160
си фаолият кўрсатади.
ЭПИДЕМИЯ (эпи... ва юн. йето8
— халқ) — инфекцион касалликларншп
маълум ҳудудда, одатдагидан кўп
тарқалиши. Эндемия Э.си ва пандемия
Э.си фарқланади. Инфекция манбаи (ка-
саллик қўзғатувчиси билан зарарланган
одам ёки ҳайвон), қўзғатувчининг юқиш
сабаблари, шунингдек, организмнинг
мазкур касалликка берилувчанлиги узоқ
вақт сақланганда Э. вужудга келади ва
давом этади. Бунда тез касаллик ўчоғини
топиб, атрофидаги аҳолининг хавфсиз-
лигини таъминлаш, касаллик қўзғатувчи
микроорганизмларнинг
беморлардан
соғлом одамларга ўтиш йўлларини бар-
тараф этиш (мас, ўлат Э.сида кемирув-
чиларни йўқотиш, беморларни ажратиб
қўйиш) ва касалликка берилувчан киши-
ларни эмлаш чоралари кўрилади.
ЭПИДЕРМИС (эпи... ва дерма)
ҳайвонларда тери эпителийсининг экто-
дермадан ҳосил бўладиган сиртқи қавати.
Умуртқасизларда бир қават Э., яъни ги-
подерма чиғаноқ ёки кутикулани ҳосил
қилади. Умуртқалиларда Э. базал мем-
брана устида жойлашган бир неча қават
эпителийдан иборат. Базал ҳужайралар
устида 5—10 қават пихли ҳужайралар
жойлашган. Э.нинг қуйи қавати базал
мембрана ҳужайралари билан бирга
ўсадиган қаватни ҳосил қилади. Бўлиниб
кўпаядиган ўсувчи ҳужайралар ҳисобига
Э.нинг доимо ўлиб турадиган сиртқи:
донадор (3—4 қават бўлиб жойлашган
ҳужайралар), ялтироқ (3—4 қават бўлиб
жойлашган ҳужайралар) ва кўп қаватли
мугуз қават ҳужайраларга алмашиниб
туради. Базал мембрана яқинида жой-
лашган Э. қавати ҳужайралари цилин-
дрсимон ёки кубсимон бўлади. Сиртқи
қаватга яқинлашган сари ҳужайралар
яссилашади ва қалинлашиб уваланади.
Одамда Э. ҳужайралари 20 суткада тўлиқ
алмашинади. Тери функцияси, асосан, Э.
ҳужайраларининг тузилиши ва хоссала-
ри билан боғлиқ.
Ўсимликларда Э. (эпидерма, пўст)
— ёш барглар, новдалар, мева, уруғ ва
гулларда ўсиш конуси протодермасидан
ҳосил бўладиган бирламчи қопловчи
тўқима. Э. ҳужайралари бир қават бўлиб
жойлашган; сиртдан кутикула, юпқа мум
қавати ва тирик ёки ўлик тукчалар би-
лан қопланган. Э. ҳужайралари ташқи
қобиғидаги тешикчалар оркали сув ва
озиқ моддалар ўтади. Э.да кучли ихти-
сослашган тузилмалар — оғизчаларни
ёпувчи ҳужайралар, ҳар хил функци-
яни бажарувчи трихомалар (тукчалар
ҳосил қилувчи ҳужайралар), гидадотлар
(ўсимликдан томчи суюқлик ва тузлар-
ни чиқарувчи ҳужайралар) ва бошқалар
шаклланади. Э. барьер (тўсиқ) функци-
ясини бажаради; ички тўқималарни ши-
кастланиш ва қуриб қолишдан сақлайди;
газ алмашинуви, сув буғланиши, шимиш
ва секрет (жумладан, ферментлар ва гор-
монлар) ишлаб чиқариш вазифасини ба-
жаради.
Do'stlaringiz bilan baham: |