166
ЭПИР ДАВЛАТИ — Болқон я.о.да
Византия
империяси
парчаланиши
чоғида (Константинополь салибчилар
томонидан босиб олинганидан сўнг) ву-
жудга келган давлат (1204). 1337 йил Э.д.
ҳудуди 1261 йил тикланган Византия им-
периясига қўшиб олинган.
ЭПИСПАДИЯ (эпи... ва юн. ёриқ)
— сийдик чиқариш канали (уретра)
нинг туғма нуқсони. Кўпроқ эрка-
клар, баъзан аёлларда учрайди. Э.нинг
бир неча кўриниши бор. Бунда сийдик
чиқариш каналининг ташқи тешиги
олат бошчасида, олат сиртининг турли
жойида ёки қов остида (буни тотал Э.,
тўлиқ Э. дейилади) бўлади. Олат бош-
часи Э.сидаолатбошчаси ёриқ, сийдик
чиқариш каналининг ташқи тешиги тар-
новга ўхшаш очилиб, шиллиқ қавати
кўриниб ётади. Бу Э.да бемор сачратиб
сияди. Тўлиқ Э.да сийдик чиқариш кана-
ли бор бўйича ёрилган, олат яхши ривож-
ланмаган ва қоринга тортилиб туради;
қовуқнинг иккала сфинктерн бўлмаслиги
туфайли (баъзан қовуқ олд девори ҳам
бўлмайди) бемор сийдик тута олмайди.
Олат сирти Э.сида бемор сийганда жин-
сий аъзо атрофидаги терига доим сийдик
тегишидан тери яллиғланиб, сувчираб
туради.
Э.да турли пластик операциялар
ўтказилади.
ЭПИСТАЗ (юн. — тўхтатиш, босиб
туриш, тўсиқ) — генларнинг ўзаро таъ-
сири типларидан бири; бир ген аллел-
ларининг бошқа генлар аллеллари фао-
лиятини босиб туриши. Э. доминант ва
рецессив бўлади.
ЭПИСТОЛЯР АДАБИЁТ (юн. —
хат, мактуб, нома) — хат, нома шаклида
яратилган турли хил асарлар (мас, эпи-
столяр роман). Э.а.га атоқли арбоблар-
нинг маданийтарихий аҳамиятга эга
бўлган ёзишмалари ҳам киради (мас,
Алишер Навоийнинг «Муншаот» асари).
Нома адабий жанр сифатида юнон ва рим
адабиётида (Цицерон, Горацийнинг шеъ-
рий мактублари), шунингдек, Шарқ ада-
биётида кенг тарқалган (қ. Нома).
18-асрда мактуб шаклида роман-
лар ёзиш Европада одат тусига кир-
ган (С.Ричардсоннинг «Памела», 1740;
Ж.ЖРуссонинг «Юлия ёки Янги Эли-
оза», 1761 ва бошқалар). 19-асрда Э.а.
тарихий ҳикоя, оилавий хроника тарзида
ривож топди (И.С. Тургенев, «Фауст»;
Ф.Достоевский, «Фақир кишилар»).
20-асрда, айниқса, 2-жаҳон уруши йил-
ларида мактуб шаклидаги Э.а. муҳим
аҳамиятга эга бўлган. Ҳоз. ўзбек ада-
биётида эпистоляр шаклдан О.Ёқубов,
Ў.Ҳошимов, А.Иброҳимов каби ёзувчи-
лар унумли фойдаланмоқдалар. Хусусан,
Абдуқаҳҳор Иброҳимовнинг «Уйқу кел-
мас кечалар» романи бошидан охиригача
асосий қаҳрамон Фахри Камолнинг сев-
гилиси Ёқутхонга йўллаган хатларидан
иборат. Шунингдек, ҳоз. пайтда Э.а.нинг
шеърий мактублар, мурожаатнома, очиқ
хат (асосан, адабий танқидчиликда) каби
шакллари ҳам мавжуд.
Do'stlaringiz bilan baham: |