O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd


Э Л Е К Т Р О Ф И З И О Л О Г И Я



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet118/328
Sana24.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#207098
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   328
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - E harfi

Э Л Е К Т Р О Ф И З И О Л О Г И Я 
— 
физиологиянинг 
бир 
бўлими; 
ҳужайралар, тўқималар, органлардаги 
электр 
ҳодисалар 
(биоэлектрик 
потенциаллар)ни ҳамда электр токининг 
организмга 
таъсири 
механизмини 
ўрганади. «Ҳайвонлардаги электрланиш» 
тўғрисидаги дастлабки маълумотларни 
18-асрда италиялик анатом ва физиолог 
Л. Гальвани олган. 19-асрда немис 
физиологи Э. ДюбуаРеймоннинг классик 
ишлари (нерв импульсининг электр 
токи табиати, биопотенциалларнинг 
молекуляр назарияси ва бошқалар) 
туфайли Э.га асос солинди. Э.нинг 
бундан кейинги ривожланиши немис 
олими Ю. Бернштейн, рус олимлари 
А.Ф. 
Самойлов, 
Н.Е.Введенский, 
нидерландиялик 
физиолог 
В. 
Эйнтховен, америкалик Ж. Эрлангер 
ва 
бошқаларнинг 
нейрофизиология 
соҳасидаги тадқиқотлари билан боғлиқ.
Э.нинг 
асосий 
муаммолари 
биологик 
мембраналарда 
электр 
потенциалларининг 
ҳосил 
бўлиши 
физиккимёвий 
механизмларини, 
уларнинг ўзгариши ва физиологик 
жараёнлардаги аҳамиятини ўрганишдан 
иборат. Тадқиқот ишларида ва клиник 
амалиётда юрак — электрокардиография, 
мия — электроэнцефалография, кўзнинг 
тўр пардаси — электроретинография, 
тери — электродермография ва бошқалар 
органлар биоэлектр потенциалларини 
ўрганиш 
усулларидан 
кенг 
фойдаланилади (яна қ. Нейрофизиология, 
Нерв системаси).
ЭЛЕКТРОФОН (электро... ва ... 
фон) — граммофон пластинкасидан то-
вуш (мусиқа, нутқ)ни қайта эшиттириш 
учун мўлжалланган электр қурилма. 
Граммофондан фарқи шуки, биринчи-
дан, унинг пластинка қўйиладиган дис-
кини электр двигатель айлантиради, 
иккинчидан, Э.да пластинкадан товуш 
кўчирадиган мослама (адаптер) игна-
сининг механик тебранишлари электр 
тебранишларига айланади. Товуш часто-
тали кучайтиргич электр тебранишлари-
ни кучайтиради, электр акустик тизими 
(бир ёки бир неча радиокарнай) уларни 
товушга айлантиради. Э. товуш моно..., 
стерео... ва квадрофоник (товуш 4 канал-
ли усулда ёзиб олинган, товушни қайта 
эшиттиришда 2 карнай эшитувчининг 
олдига, 2 карнай орқасига қўйилади) 
усулларда ёзиб олинган грампластинка-
дан қайта эшиттириш учун мўлжаллаб 
ишлаб чиқарилади.
ЭЛЕКТРОФОРЕЗ (электро... ва юн. 
— силжиш), гальванотерапия, дорили 


www.ziyouz.com кутубхонаси
100
электрофорез — организмга ўзгармас 
ток ва шифобахш моддалар билан таъсир 
этиб даволаш усули; бунда организмга 
дорилар паст кучланишли ўзгармас 
электр токи (гальваник ток) ёрдамида 
(тери ёки шиллиқ қаватлар) ион ҳолида 
киритилади. Э. зарядланган зарралар 
— ионларнинг электр токи таъсирида 
қарама-қарши зарядланган электр томон 
(яъни мусбат зарядланган ионлар манфий 
электродга ва манфий зарядланган ионлар 
мусбат электродга) ҳаракатланишига 
асосланган. Бунда дорилар оддин терига 
йиғилиб, ионлар депосини ҳосил қилади. 
Деподан дорилар қонга аста-секин ўтади 
ва узоқ вақт сақланади ҳамда бутун 
организмга ёки бирор аъзога таъсир 
этади. Э.нинг индуктотермия билан бирга 
олиб борилиши и н дуктоэлектрофорез 
дейилади.
Моддалар алмашинувининг бузи-
лиши билан кечадиган, шунингдек, 
нерв касалликлари ва бошқаларда Э. 
қўлланилади. 

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish