O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet179/328
Sana24.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#207098
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   328
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - E harfi

ЭПИГЕНЕТИК КОНЛАР — фой-
дали қазилма ётқизиқтари бўлиб, улар 
ўзини қамраб олган ётқизиқлардан сўнг 
ҳосил бўлади. Кимёвий ва минерал тар-
киби бу жинсларникидан кескин фарқ 
қилади. Э.к.га титанмагнетит, хромит, 
платина, олмос, апатитларнинг магма-
тик конлари ҳамда слюда, сопол хом 
ашёси, қимматбаҳо тошлар, литий ва 
бериллийнинг пегматит конлари; темир, 
мис, қўрғошин, рух ва бошқалар метал-
ларнинг скарн конлари тааллуқлидир. 
Э.к.нинг энг катта гуруҳини рангли, ка-
мёб, асл ва радиоактив металлар рудала-
ри ҳамда кварц, барит, флюорит, асбест-
нинг гидротермал томирли ва метасома-
тик конлари ташкил қилади. Э.к. ўзини 
қамраб олган жинслар билан бир вақтда 
ҳосил бўлган сингенетик конларнинг 
акси ҳисобланади. 
ЭПИГОНЛИК 
(юн.— 
кейин 
туғилган) — бадиий адабиёт ва санъатда 
янгиликка интилмаслик, анъана шакли-
да пайдо бўлган йўналиш, услуб, жанр 
ҳамда усулларни кўркўрона такрорлаш, 
кўчирмачилик. Э. санъат ва адабиёт на-
муналарини олдинги мазмунмоҳият ва 
эстетик жозибадан айириб, адабиётни 
тинимсиз ўсишўзгариш имкониятидан 
маҳрум қилади. Бор бадиий анъаналарни 
ривожлантиришга уринмаслик, уларга 
ўзгаришлар киритишга интилмаслик, ўз 
йўлидан юришга ботинмаслик орқали 
ижодни қолипга солиш, нусхакашлик 
Э.нинг асосий белгиларидир.
Адабий Э.у ёки бу адабий қараш, мак-
таб ёхуд йўналиш бадиий ижодга туртки 
беролмай, унинг ривожига тўсиқ бўла 
бошлаганида кучаяди. Бадиий дидлар 
алмашаётган, эстетик қарашлар янгила-
наётган даврда Э., айниқса, авж олади. 
Э. ички ва ташқи сингари 2 кўринишда 
бўлади. Ташқи Э. бирор адабиётда мав-


www.ziyouz.com кутубхонаси
157
жуд ҳодисалардан нусха олиш, кўчириш 
бўлса, ички Э. бир муаллифнинг ўзини 
ўзи такрорлай бошлашидир. Бади-
ий адабиётни оммавийлаштириш, уни 
ҳаммабоп қилишга уриниш йўлидаги 
ҳаракатлар Э.нинг ёйилишига сабаб 
бўлади. Э. биров қилган бадиий кашфи-
ётни ўзлаштириб олганлиги билангина 
эмас, балки ўқувчилар эстетик дидини 
ўтмаслаштиргани, уларда шахслик хусу-
сиятларини йўқотиб, «оммалик» белги-
ларини кўпайтиргани билан ҳам миллат 
тараққиёти учун хавфлидир.
Қозоқбой Йўлдошев.

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   175   176   177   178   179   180   181   182   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish