O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet195/328
Sana24.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#207098
1   ...   191   192   193   194   195   196   197   198   ...   328
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - E harfi

Қозоқбой Йўлдошев, Ислом Ёқубов. 
ЭПОС (юн. ероз — сўз, ҳикоя) — 1) 
бадиий адабиёт тури (лирика ва дра-
ма билан бир кдторда); 2) халқнинг 
қаҳрамонона ўтмишини акс эттирувчи 
асар. Э. адабиётнинг уч туридан бири си-
фатида тафсилот тасвирига таянган бади-
ий асарлар жамини англатади. Унда му-
айян макон ва замонда кечадиган воқеа-
ҳодисалар тафсилоти, албатта, мавжуд 
бўлади. Э.да сўз ёрдамида ўқувчи кўз 
ўнгида реал ҳаёт манзараларига мувофиқ 
келадиган бадиий воқелик яратилади.
Э.нинг энг асосий белгиси воқеа тас-
вири, баёни бўлгани учун ҳам кўпинча бу 
турдаги асарлар наср йўлида ёзилади. Ле-
кин бу ҳол шеърий шаклда битиладиган 
эпик асарлар борлиги ва бўлиши мум-
кинлигини инкор этмайди. Қандайдир 
воқеани акс эттириш асосига қурилган 
шеърий ва насрий асарлар Э.га мансуб-
дир.
Э.да муайян макон ва замонда муай-
ян шахс ёки одамлар гуруҳи билан бўлиб 
ўтган бирор воқеа, одатда, муаллиф ёки 
ҳикоячиперсонаж тилидан баён этилади. 
Бу ҳол унда баён, тавсиф ва диалогнинг 
биргаликда қоришиқ ҳолда келишини 
тақозо этади. Айни пайтда, Э.да баён, ри-
воят етакчилик қилади. Муайян асардаги 
пейзаж, портрет, нарсабуюм ва бошқалар 
тафсилотлар тасвири ривоятни кучай-
тириш, унинг таъсир даражасини оши-
риш, персонажлар табиатини бўрттириб 
кўрсатишга хизмат қилади. Э.нинг ҳоз. 
босқичида борган сари баённинг салмоғи 
камайиб бораётганлиги кузатилмоқда. 
Эртак, афсона, ривоят, достон сингари 
халқ оғзаки ижоди намуналари ҳамда 
илк ёзма Э.ларда воқеа-ҳодисаларни 
баён этиш, айтиб бериш катта ўринни 
тутгани ҳолда диалоглар ва тафсилот-
ларга кам ўрин ажратиларди. Кейинги 
вақтларда эса, Э.га мансуб асарларда ди-
алог ва тафсилотларнинг салмоғи ортиб 
бормоқда. Бу ҳолни, биринчидан, Э.да 
ифода имкониятлари ошгани, иккинчи-
дан, инсон ички оламининг нозиклашиб, 
руҳияти мураккаблашиб бораётгани би-
лан изоҳлаш мумкин.
Э. асардаги воқеа-ҳодисалар билан 
ўқувчи (тингловчи) ўртасида ўзига хос 
воситачи ҳисобланадиган ровий ёки 
ҳикоячи томонидан баён этилганда, айни 
воқеаларнинг нима учун айтиб берила-
ётгани, одатда, изоҳлаб ўтирилмайди. 
Баён кўпинча муаллиф, баъзан эса би-
рор персонаж тилидан амалга ошири-
лади. Алишер Навоийнинг «Фарҳод 
ва Ширин», «Лайли ва Мажнун» до-
стонлари, Қодирийнинг «Меҳробдан 
чаён», Чўлпоннинг «Кеча ва кундуз», 
Ойбекнинг «Қутлуғ қон» романларида 
воқеалар муаллиф тилидан баён этилади. 
Ғафур Ғуломнинг «Шум бола», Эркин 
Аъзамнинг «Отойининг туғилган йили», 
Ойбекнинг «Гулнор опа» сингари асар-
ларида ривоят персонаж тилидан олиб 
борилади. Шу билан бирга, ҳикоя муал-
лиф тилидан баён қилинаётган асарлар-
да персонажларнинг ҳикоячи сифатида 
баёнга аралашиш ҳолатлари ҳам учраб 
туради. Навоийнинг «Сабъаи сайёр», 
Қодирийнинг «Ўтган кунлар», Ойбек-
нинг «Навоий» асарларида ривоят ҳам 
муаллиф, ҳам персонажлар томонидан 
амалга оширилган.
Э.да тасвирланаётган образлар тизими 
катта аҳамият касб этади. Образлар тизи-
ми дейилганда фақат одамларгина эмас, 
Э.да тасвирланган жониворлар, нарсабу-
юмлар ва табиат ҳодисалари ҳам кўзда 


www.ziyouz.com кутубхонаси
171
тутилади. Э.да қатнашадиган образлар-
ни шартли равишда: бош қаҳрамонлар, 
персонажлар ёки қаҳрамонлар ҳамда ёр-
дамчи образлар сифатида 3 турга бўлиш 
мумкин.
Э. бадиий тасвир қамровига кўра, 
катта, ўрта ва кичик каби учта жанр 
гуруҳига ажратилади. Катта эпик жанр-
ларга роман, эпопея, эпик достон; ўрта 
эпик жанрларга қисса; кичик эпик жанр-
ларга афсона, бадиа, латифа, масал, но-
велла, очерк, ривоят, эртак, эссе, этюд, 
ҳикоя, ҳикоят кабилар киради. Э.ни жанр-
ларга ажратишда воқеа-ҳодисаларнинг 
қамрови ёки давомийлиги даражаси 
эмас, балки тасвирнинг кўлами ҳисобга 
олинади. Шунинг учун ҳам одамнинг бир 
соатлик ҳолати акс эттирилган роман-
лар бўлганидек, неча йиллик воқеалар 
тасвирланган ҳикоялар ҳам бўлаверади. 
Шунингдек, Э.ни жанрларга ажратишда 
асарларнинг ҳажми ҳам асосий ўлчов 
бўлолмайди. Э.ни жанрларга тасниф-
лашда муаллифнинг эстетик нияти ҳам 
ҳал қилувчи ўрин тутади. Шунинг учун 
ҳам баъзан романдан катта ҳикоялар, 
ҳикоядан кичик қиссалар яратилиши-
га табиий ҳол, деб қараш керак бўлади. 
Асарларнинг жанр талабларига мувофиқ 
бўлишини қатъий талаб этиш ёзувчини 
қолипга солишга уриниш бўлиб, бадиий 
ижодга катта зарар келтириши мумкин. 
Э.га мансуб асарнинг қайси жанрга те-
гишли эканини муаллифнинг ўзи белги-
лаши мақсадга мувофиқдир.
Э. 
тор 
маънода, 
халқнинг 
қаҳрамонона ўтмишини акс эттирувчи 
асарлардир. Дастлаб Э. қаҳрамонларнинг 
атрофоламдаги ёвуз кучлар ва бузуқ 
ниятли одамларга қарши кураши баён 
этилган асарларни англатган. қадимий 
Э.ларда воқеа-ҳодисаларнинг талқин 
ва тасвир этилиш йўсини ўша давр ки-
шиларининг дунёқараши, эътиқоди, 
ишончларидан келиб чиққан. Э.нинг энг 
қадимий намунаси сифатида илмда ол-
динлари аккадларники деб саналиб ке-
линган, аммо кейинчалик барча туркий 
халкларга тегишли экани аниқланган 
«Гилгамиш» достони ҳисобланади. Шу-
нингдек, ҳиндларнинг «Рамаяна» ва 
«Маҳабҳарата», Гомернинг «Илиада» ва 
«Одиссея», ўзбекларнинг «Алпомиш», 
«Гўрўғли», қирғизларнинг «Манас», 
қозоқларнинг «Қўбланди ботир», озар-
байжонларнинг «Кўрўғли», немислар-
нинг «Нибелунглар ҳақида қўшиқ», ис-
панларнинг «Сид ҳақида қўшиқ», фран-
цузларнинг «Роланд ҳақида қўшиқ», 
англосаксонларнинг «Беовульф», карел 
ва финларнинг «Калевала», арманлар-
нинг «Сосунли Довуд», гуржиларнинг 
«Амираниани» каби асарлари ҳам халқ 
қаҳрамонлик Э.ига мансубдир. Туронга 
бостириб кирган эронлик босқинчиларга 
қарши қаҳрамонларча курашган халқ 
баҳодирлари ҳақидаги «Тўмарис» ва 
«Широқ» афсоналари, «Зарина ва Стри-
ангия», «Зариадр ва Одатида» қиссалари 
ҳам халқ қаҳрамонлик Э.и намуналари 
саналган. Кўтаринки руҳда битилиб, 
қаҳрамонона воқеалар акс эттирилган 
айрим ёзма асарлар ҳам Э. ҳисобланган. 
Гегель ўзининг «Эстетикага оид маъруза-
лар» асарида Дантенинг «Илоҳий коме-
дия» ҳамда Фирдавсийнинг «Шоҳнома» 
асарларини Э.га мансуб, деб ҳисоблайди. 
Шунингдек, Шарқ Э.и сирасига яна Шота 
Руставелининг «Йўлбарс терисини ёпин-
ган паҳлавон» ва Абдураҳмон Жомий-
нинг «Ҳафт авранг»и, Низомий Ганжа-
вий, Хусрав Деҳлавий, Алишер Навоий 
қаламига мансуб бўлган «Хамса»ларни 
ҳам киритиш мумкин.
Қаҳрамонлик 
Э.и 
жамият 
тараққиётининг дастлабки босқичларида, 
синфий муносабатлар ўзгарганлиги ту-
файли эмас, балки муайян этноснинг 
миллий руҳи уйғониб, ўзини шунчаки 
одамлар тўдаси эмас, балки бузилиши 
мумкин бўлмаган ахлоқиймаънавий 
қоидаларга амал қилиб яшайдиган этник 
бирлик сифатида тасаввур эта бошлаган 
кезларда пайдо бўлади. Айни хусуси-
ятларни юқорида тилга олинган барча 
Э.лар мисолида кўриш мумкин.
Қозоқбой Йўлдошев. 


www.ziyouz.com кутубхонаси

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   191   192   193   194   195   196   197   198   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish