O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet117/328
Sana24.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#207098
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   328
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - E harfi

ЭЛЕКТРОТЕХНИКА 
ПЎЛАТИ 
— магнит жиҳатдан юмшоқ юпқа лист 
пўлат. 
Электротехника 
жиҳозлари 
(трансформатор, генератор ва бошқалар)
нинг магнит ўтказгичи (ўзаги) ни ясаш 
учун ишлатилади. Магнит хоссаси дара-
жасига қараб, пўлатга ҳар хил миқдорда 
кремний қўшиб легирланади. И.ч. тех-
нологиясига қараб, совуқлайин про-
катланади (изотропли ёки анизотропли; 
3,3% гача §1) ёки қиздириб прокатла-
нади (изотропли; 4,5% гача 81); легир-
ловчи қўшилмалар сифатида 0,5% гача 
81 қўшиш мумкин. Э.п. лист (рулон) ва 
0,05 — 1 мм қалинлиқцаги энсиз лен-
та кўринишда ишлаб чиқарилади. У 
электромагнит хоссаси (коэрцитив куч, 
магнит индукцияси ва бошқалар) билан, 
магнит хоссаларининг изотоплиги, гео-
метрик ўлчамлари, сифати ва бошқалар 
билан ифодаланади. 
ЭЛЕКТРОТЕХНИКА САНОАТИ 
— электр энергиясини ҳосил қилиш, 
узатиш ва истеъмол қилиш учун 
электротехника маҳсулотлари ишлаб 
чиқарадиган саноат тармоғи. Буғ ва 
газ турбиналари учун генераторлар, 
гидрогенераторлар, электр машиналари, 
шу 
жумладан, 
электровозлар, 
ўзгарувчан ток электродвигателлари, 
куч трансформаторлари, пайвандлаш 
трансформаторлари, 
кабеллар, 
узоқ 
масофаларга электр узатиш линиялари 
жиҳозлари ва бошқалар маҳсулотлар 
ишлаб чиқаради. 19-асрнинг 80-й.
лари пайдо бўлди. Айниқса, АҚШ 
ва Германияда гоқори суръатларда 
ривожланди. 
Россияда 19-асрнинг 
охирларида чет эл компанияларининг 
филиаллари пайдо бўлди. Собиқ СССРда 
ГОЭЛРО режасини амалга оширилиши 
билан боғлиқ ҳолда саноат тармоғи 
сифатида 
шаклланди. 
Ўзбекистонда 
Э.с. 2-жаҳон уруши даврида вужудга 
кедди. 1941 йилда эвакуация қилинган 
Харьков «Электростанок» ва Москвадаги 
«ТВЧ» («Ток внсокой частотн») здлари 
асосида Тошкент электротехника з-ди 
(қ. «Ўзэлектраппарат» акциядорлик 
жамияти), 1942 йилда Россиянинг 
Владимир 
вилоятидаги 
Кольчугино 
шаҳридаги кабель з-ди асосида Тошкент 
кабель з-ди (қ. «Узкабель» акциядорлик 
жамияти), Ленинград электропульт 
з-ди асосида Чирчик трансформатор 
заводи ишга туширилиб, электротехника 
маҳсулотлари ишлаб чиқара бошлади. 
1955 
йилдан 
республика 
Э.с. 
машинасозликнинг мустақил тармоғига 
айланди. Э.с.нинг ихтисослаштирилиши 
ва энергетика талабларининг оша 
бориши билан 60-й.ларда Э.с. кенг 
ривожланди. 60-й.ларнинг 
бошида 
Наманган 
шаҳрида 
«Электротерм» 
(1972 йилдан «Ўзэлектротерм»), Қўқон 
шаҳрида «Электромаш» корхоналари 
қурилиб 
ишга 
туширилди. 1987 
йилдан Тошкент шаҳрида «Алгоритм» 
бирлашмаси иш бошлади (ўқув юртлари 
учун компьютерлар, электротехника 
маҳсулотлари 
ва 
халқ 
истеъмоли 
буюмлари 
ишлаб 
чиқариш 
йўлга 
қўйилди). 1993 йилда республикадаги 
30 дан ортиқ саноат корхоналарини 


www.ziyouz.com кутубхонаси
99
бирлаштирган «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси 
ташкил этилди. Уюшма корхоналарида 
кабель 
симлари, 
трансформаторлар, 
пайвандлаш ускуналари, иситкичлар, 
яримўтказгичлар, қуёш энергиясидан 
фойдаланиш ст-ялари ва бошқалар 
маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. Уюшма 
таркибидаги 
корхоналар 
қошида 
АҚШ, 
Буюк 
Британия, 
Германия, 
Туркия, Швейцария, Хитой, Россия 
каби давлатларнинг компаниялари ва 
фирмалари иштирокида 10 та қўшма 
корхона фаолият кўрсатади. Ишлаб 
чиқарилаётган 
маҳсулотлар 
чет 
элларга экспорт қилинади. 2003 йилда 
Ўзбекистон Э.с. корхоналарида 716 та 
куч трансформаторлари, 4048,2 км юқори 
кучланиш симлари, 5295 км резина 
қобиқли симлар, 8577 км шаҳар телефон 
алоқа симлари, 23688 км ёритқич 
симлари ишлаб чиқарилди.
Чет элларда, айниқса, ривожланган 
мамлакатларда йирик Э.с. компаниялари 
фаолият 
кўрсатади. «Женерал 
электрик» (АҚШ), «Сименс» (ГФР), 
«Хитати» (Япония), «АСЕА» (Швеция), 
«Электросила» (Россия) ва бошқалар 
корхоналар 
жаҳон 
Э.с.да 
электр 
машиналари, шу жумладан, генераторлар, 
трансформаторлар, юқори кучланишли 
ускуналар ва бошқалар маҳсулотлар 
ишлаб чиқаришда етакчи мавқени 
эгаллаб келади (яна қ. Электротехника).
Барно Раҳимова. 

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   113   114   115   116   117   118   119   120   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish