини
исботлаб берган кашфиётлари,
иммуни-
тет ҳақидаги таълимотга илмий асос
солган. И.И. Мечников ва шогирдлари-
нинг тадқиқотлари, илк бор фильтрла-
нувчи вирусларни тавсифлаб берган Д.
И.Ивановскийнинг ишлари Э.да катта
аҳамиятга эга бўлди. Тиббиёт ва соғлиқни
сақлаш ишининг кейинги тараққиёти на-
тижасида Э. фани ва амалиётида муҳим
ютуқларга эришилди. Кўп мамлакатлар-
да,
жумладан, Узбекистонда йирик эпи-
демиолог олимлар раҳбарлигида
сани-
тарияэпидемиология хитчати ташкил
этилди.
Узбекистонда Э.нинг ривожи
Эпи-
демиология, микробиология ва юқумли
касалликлар институтшшш ташкил
этилиши, Л. М. Исаев, П.Ф.Боровский,
Т.Х.Нажмиддинов каби йирик олимлар-
нинг Ўзбекистонда бир қанча юқумли
касалликларга, жумладан, безгак, риш-
та, лейшманиоз, ич терламага қарши
www.ziyouz.com кутубхонаси
159
қурашишда эришган муваффақиятлари
билан боғлиқ.
Шунингдек, ўзбек олим-
лари
А.З.Зоҳидов,
С.Н.Бобожонов,
И.Қ.Мусабоев ва бошқалар Э. соҳасида
олиб борган ишлари билан санитария ва
эпидемиология ривожига салмоқли ҳисса
қўшдилар. Республикада юқумли ка-
салликлар эпидемиологиясини ўрганиш
ва уларнинг олдини олиш тадбирла-
рини ишлаб чиқиш, юқумли касалли-
кларни камайтириш масалалари устида
тадқиқотлар олиб борилмоқда.
Ҳоз. вақтда эпидемик касалли-
кларнинг юзага келиши, тарқалиши
ва йўқотилишини ўрганувчи янги бир
йўналиш — юқумли бўлмаган касал-
ликлар эпидемиологияси юзага келди.
Унинг асосий вазифаси бундай касал-
ликларнинг этиологияси ва патогенези-
га доир маълумотларни таҳлил қилиш
асосида уларга қарши профилактика
усулларини ишлаб чиқиш ҳамда аҳоли
орасида хавфли ўсма касалликлари ва
бошқалар сурункали юқумли бўлмаган
касалликлардан юзага келувчи ўлим
ҳолларини камайтиришдан иборат. Тош-
кент тиббиёт академиясида, шунингдек,
Ўзбекистондаги мавжуд барча тиббиёт
интларида,
Тошкент врачлар малакаси-
ни ошириш институтида Э. кафедралари
бор.
Ад. .Мусабоев Э.И., Бойжонов А. К.,
Юқумли касалликлар, эпидемиология ва
паразитология асослари, Т., 2004.
Do'stlaringiz bilan baham: