O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet189/328
Sana24.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#207098
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   328
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - E harfi

164
ЭПИКУРЕИЗМ 
— 
Эпикур 
ғояларидан келиб чиққан таълимот. 
Афинадаги мактаби — Эпикур «Боғ»и. 
Эпикур фалсафадан сабоқ берган бу 
«Боғ»да дастлаб Метродор, Полиен, Эр-
марх, Колот (мил.ав. 4—3-асрлар), сўнг 
Сидонлик Зенон, Федр, Филодем (мил.
ав. 2—1 а.лар) сингари таниқли файла-
суфлар етишиб чиққан. Э.нинг Римда-
ги энг йирик намояндаси — Лукреций. 
Эпикур мактаби мил. 4-аср ўрталаригача 
яшаб келди. Уйғониш даврида янгитдан, 
кейинчалик, 17—18-асрларда матери-
алистик ва маърифатчилик оқимлари 
(П.Гассенди)да ривожланди. Ҳаётнинг 
моддий қувончларини, роҳат, фароғатни 
афзал кўрадиган одамларни эпикурчилар 
деб атайдиган бўлдилар.
ЭПИЛЕПСИЯ (юн. — тутаман), 
тутқаноқ, қуёнчиқ — бош миянинг 
сурункали касаллиги; кўпинча тири-
шиш, ҳушдан кетиш, бемор шахси-
нинг ўзгариши, айрим ҳолларда ақлий 
қобилиятнинг сусайиб бориши билан ке-
чади (феълатвор ўзгарувчан, сержаҳл, ги-
нахон бўлиб қолади ва ҳ.к.). Бош миянинг 
тутқаноқ тутишига нисбатан туғма ёки 
турмушда орттирилган ўта мойиллиги
шунингдек, наслий туғма нуқсонлар, бош 
ва орқа миянинг юқумли касалликлари, 
жароҳатлари, туғруқ чоғидаги нохушли-
клар, эндокрин омиллар, ногаҳон қўрқув 
ва ҳ.к. Э.га сабаб бўлади. Э. мустақил 
касаллик (генуин Э.) ёки симптоматик 
(бош миянинг яллиғланиши, ўсмаси, 
шикастланиши ва бошқалар оқибатида) 
бўлиши мумкин. Э. кўп учрайди. Акса-
ри болалик ва ўсмирлик даврида, баъзан 
кексайганда ҳам кузатилади. Катта ва 
кичик тутқаноқлар Э.нинг асосий белги-
сидир. Кўпинча ҳеч бир сабабсиз, баъзан 
қаттиқ ҳаяжон, ҳориш ва бошқалардан 
сўнг тутқаноқ тутади. Аксари тутқаноқ 
тутишидан аввал бемор кайфияти 
ўзгаради; серзарда ёки маъюс бўлади, 
боши оғрийди, ланж тортади. Баъзан 
ҳеч қандай белгисиз, шунингдек, уйқуда 
ҳам тутқаноқ тутади. Деярли кўпчилик 
ҳолларда бевосита тутқаноқ тутишидан 
олдин бир неча секунд давомида ўткир 
руҳий ҳолат — аура (юн. аига — «ша-
бада эсиши») юз беради. Бунда бемор 
ўзини ёмон ҳис қилади, боши айланади, 
эти увишади ва ҳ.к. Шунингдек, бемор 
кўзига даҳшатли манзаралар кўриниши, 
бурнига қўланса, куюнди ҳидлар келиши, 
шовқинсурон эшитилиши ва аччиқ, шўр 
таъм сезилиши мумкин. Баъзида бемор 
бу вақтда бир хилдаги ҳаракатларни та-
крорлайверади; мас, оғзини чапиллатаве-
ради, олдида турган нарсани йиғаверади 
ёхуд бир жойда гир айланади, ўз-ўзидан 
югуриб кетади ва бошқалар Аурадан 
сўнг кучли тутқаноқ тутади. Бемор 
ҳушдан кетиб йиқилади, сўнг гавдаси-
нинг барча мускуллари қисқариб (тоник 
талваса) қўлоёқлари чўзилади ёки букил-
ганича қотиб қолади, жағларини маҳкам 
қисиб олади (бунда бемор кўпинча ти-
лини тишлаб олади). Нафас мускуллари-
нинг қисқариши туфайли бемор кўкариб 
(айниқса, юзи) кетади, кўз соққалари 
орқага тортиб, қорачиғи кенгаяди ва нур-
дан таъсирланмайди. Бир неча секунддан 
сўнг бу ҳолат гавда мускулларининг рит-
мик қисқариши (клоник талваса) билан 
алмашинади. Бунда бемор бошини ётган 
еридаги нарсаларга уради, оғзидан кўпик 
чиқади, 1—2 минутдан кейин аста-секин 
тиришиш тугаб, бемор нафас ола бошлай-
ди, ранги ўзига келади. Лекин бу вақтда 
у йиқилгандаги шикастлар оғриғини 
сезмайди, чақирса эшитмайди; кўпинча 
ўзига келмай туриб чуқур уйқуга кетади. 
Уйғонганидан сўнг ҳеч нарсани хотирлай 
олмайди; дармонсизлиги, шикастлан-
ганлигидан тутқаноқ тутганини билади. 
Кичик тутқаноқ, одатда, талвасасиз ёки 
камроқ талваса (болаларда) билан ўтиб, 
бир неча секундда тугайди. Бунда акса-
рият бемор бир лаҳза эсҳушини йўқотиб 
(мас, юрган бўлса бирдан туриб қолади, 
гапираётган бўлса сўз ўртасида тўхтайди 
ва бошқалар), яна ўзига келиши мумкин. 
Э.да кичик тутқаноқлардан ташқари тал-
васасиз фақат руҳий ўзгаришлар — Э. 


www.ziyouz.com кутубхонаси
165
эквивалентлари ҳам кузатилади. Айрим 
вақтларда улар аура каби кўпроқ қисқа 
муддатли руҳий ҳолатлар тарзида ўтади. 
Бунда бемор ҳаёт воқелигини идрок 
этолмай қолади. Э.да (айниқса генуин 
Э.да) секин-аста бемор шахси (характе-
ри) ўзгариб, ақлий қобилияти сусайиб 
боради, яъни Э.га хос эси пастлик куза-
тилади, бунда бемор тўсатдан бажара-
ётган ишини бошқа мақсадсиз томонга 
йўналтиради, мас, ишдан уйга қайтаётиб 
бошқа жойга кетиб қолади, бирор хат 
ёзаётган бўлса, унинг мазмунини (ша-
клини) бузиб юборади ва ҳ.к. Бемор 
бир мавзудан иккинчисига, бир машгу-
лотдан бошқасига ўтишга қийналади, 
қизиқиш доираси тор, атрофдагилар-
га кек сақлайдиган, қасоскор, ичи қора 
ёки адолатгўй, насиҳатгўй, бошқалари 
ҳаддан ташқари саришта, мулойим бўлиб 
қолади.
Генуин Э. сурункали кечиб, авж олиб 
боради, бунда катта тутқаноқлар 1 йилда 
1—2 марта ёки бир кунда бир неча марта 
кетмакет тутади, баъзан (яъни кетмакет 
тутганда) мияга қон қуйилиши ёки мия 
ва ўпканинг шишиши, асфиксия, оғир 
ҳолларда ўлим юз бериши мумкин.
Давоси: қатьий кун тартиби, парҳез, 
меҳнат билан даволаш ва врач тавсия эт-
ган доридармонлардан иборат.
Э.си бор беморлар психоневрологик 
диспансерлар назоратига олинади.
ЭПИЛОГ (эпи... ва — сўз) — ба-
диий асарда воқеа тасвиридан сўнг 
қаҳрамонларнинг кейинги тақдирини 
сўзлаб берувчи хотима қисми; қадимий 
юнон драмасида хор (ёки актёр)нинг то-
мошабинларга сўнгги мурожаати (бунда 
саҳнада юз берган воқеа-ҳодисаларнинг 
моҳияти шарҳланар ва муаллифнинг 
нияти баён қилинарди). Уйғониш даври 
драмаларида (В.Шекспир, Б.Жонсон), 
одатда, Э. томошабинларга мурожаат-
монолог бўлиб, бунда пьесанинг асосий 
гояси шарҳланган.
Э. асардаги асосий зиддият ечими-
нинг оқибатларини ифодалашга, асар-
нинг ғоявий самарасини баён қилишга 
хизмат этади. Абдулла Қодирийнинг 
«Ўтган кунлар» романидаги хотима 
Э.нинг ёрқин намунасидир. Ушбу Э. 
орқали ўқувчилар асар бош қаҳрамони 
Отабекнинг кейинги такдири ҳақида ха-
бар топадилар. Ҳар бир асарда Э. бўлиши 
шарт эмас. Баъзан Э. асарнинг бош 
қисмига кўчирилиши ҳам мумкин.
Мусиқада ҳам операнинг хотима 
қисми Э. деб юритилади (яна қ. Хотима). 
ЭПИР — Шим. Грециядаги қадимий 
ўлка. Э. юнон қабилаларининг энг 
қадимий юрти, шу ердан улар кей-
инчалик Болқон я.о. ва Эгей денгизи 
оролларига тарқалганлар деган фик-
рлар мавжуд. қадимийда Э.да қардош 
иллирий қабилалар: хаонлар, молос-
слар, феспротлар ва бошқалар яшаган. 
Бу қабилалар эҳтимол Э.нинг қадимий 
юнон аҳолисини сиқиб чиқаришган. 
Мил.ав. 6—5-асрларда хаонлар Э.да энг 
кучли қабила ҳисобланган. Кейинчалик 
устунлик молоссларга ўтган, уларнинг 
шоҳларидан бири — Пирр даврида (мил.
ав. 4-аср охири — 3-аср боши) Э.нинг 
бутун ҳудуди ягона давлатга бирлашган 
(шундан кейин Э. аҳолиси эпиротлар деб 
аталган). Мил.ав. 168 йил Э.ни римли-
клар босиб олиб, 70 дан ортиқ шаҳарни 
вайрон қилишган ва 150 мингга яқин 
эпиротларни қул қилиб ҳайдаб кетиш-
ган. Август даврида (мил.ав. 27—мил. 
14 йил) Э. ҳудуди Римнинг Ахайя про-
винцияси таркибига киритилган. Импе-
ратор Траян даврида Э. Акарнания билан 
бирлаштирилиб Э. провинциясини таш-
кил қилган, 3-аср охирида Иллириянинг 
бир қисми билан битта провинцияга 
бирлаштирилган. Мил. 4-асрдан — Ви-
зантия таркибида (13—14-асрларда Э. 
ҳудуди Эпир давлатига кирган), 15-аср 
ўрталаридан — Усмонли турк империя-
си ҳукмронлиги остида бўлган. 1881 йил 
Э.нинг бир қисми (Арта р-ни) Грецияга 
қўшиб юборилган; 1912—13 йиллардаги 
Болқон урушларидан сўнг Э.нинг бутун 
ҳудуди Греция таркибига кирган.


www.ziyouz.com кутубхонаси

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish