O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet114/328
Sana24.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#207098
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   328
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - E harfi

ЭЛЕКТРООСМОС 
(электро... 
ва юн. — итариш, босиш) — ташқи 
электр майдон таъсир эттирилганда 
суюқдикнинг капиллярлар (қ. Капилляр 
ҳодисалар) ва ғовак диафрагмалар 
орқали 
ҳаракатланиши. 
Дисперс 
системалар ва капиллярларда ташқи 
электр майдон таъсирида фазалардан 
бирининг 
иккинчисига 
нисбатан 
ҳаракатланиши ёки механик кучлар 
таъсирида фазаларнинг нисбий ҳаракати 
йўналишида 
потенциаллар 
фарқи 
вужудга келиши билан ифодаланади. 
Фазаларнинг чегараси бўйлаб йўналган 
ташқи электр майдони бир ион 
қатламининг иккичи ион қатламига 
нисбатан силжишига сабаб бўлади, бу эса 
фазаларнинг нисбий сурилишига (Э.га) 
олиб келади. Э. ҳодисасини ўрганишнинг 
амалий аҳамияти катта. Ундан, мас. 
транспорт магистраллари ўтказишда ёки 
гидротехника иншоотлари қурилишида 
тупроқдан ортиқча намликни кетказишда, 
торфни қуритишда, сувни ёки техник 
суюқликларни тозалаш ва бошқалар 
мақсадларда фойдаланилади.
ЭЛЕКТРОСИНТЕЗ 
(электро... 
ва юн.— бирикиш) — турли кимёвий 
бирикмаларни 
электролизлаб 
олиш усули. Анорганик ва органик 
бирикмаларни 
синтезлаш 
учун 
электрокимёвий оксидланишдаги анод 


www.ziyouz.com кутубхонаси
96
реакциясидан 
ҳам, 
электрокимёвий 
қайтарилишдаги катод реакциясидан 
ҳам фойдаланилади. Электрокимёвий 
оксидланиш ва қайтарилишга учрайдиган 
модданинг кимёвий табиати, электролиз 
маҳсулотлари ва электрод материали 
хусусияти ҳамда бир қатор бошқа 
омилларга кўра, Э. реакцияси 2 хил 
жараёнда ўтади. 1жараёнда дастлабки 
бирикма электронларни бевосита бериш 
ёки бириктириш йўли билан оксидланади 
ёки қайтарилади. 2жараёнда оксидланиш 
ёки 
қайтарилиш 
электрокимёвий 
реакциялари 
натижасида 
электрод 
сиртида дастлабки ҳосил бўлган агентлар 
ҳисобига амалга ошади.
Кимё саноатида турли анорганик 
бирикмалар, 
асосан, 
оксидловчилар 
муҳим аҳамиятга эга. Электрокимёвий 
синтез усули фармацевтик препаратлар
фотография материаллари, витаминлар, 
хушбўй моддалар, мономерлар олишда 
кенг қўлланади. 
ЭЛЕКТРОСКОП (электр... ва ... 
скопия) — электр зарядларни сезадиган 
ва уларнинг катталикларини тахм. 
аниқлайдиган оддий асбоб. Э. бир учига 
2 та металл япроқча шарча маҳкамланган 
стержендан 
иборат. 
Стержень 
шиша идиш ичига жойлаштирилиб
изоляцияловчи материалдан тайёрланган 
тиқин ёрдамида маҳкамланган. Шарчага 
зарядланган жисм текканда заряднинг 
бир қисми япроқчаларга ўтиб, улар бир-
биридан итарилади; япроқчаларнинг 
очилиш бурчаги электр заряди миқдорига 
мутаносиб бўлади. Япроқчаларнинг 
очилиш бурчагига қараб жисмнинг 
заряди ҳақида фикр юритиш мумкин. 
ЭЛЕКТРОСТАЛЬ (1938 йилгача 
Затишье) — РФ Москва вилоятидаги 
шаҳар. 
Т.й. 
станцияси. 
Аҳолиси 
146,3 минг киши (2002). Москва 
яқинидаги 
металлургия 
ва 
оғир 
машинасозлик 
саноатлари 
маркази. 
Электр металлургияси («Электросталь», 
«Электростальтяжмаш»), 
электр 
буюмлари, «Электросельмаш» здлари 
бор. Қурилиш материаллари ишлаб 
чиқарилади. Москва пўлат ва қотишмалар 
интининг филиали фаолият кўрсатади.

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   110   111   112   113   114   115   116   117   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish