ЭРГАШ ГАП — қ. Қўшма гап.
ЭРГАСТУЛ (лот.) — қадимий
Римда қулларга мўлжалланган ху-
сусий
гурма.
Қулдорлар
кўпинча
қишлоқ чорбоғларидаги (виллаларида)
ертўлаларда (баъзан шаҳардаги уйлари-
да) Э.лар ташкил этишган. Занжирбанд
этилган қуллар тепасига назоратчилар
(улар ҳам қуллар) қўйилган. Баъзан «Э.»
сўзи билан қадимий Римдаги ермулклар-
да ишловчи барча қуллар англашилган.
ЭРГАШ ЖУМАНБУЛБУЛ ЎҒЛИ
(1868, ҳоз. Самарқанд вилояти Қўшработ
тумани Қўрғон қишлоғи — 1937.12.5,
Қўштамғали қишлоғи) — ўзбек халқ шо-
ири, достончи. Деҳқондостончи оиласи-
да туғилган. Унинг етти отабобосигача,
шунингдек, амаки ва момолари достон-
чишоир ўтган (Ёдгор, Лафас, Мулла Тош,
Мулла Холмурод, Жуманбулбул, Тилла
кампир, Султон кампир, Жоссоқ, Ёрлақаб
ва бошқалар 17—19-асрларнинг таниқли
достончилари бўлганлар). Э.Ж.ў.нинг ул-
кан шоирдостончи бўлиб етишувида ои-
ласи ва қишлоғидаги (қ. Қўрғон достон-
чилик мактаби) бой адабий муҳит катта
роль ўйнаган. Достончилик таълимини
отаси Жуманбулбулдан олган.
Асли саводсиз бўлган Жуманбул-
бул ўз ўғли Эргашнинг ўқишўрганиши,
билим олишига катта эътибор берган.
1884—86 йилларда Бухоро мадрасалари-
дан бирида ўқиб, форс тилини ўрганган,
араб тили билан танишган, ҳуснихат
машқ қилган. Навоий, Фузулий, Ҳофиз,
Бедил, Машраб, Маҳтумқули асар-
ларини мутолаа этган. Бироқ моддий
қийинчилик ва отасининг вафоти (1886)
туфайли ўқишни давом эттира олмаган.
Қишлоғига қайтиб, мустақил ўқиш, до-
стончиликда маҳоратини ошириш би-
лан шуғулланган, маълум муддат мактаб
устози ва қайнотаси Ўтамурод хатиб-
нинг ёрдами билан деҳқонлардан каф-
сан йиғувчи бўлган. 1887—89 йилларда
Э.Ж.ў. Бухоро амирлигига қарашли Ну-
рота беклигининг амлокдорларидан бири
Қўзибекка мирза (котиб) бўлиб ишлаган.
Ўлкада бошланган қаҳатчилик, чи-
www.ziyouz.com кутубхонаси
175
гиртка ва вабо тарқалиши натижасида
шоирнинг яхшигина достончи бўлиб ети-
шаётган укалари Абдухалил ва Абдужа-
лиллар, сингиллари ва фарзандлари би-
ринкетин вафот этади. Бундай ғамалам,
ташвишда қолган шоир куйлашни ҳам
ташлаб, тахм. 1904—05 йиллардан дар-
бадарликда ҳаёт кечирган. 1912—22 йил-
ларда Булунғур, Ғаллаорол, Ургут туман-
лари, Жиззах ва Панжакент атрофидаги
қишлоқларда табиблик, қиссахонлик,
шеърхонлик қилиб юрган, баъзан до-
стонлар куйлаган. 1923 йилда қишлоғига
қайтган. 1924 йил Қоракиса қишлоғида
бир хонали мактаб очган.
Э.Ж.ў. 1925 йил Самарқандга кел-
ган. 1926—28 йилларда Булунғур тума-
ни Қирқшоди қишлоғида Пўлкан шоир,
Фозил Йўлдош ўғли билан биргаликда
ёд билган достонларини ёздириш ва
ўзи ёзиб қоддириш билан шуғулланган.
1929— 36 йилларда Э.Ж.ў. ўз қишлоғида,
асосан, деҳқончилик ишлари билан
машғул бўлган, достончиликда шогирд-
лар етиштиришни давом эттирган. 1936
йилда Тошкентга келиб, 1937 йил апр.
гача фольклоршунос Ҳ.Т. Зарифов уй-
ида яшаган. 1937 йил апр. охирларида
қишлоғига қайтиб вафот этган.
Э.Ж.ў.нинг ижоди, репертуари бой
ва рангбаранг. Шоир «Кунтуғмиш»,
«Якка Аҳмад», «Алибек билан Боли-
бек», «Далли», «Равшан», «Қундуз би-
лан Юлдуз», «Хушкелди», «Холдорхон»,
«Қиз Жибек», «Гўрўғлининг туғилиши»,
«Ҳасанхон», «Авазхон», «Авазнинг Фа-
рангга сафари», «Нурали», «Хиромон»
(«Жаҳонгир»), «Алпомиш», «Юсуф би-
лан Аҳмад», «Тулумбий», «Қиронхон»,
«Қумри», «Ошиқ Ғариб», «Вомиқ би-
лан Узро», «Варқа билан Гулшоҳ»,
«Маҳтумқули» каби 30 га яқин достон-
ларни, жуда кўп термаларни ёд билган.
Булардан дастлабки 9 та достон, «Ойсу-
лув» достонининг мазмуни, кўпгина анъ-
анавий ва замонавий термалар, ўзидан
аввал ўтган бахшилар ва достончилик
санъати ҳақида маълумотлар Э.Ж.ў.нинг
ўзидан ёзиб олинган. Э.Ж.ў. халқ достон-
ларининг барча жанрларидан намуна-
лар билган. Достонларнинг ғоявийлиги,
халқчиллиги, бадиий гўзаллиги учун ку-
рашган.
Э.Ж.ў. анъанавий достон ва терма-
ларни куйлаб келиш билан бирга ўзи
ҳам баракали шкод қилган. Унинг «Тар-
жимаи ҳол» достони, «Келдим», «Тош-
кент таърифида», «Қизил», «Турсуной»,
«Охунбобоев», «Ғози Олим», «Отажон
Ҳошим», «Шоирларга раҳбар Ҳоди»,
«Эшон», «Асов қизлар», «Бир ҳафта хўп
бўдци ёғин» каби термалари эътиборга
молик.
Э.Ж.ў.нинг мероси кенг равишда
ўрганилмоқда: шоир ҳақида китоблар
нашр этилди, ҳужжатли фильм яратилди.
1972 йил майда шоир туғилган куннинг
100 йиллиги кенг нишонланди. Нурота
тумани марказида унга бюст ўрнатилди.
Қўрғон қишлоғида мақбараси, ҳайкали
ва уймузейи бор. Бундан ташқари,
Самарқанд шаҳрида Э.Ж.ў., Ислом шоир,
Пўлкан шоир ва Фозил Йўлдош ўғлига
комплекс ҳайкал ўрнатилган. Нурота
туманида боғ, Қўшработ туманида мак-
таб, Тошкент ва Самарқанд шаҳриларида
кўчалар шоир номи билан аталган.
Ас: Булбул тароналари, 1—5ж.лар, Т.,
197173; Песни Бульбуля, т. 13, Т., 197477.
Ад.: Эргаш шоир ва унинг достончи-
ликдаги ўрни, Т., 1971.
Тўра Мирзаев.
ЭРГАШЕВ Абдурашид (1941.15.6,
Қўқон тумани) — хонанда (лирикдра-
матик тенор), Ўзбекистон халқ артисти
(1988). Тошкент театр ва рассомлик санъ-
ати интини тугатган (1964). Самарқанд
опера ва балет (1992 йилдан мусиқали
драма) театрида яккахон хонанда (1964—
2001), Самарқанд ун-ти проф. (1991
йилдан). Ўзбек ва чет эл опера ҳамда
ўзбек мусиқали драмаларида асосий
партияларни ижро этган: Фурқат, Мони
(М.Ашрафий, «Шоир қалби», «Дило-
ром»), Тоҳир (Т.Жалилов, Б.Бровцин,
«Тоҳир ва Зуҳра»), Фарҳод (В.Успенский,
Г.Мушель, «Фарҳод ва Ширин»), Ҳамид
www.ziyouz.com кутубхонаси
176
Олимжон (Р.Абдуллаев, «Садоқат»),
Чўпон (С.Юдаков, «Майсаранинг иши»),
Канио (Р.Леонкавалло, «Масхарабоз-
лар»), Пинкертон (Ж.Пуччини, «Чиочио-
сан»), Асқар (У.Ҳожибеков, «Аршин мол
олон»), Қорахон (Т.Жалилов, Г.Мушель,
«Равшан ва Зулхумор») ва бошқалар
Концерт репертуаридан, асосан, ўзбек
бастакорлари асарлари ўрин олган
(Н.Ҳасановнинг «Зуҳро ишқи», «Сир-
дарё», Н.Аҳроровнинг «Олқишлагай»,
Ш.Акромовнинг «Жон Самарқанд», «Ни-
горо суҳбатинг» ва бошқалар).
Do'stlaringiz bilan baham: |