O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet116/328
Sana24.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#207098
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   328
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - E harfi

ЭЛЕКТРОТЕХНИКА (электро... ва 
техника) — фан ва техниканинг энер-
гияни ўзгартириш, материаллар ишлаб 
чиқариш ҳамда уларга ишлов бериш, 
ахборотларни узатиш ва бошқалар ма-
салаларни амалга оширишда электр ва 
магнит ҳодисалардан фойдаланиш билан 
шуғулланувчи соҳаси.
Электр ва магнетизм ҳақидаги 
билимларнинг ривожланиши Э.нинг 
яратилишига олиб келди. 17—18-аср-
ларда чех физиги П. Дивиш, рус фи-
зиги Г.В. Рихман, М.В. Ломоносов, 
Ш.О. Кулон ва бошқалар нинг ишлари 
электр ҳодисаларини тадқиқ қилишга 
бағишланди. Биринчи узлуксиз ток ман-
баи — волът устуни, кейинчалик анча 
мукаммал гальваник элементларнинг 
пайдо бўлиши Э.нинг ривожланишида 
муҳим аҳамиятга эга бўлди. 19-асрнинг 
биринчи ярмида электр токига боғлиқ 
бўлган кимёвий, иссиқлик, ёруғлик 
ва магнит ҳодисаларига доир кўпгина 
тадқиқот ишлари ўтказилди. Шу даврда 
электродинамикага асос солинди, электр 
занжирининг муҳим қонуни — Ом кону-
ни кашф қилинди. Телеграфия, ҳарбий 
иш, электр ўлчаш ишларида бу соҳадаги 
ютуқлардан айниқса кенг фойдаланидди. 
Электромагнит индукциянинг кашф эти-
лиши электр машиналари — двигатель 
ва генератор яратилишига сабаб бўлди.
19-асрнинг 70йиллари охирида Ж.К. 
Максвеллнкнг ишлари электромагнит 
майдон таълимотига асос солди. 80-й.
ларда ўзгармас ток асосида ишлайдиган 
электр машиналари ҳозирги замон маши-
налари шаклини олди. Электр машина 
генераторлари билан бир вақгда кимёвий 
ток манбалари ҳам ривожлантирила бор-
ди. Бу соҳада қўрғошин акқумулятори 
яратилди (француз физиги Г. Планте, 
1859) ва ривожлантирилди.
Э.нинг кейинги тараққиёти Э. са-
ноатининг пайдо бўлиши ва электр 
ёруғлигидан кенг фойдаланиш билан 
боғлиқ бўлди. Электр ёритиш манба-
ларининг яратилиши ва ишлатилиши-
да қўлга киритилган ютуклар ёруғлик 
техникасининг ривожланишига кучли 
таъсир кўрсатди. Электр ёруғлиганинг 
кенг жорий қилиниши электр энергияси 
системасининг яратилишига олиб келди. 
Электр токи металл нусхалар кўчириш ва 
металл қоплаш соҳасида ҳам қўлланила 
бошлади (қ. Гальванотехника).
19-асрнинг 70—80-й.ларида электр 
энергиянинг масофаларга узатилиши 
масаласи ҳал қилинганидан кейингина 
электр энергиясидан амалда кенг фойда-
ланишга имкон туғилди.
Э.нинг ҳозирги тараққиёти босқичига 
асос солган ихтиролар қаторига М.О. 
Доливо-Добровольский яратган уч фаза-
ли ток трансформатори, уч фазали гене-
ратор ва двигатель ҳамда уч фазали ток 
системаларини киритиш мумкин. Электр 
энергиясига бўлган талабнинг қучайиши 
кучли электр ст-ялари ва электр 
тармоқлари қурилишига, янги электр 
энергетика системаларини яратиш ва 
эскиларни қайта тиклашга сабаб бўдди. 
Э. қурилмаларининг такомиллашиши 
юқори қучланиш электр занжирлари тех-
никаси ва назариясининг, электр маши-
налари, электр юритмалари назарияси 
каби илмий соҳаларнинг шаклланишига 
ёрдам берди. Э. ютуқлари радиотехника, 
электроника, телемеханика, автомати-
ка, ҳисоблаш техникаси ва кибернети-
катлш ривожланишига олиб кедди.
Э.нинг муҳим бўлимларидан бири — 
электромеханика энергиянинг ўзгариши 
билан боғлиқ масалаларни ўз ичига ола-
ди.
Мураккаб электр энергетика система-
ларини оптимал бошқариш ва уларнинг 
чвдамлилигини ошириш усулларини 
ишлаб чиқиш муҳим аҳамиятга эга. Бу 
масалаларнинг ҳал қилиниши модел-
лаш ва эҳтимоллар назариясидан фой-
даланишга асосланган. Э.нинг яна бир 
муҳим йўналишларидан бири — хосса-


www.ziyouz.com кутубхонаси
98
лари олдиндан белгиланадиган мураккаб 
электромагнит майдонларини яратишдан 
иборат. Интенсивлиги юқори бўлган им-
пульс майдонларини ўрганиш катта ама-
лий аҳамиятга эга (қ. Импульслар техни-
каси). Бу соҳадаги ишлар натижасидан 
ўта кучли электр трансформаторлари ва 
электр реакторлари яратишда фойдала-
нилади.
Э. назарий усуллари моддалар хос-
сасини текшириш, ядро ва лазер техни-
каси воситаларини ишлаб чиқиш, тирик 
организмларнинг микродунёси ва ҳаёт 
фаолиятини ўрганиш, космик фазони 
ўзлаштириш билан боғлиқ бўлган қатор 
соҳаларида ривожланмоқда. Э. ютуқлари 
инсон амалий фаолиятининг барча 
соҳаларида — саноат, қ.х., тиббиёт ва 
турмушда қўлланилмоқда. Ўзбекистонда 
Э.нинг ривожланиши Ғ. Р. Раҳимов, М.Э. 
Ҳомидхонов, Ҳ.Ф. Фозилов ва бошқалар 
олимларнинг номи б
:
н боғлиқ. 

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish