ЭРГАШЕВ
Аваз (1949.1.7,
Самарқанд вилояти Жомбой тумани)
— уста деҳқон, Ўзбекистон Қаҳрамони
(2003). Самарқанд қишлоқ хўжалик ин-
тини тугатган (1975). Жомбой тумани-
даги Хўжам Низаматов номидаги жамоа
хўжалигида турли лавозимларда иш-
лади (197084), шу туман қишлоқ ва сув
хўжалиги бошқармаси бошлиғи (198486),
Х.Низаматов номидаги жамоа хўжалиги
бошқаруви раиси (1986— 95), вилоят дон
маҳсулотлари акциядорлик уюшмаси раи-
си ўринбосари (1995—97), «Жомбойдон»
акциядорлик жамияти раиси ўринбосари
(1997—98), Жомбой тумани «Оқ олтин»
жамоа хўжалиги раиси (1998—2001).
2001 йилдан Х.Низаматов номидаги
ширкат хўжалиғи раиси. Э. раҳбарлик
қилган хўжалик республикадаги илғор
ва иқтисодий бақувват хўжаликлардан
бири бўлиб, пахта, ғалла, пилла, сабза-
вот, полиз экинлари етиштиришда юқори
кўрсаткичларга эришди. Хўжаликда пах-
тадан 35ц/га (810 га), ғалладан 58 ц/га
(750 га) ҳосил олишга эришилди (2003).
Хўжаликда қишлоқинфратузилмасини
ҳамда маънавиймаърифий ишларни ях-
шилашга алоҳида эътибор берилмоқда.
Хўжалик ма\аллалардаги кам таъмин-
ланган оилаларга, мактабларга, болалар
оромгоҳларига, болалар спортини ривож-
лантиришга ҳомийлик ёрдами кўрсатиб
келади.
ЭРГАШЕВ Анвар Юлдошевич (1954.
19.4, Душанба) — композитор, дирижёр,
Ўзбекистон Республикаси санъат арбо-
би (2002). Тошкент консерваториясини
фортепиано (1977), композиция (1986) ва
операсимфоник дирижёрлиги (1994) их-
тисосликлари бўйича тутатган. Фарғона
мусиқа билим юрти (1977—80), Тош-
кентдаги Глиэр номидаги махсус мусиқа
мактаби (1980—86) ўқитувчиси. Мада-
ният ишлари вазирлигида масъул ходим
(1986— 88), Тошкент маданият институ-
ти (1988— 94)да педагог, Навоий театри-
да дирижёр (1993 йилдан), бадиий раҳбар
(2002 йилдан), Ўзбекистон миллий сим-
фоник оркестрининг бош дирижёри
(1998 йилдан). «Ҳумо» балети, 2 форте-
пиано концерти, виолончель ва оркестр
учун поэма, камер оркестр учун «Оо81оп
ти81к», фортепиано триоси, скрипка
ва фортепиано учун соната, кларнет ва
фортепиано учун «Шарқона каприччио»
каби симфоник ва камер асарлар, шу-
нингдек, қатор спектакллар учун мусиқа
яратган. Айниқса, Э.нинг кино ва теле-
фильмларга ёзган мусиқалари («3 қирол
жанги», «Шерали ва Ойбарчин», «Та-
биб», «Домла», «Қуёши ботмайдиган
юрт», «Шариф ва Маъриф», «Ака Шариф
Тошкентда», «Тилла бола», «Юлдузимни
бер, осмон» ва бошқалар), мусиқали эр-
так («Балли улоқча», «Ярашяраш», «12
ой», «Қор маликаси»), мусиқали коме-
дия («Анқовлар чайқови», «Миттивой»,
«Ўлдир мени азизим» ва бошқалар)лари
оммалашган.
Do'stlaringiz bilan baham: |