O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet192/328
Sana24.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#207098
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   328
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - E harfi

ЭПИТЕРМАЛ КОНЛАР (эпи... ва 
юн. — иссиқ) — фойдали қазилмаларнинг 
гидротермал конлар синфига мансуб, ер 
юзасидан унча чуқур бўлмаган жойларда 
ўртача босим ва нисбатан паст т-ра (200° 
дан кам)да ҳосил бўладиган конлар. Э.к. 
термини америкалик геолог В.Линдгрен 
томонидан (1907) киритилган (қ. Гидро-
термал конлар). 
ЭПИТЕТ (юн. — илова қилинган; 
қўшилган) — қ. Сифатлаш. 
ЭПИФИЗ (юн. — ортиқ, дўмбоқ) — 
1) миянинг юқори қисмидаги ўсимта, 
«ғуддасимон без». Одам ва умуртқали 
ҳайвонлар оралиқ миясининг юқори 
юзасида жойлашган. Э., асосан, ёш ин-
дивидларда яхши ривожланган. Экспе-
риментал ва клиник кузатишлар Э.нинг 
олиб ташланиши ёки структурасининг 
ўзгариши эрта жинсий етилишга ва анор-
мал ўсишга сабаб бўлишини кўрсатади; 
2) узун найсимон суякларнинг бўғим уч-
лари. 
ЭПИФИТЛАР (эпи... ва ... фит) 
бошқа ўсимликларда, асосан, дарахтлар 
пояси, шохларида яшайдиган, бироқ озиқ 
моддаларни атроф муҳитдан оладиган 
ўсимликлар. Барглар устида яшайди-
ган ўсимликлар эпифиллар дейилади. 
Ўсимликларнинг барча синфларида уч-
райди. Э. ҳаводан намлик ва минерал 
озиқни олишга мослашган. Уларнинг 
илдиз пўсти ғовак бўлиб, чанг, тўкилган 
баргларни тутиб қоладиган чуқурча, яъни 
уя ҳосил қилади; барглари воронкасимон 
бўлиб, барг ички юзасида жойлашган 
тукчалар сўриб оладиган намни йиғади. 
Кутикуласи қалинлашган, барглари ту-
клар билан қопланган. Э.нинг эволюция 
жараёнида келиб чиқиши уларнинг нам 
тропик ўрмонлардаги дарахтлар сояси-
да ўсганлиги билан боғлиқ. Улар доимо 
ёруғликка интилиши туфайли дарахтлар 
танаси, шохчалари ва баргларида яшашга 
ўтган. 
ЭПИФИТОТИЯ (эпи... ва юн. — 
ўсимлик) — ўсимликлар юқумли касал-
ликларининг муайян бир вақт давомида 
катта ҳудуд (хўжалик, туман, вилоят, 
мамлакат)ларда тарқалиши. Одатда, Э. 
бошоқли экинларда занг, қоракуя, ғўзада 
фузариоз, картошкада фитофтороз, олма-
да катараз ва бошқалар кўплаб юқумли 
касалликлар кўринишида намоён бўлади. 
Касалликнинг тарқалиш тезлиги (маъ-
лум майдонда касалланган ўсимлик 
сони), кечиш суръати (битта ўсимлик 
ёки органдаги зарарланган жойлар сони), 
йўқотилган ҳосил, касалланган майдон 


www.ziyouz.com кутубхонаси
168
ҳажми, касалликнинг давом этиш мудда-
тига қараб Э. миқёсини баҳолаш мумкин. 
Касаллик бир неча мамлакат ёки бутун 
қитъаларда ёйилган бўлса панфитотия, 
маълум р-нларда ўқтинўқтин пайдо 
бўлса энфитотия дейилади. Энфитотия 
Э.га ва, аксинча, Э.дан энфитотияга айла-
ниши ёки касаллик қўзғатувчига ноқулай 
шароит бўлганда касаллик жуда кам ку-
затилиши мумкин. Бу ўсимликларнинг 
замбуруғли касалликларига хос бўлиб, 
юқум манбаи тупроқда сақланади ёки 
уруғлик билан тарқалади. Касалликнинг 
ҳар йилги ривожланиши табиий шароит 
ёки агротехника омилларига ҳам боғлиқ.
Ўзбекистонда қўзғатувчилари бун-
дан 20—25 йил аввал қайд этилган 
айрим ўсимлик касалликлари кейин-
ги 8—10 йил ичида Э. сифатида баъзи 
ҳудудларда кузатилмоқда (илдиз чири-
ши ва қора илдиз чириши ва бошқалар). 
Уларнинг пайдо бўлишига қулай обҳаво 
шароити, махсус чораларни қўллаш 
сусайганлиги, тупроқнинг ориқлаши, 
агротехник усулларни нотўғри қўллаш, 
жумладан, минерал ўғитлардан нотўғри 
фойдаланиш сабаб бўлди. Шунингдек, 
майдонларга биотипик таркиби бир хил 
экинларни муттасил экиш натижасида 
касаллик қўзғатувчисининг тез мослашу-
ви ва кўпайиши, экинларда касалликка 
чидамлилик хусусиятининг ўзгариши 
ва бошқалар ҳам Э.га сабаб бўладиган 
омиллардан ҳисобланади.
Замонавий фитопатология Э.нинг 
олдини олишнинг бир қанча усуллар-
га эга. Натижада Э. келтирадиган зарра 
анча камаймоқда, мас, карантин чорала-
ри ва касалликларга чидамли экин навла-
рининг яратилганлиги Э. хавфини барта-
раф этади.
Султон Алимуҳамедов.

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   188   189   190   191   192   193   194   195   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish