O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet187/328
Sana24.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#207098
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   328
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - E harfi

ЭПИЗООТИЯ (эпи — да ва юн. — 
ҳайвон) — ҳайвонларда бирор юқумли 
касалликнинг кенг тарқалиши; касаллик-
нинг маълум вақт ичида катта ҳудудга 
(хўжалик, туман, вилоят ва бошқалар) ёй-
илиб кетиши. Э. кўринишидаги юқумли 
касалликларга оксил, ўлат ва қорамоллар 
перипневмонияси, чўчқа ўлати, нью-
касль касаллиги ва бошқалар киради. 
Э.га қарши кураш — инфекция манбаини 
зарарсизлантириш, касал молларни тезда 
ажратиш, карантин эълон қилиш, эмлаш, 
молларни тўғри боқиш ва бошқалардан 
иборат. 
ЭПИЗООТОЛОГИЯ (эпизоотия ва 
... логия) — чорва моллари, паррандалар 
ва қушлар юқумли касалликларининг 
пайдо бўлиши, тарқалиши ва уларни 
тугатиш қонуниятларини ўрганадиган 
фан; эпизоотиянинг олдини олиш ва унга 
қарши курашнинг илмий асосланган чо-
ратадбирларини ишлаб чиқиш билан ҳам 
шуғулланади.
Умумий ва хусусий Э.га бўлинади. 
Умумий 
Э. 
эпизоотиялар 
пайдо 
бўлишининг сабабларини, улар ри-
вожланиши ва сўнишининг умумий 
қонуниятларини ҳамда эпизоотиянинг 
оддини олиш ва батамом йўқотиш уму-
мий чоратадбирларини ўрганади. Ху-
сусий Э. айрим юқумли касалликнинг 
хусусиятларини ўрганади ва унга қарши 
кураш тадбирларини ишлаб чиқади.
Ҳоз. даврда Э.нинг асосий муаммо-
лари қатор юқумли касалликларнинг 
даврийлик сабаби, оксил касаллиги, 
кутуриш, куйдирги, сил, бруцеллёз ва 
бошқалар ўта хавфли касалликларга 
қарши кураш тадбирларини назарий 
асослаш, юқумли касалликлар эволю-
цияси бўйича тадқиқотлар олиб бо-
риш, микроб ташувчанликни, шартли 
патоген микроорганизмлар томонидан 
чақириладиган юқумли касалликларда 
эпизоотик жараённи ўрганиш, эпизоотик 
жараённинг табиий ҳамда ижтимоий-
иқтисодий омилларини тадқиқ қилиш, 
эпизоотологик тадқиқотининг ягона 
стандарт усулларини ишлаб чиқиш ва 
бошқалар 16—17-асрларда юқумли ка-


www.ziyouz.com кутубхонаси
163
салликларнинг қўзғатувчилари маълум 
бўлмасада, уларнинг юқумлилиги ва ҳар 
бир касаллик пайдо бўлишининг ўзига 
хос сабаби борлиги аникланган. 1861 йил 
француз олими Л. Пастер баъзи юқумли 
касалликларнинг 
қўзғатувчиларини 
кашф этгач, Э. илмий асосда ривожлана 
бошлади.
Ўзбекистонда Э.нинг ривожланиши 
1924 йилда акад. К.И.Скрябин номидаги 
Ўзбекистон ветеринария илмий тадқиқот 
институти ташкил этилиши билан боғлиқ. 
Ўша йилларда ин-т олимлари куйдир-
ги, отларнинг манқа, қорамолларнинг 
ўлат ва плевропневмонияси, қўйларнинг 
чечак ва бошқалар юқумли касалликла-
рини тугатишда фаол иштирок этдилар. 
Дастлабки 10 йилликда ин-т Ўрта Осиё 
чорвачилиги учун 10 дан зиёд биологик 
препаратлар ишлаб чиқарди. 1934 йил 
Ин-тда Э. бўлими ташкил этилди, 1937 
йилда проф. Г.Оболдуев раҳбарлигида 
биринчи бўлиб Ўзбекистон туманлари-
нинг юқумли касалликлар бўйича эпизо-
тик ҳолати тўлиқ ўрганилди ва юқумли 
касалликлар тарқалишининг эпизоотик 
харитаси тузилди. Э. эришган ютуқлар 
туфайли республикада чорва моллари-
нинг сибирь яраси, ўлат, контагиоз плев-
ропневмония ва ҳ.к. юкумли касалликла-
ри бартараф этилди, айрим касалликлар-
нинг тарқалиши чекланди.
Ад.: Пармонов М., Саидқулов Б., Пар-
монов Ж., Эпизоотология, Т., 1996.
Ҳошим Нурмаматов. 
ЭПИКАРД (эпи... ва юн. — юрак) — 
юракнинг ташқи қавати. Юпқа бирикти-
рувчи тўқимадан тузилган. Миокардни 
устки томондан қоплаб туради. Юрак таг 
томонида Э. букланиб перикардга ўтиб 
кетади. 

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   183   184   185   186   187   188   189   190   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish