www.ziyouz.com кутубхонаси
165
эквивалентлари ҳам кузатилади. Айрим
вақтларда улар аура каби кўпроқ қисқа
муддатли руҳий ҳолатлар тарзида ўтади.
Бунда бемор ҳаёт воқелигини идрок
этолмай қолади. Э.да (айниқса генуин
Э.да) секин-аста бемор шахси (характе-
ри) ўзгариб, ақлий қобилияти
сусайиб
боради, яъни Э.га хос эси пастлик куза-
тилади, бунда бемор тўсатдан бажара-
ётган ишини бошқа мақсадсиз томонга
йўналтиради, мас, ишдан уйга қайтаётиб
бошқа жойга кетиб қолади, бирор хат
ёзаётган бўлса, унинг мазмунини (ша-
клини) бузиб юборади ва ҳ.к. Бемор
бир мавзудан иккинчисига,
бир машгу-
лотдан бошқасига ўтишга қийналади,
қизиқиш доираси тор, атрофдагилар-
га кек сақлайдиган, қасоскор, ичи қора
ёки адолатгўй, насиҳатгўй, бошқалари
ҳаддан ташқари саришта, мулойим бўлиб
қолади.
Генуин Э. сурункали кечиб, авж олиб
боради, бунда катта тутқаноқлар 1 йилда
1—2 марта ёки бир кунда бир неча марта
кетмакет тутади, баъзан (яъни кетмакет
тутганда) мияга қон қуйилиши ёки мия
ва ўпканинг шишиши,
асфиксия, оғир
ҳолларда ўлим юз бериши мумкин.
Давоси: қатьий кун тартиби, парҳез,
меҳнат билан даволаш ва врач тавсия эт-
ган доридармонлардан иборат.
Э.си бор беморлар психоневрологик
диспансерлар назоратига олинади.
ЭПИЛОГ (эпи... ва — сўз) — ба-
диий асарда воқеа тасвиридан сўнг
қаҳрамонларнинг кейинги тақдирини
сўзлаб берувчи хотима қисми; қадимий
юнон драмасида хор (ёки актёр)нинг то-
мошабинларга сўнгги мурожаати (бунда
саҳнада юз берган воқеа-ҳодисаларнинг
моҳияти шарҳланар ва муаллифнинг
нияти баён қилинарди). Уйғониш
даври
драмаларида (В.Шекспир, Б.Жонсон),
одатда, Э. томошабинларга мурожаат-
монолог бўлиб, бунда пьесанинг асосий
гояси шарҳланган.
Э. асардаги асосий зиддият ечими-
нинг оқибатларини ифодалашга, асар-
нинг ғоявий самарасини баён қилишга
хизмат этади. Абдулла Қодирийнинг
«Ўтган кунлар» романидаги хотима
Э.нинг ёрқин намунасидир. Ушбу Э.
орқали ўқувчилар асар бош қаҳрамони
Отабекнинг кейинги такдири ҳақида ха-
бар топадилар. Ҳар бир асарда Э. бўлиши
шарт эмас. Баъзан Э. асарнинг бош
қисмига кўчирилиши ҳам мумкин.
Мусиқада ҳам
операнинг хотима
қисми Э. деб юритилади (яна қ.
Хотима).
ЭПИР — Шим. Грециядаги қадимий
ўлка. Э. юнон қабилаларининг энг
қадимий юрти, шу ердан улар кей-
инчалик Болқон я.о. ва Эгей денгизи
оролларига тарқалганлар деган фик-
рлар мавжуд. қадимийда Э.да қардош
иллирий қабилалар: хаонлар, молос-
слар, феспротлар ва бошқалар яшаган.
Бу қабилалар эҳтимол Э.нинг қадимий
юнон аҳолисини сиқиб чиқаришган.
Мил.ав. 6—5-асрларда хаонлар Э.да энг
кучли қабила ҳисобланган. Кейинчалик
устунлик молоссларга ўтган, уларнинг
шоҳларидан бири — Пирр даврида (мил.
ав. 4-аср охири — 3-аср боши) Э.нинг
бутун ҳудуди
ягона давлатга бирлашган
(шундан кейин Э. аҳолиси эпиротлар деб
аталган). Мил.ав. 168 йил Э.ни римли-
клар босиб олиб, 70 дан ортиқ шаҳарни
вайрон қилишган ва 150 мингга яқин
эпиротларни қул қилиб ҳайдаб кетиш-
ган.
Август даврида (мил.ав. 27—мил.
14 йил) Э. ҳудуди Римнинг Ахайя про-
винцияси таркибига киритилган. Импе-
ратор Траян даврида Э. Акарнания билан
бирлаштирилиб Э. провинциясини таш-
кил қилган, 3-аср охирида Иллириянинг
бир қисми билан битта провинцияга
бирлаштирилган. Мил. 4-асрдан — Ви-
зантия таркибида (13—14-асрларда Э.
ҳудуди Эпир давлатига кирган), 15-аср
ўрталаридан — Усмонли
турк империя-
си ҳукмронлиги остида бўлган. 1881 йил
Э.нинг бир қисми (Арта р-ни) Грецияга
қўшиб юборилган; 1912—13 йиллардаги
Болқон урушларидан сўнг Э.нинг бутун
ҳудуди Греция таркибига кирган.