O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet184/328
Sana24.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#207098
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   328
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - E harfi

ЭПИДЕРМОФИТИЯ (эпидермис ва 
юн. — ўсимлик) — терининг замбурут 
касаллиги. Дерматофит замбуруғлари (3 
тури) қўзғатади. Э. бир неча хил бўлади. 
Оёқ панжаси Э.сида кўпроқ тирноклар 
касалланади. Касаллик манбаи Э. билан 
оғриган бемор ҳисобланади. Бу хил Э. 
одамга бегона пойабзал, пайпоқ, ички 
кийим кийганда, тирноқ оладиган қайчи 
ва ҳ.к.дан фойдаланганда, шунингдек, ои-
лада, ҳаммомда, чўмиладиган жойлардан 
юқиши мумкин. Унга кўпинча оёқ терла-
ши, қавариши, бичилиши, веналарнинг 
варикоз кенгайиши ва бошқалар сабаб 
бўлади. Касаллик қўзғатадиган замбуруғ 
салгина шилинган оёқ бармоқлари ора-
сига кириб олгач, ўша жой шўралаб, пўст 
ташлайди, сўнгра ичи суюқликка тўла 
пуфакчалар пайдо бўлиб, улар ёрилади 
ва ичидан суюқлик чиқади ( у дастлаб 
тиниқ бўлиб, кейинчалик хиралашади), 
эрозиялар ҳосил бўлади, кейин қора 
қўтир билан қопланиб, маълум вақтдан 
сўнг тушиб кетади ва янгиянги пуфак-
чалар пайдо бўлаверади. Улар бир-бири 


www.ziyouz.com кутубхонаси
161
билан қўшилиб катталашади, сувланади, 
яллиғланиб қизаради ва қичишади.
Бармоқлар ораси териси қаватқават 
бўлиб юмшаб, оқариб туради; бурмалар 
ости ёрилиб, қаттиқ қичишади, кейин-
чалик бу аломатлар аста-секин камая 
бориб, шу соҳа териси бир оз қуруқшаб 
туради. Бу билан касаллик тузалмай-
ди, аксинча даволанмаса, сурункали тус 
олади; ёз кунлари ботбот қўзийди. Э. 
замбуруғи тушган тирноқ юзида сариқ 
доғ ва чизиқчалар пайдо бўлади, кей-
инчалик тирноқ юмшаб, уваланиб кета-
ди. Ана шундай тирноқда ва терининг 
кўчган кепакларида замбуруғ ипчалари 
ҳамда споралари бўлади.
Руброфитияда 
оёқ 
панжасидан 
ташқари қўл панжаси, тери бурмалари, 
юз ва бадан касалланади. Касаллик ман-
баи, унинг юқиши ва тарқалиши оёқ пан-
жаси Э.сига ўхшаш.
Чов Э.сида кўпроқ чов, қўлтиқ ва 
аёлларда кўкрак бези ости бурмалари 
яллиғланиб, тўқ қизил доғлар пайдо 
бўлади, қаттиқ қичишади. Касаллик бе-
мор ёки у ишлатган буюмлар (мочалка, 
клеёнка, кийимкечак) орқали юқади.
Э.ни врач даволайди. Касаллик кечик-
тириб юборилганда уни даволаш анча 
мудпкул. Шунинг учун Э.га хос даст-
лабки аломатлар пайдо бўлганда дарҳол 
врачга учрашиш, биларбилмас даво 
қилишга асло йўл қўймаслик керак; акс 
ҳолда касаллик авж олиб кетиши ёки эк-
земага ўхшаш аллергик тошмалар тоши-
ши мумкин. Шахсий гигиена қоидаларига 
қатъий риоя қилиш, шунингдек, бегона 
пойабзал, пайпоқларни киймаслик; ба-
данни, хусусан, кўп терлайдиган тери 
бурмаларини алоҳида сочиқ билан артиб 
қуритиш, қўп терлашни даволаш керак. 

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   180   181   182   183   184   185   186   187   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish