www.ziyouz.com кутубхонаси
92
боблар (диодлар, транзисторлар) яратиш
ва диэлектрик электроника, магнето-
электроника, акустоэлектроника, пье-
зоэлектроника, криоэлектроника каби
йўналишларга эга.
Квант Э.нинг асосий йўналишлари
лазер ва мазерлар яратиш, бу асбобларни
турли амалий масалаларни ҳал қилишга
(масофани аниқ ўлчаш, вақт ва частота
эталонларини яратиш, энергияни узатиш,
узоқ космик алоқа, тиббиёт ва ишлаб
чиқаришнинг баъзи соҳаларида маълум
вазифаларни бажаришга) жорий этишдан
иборат.
Э. асбоблари материалларини олиш
ва тайёрлаш масалаларини материалшу-
нослик фани ҳал қилади. Электрон асбо-
блар технологияси мураккаб бўлганлиги
учун барча технологик жараёнларни
автоматлаштириш
талаб
қилинади.
Электрон асбоблар технологияси билан
боғлиқ бўлган масалалар машинасоз-
лик саноатида электрон машинасозлиги
тармоғининг пайдо бўлишига олиб кел-
ди. Э. олдида бошқарув, ҳисоблаш, алоқа
ва ўлчаш электрон тизимларида қайта
ишланувчи маълумотлар миқдорини, ин-
теграл схемалар самарадорлигини оши-
риш, стереотелевидение принциплари ва
воситаларини ишлаб чиқиш, амалга оши-
риш, миллиметрли ва сантиметрли диа-
пазонда ишловчи ўта юқори частотали
Э. асбобларини яратиш, мукаммаллаш-
тириш, кристалл панжара бўшлиқлари
— каналларида ҳаракатланувчи зарралар
хоссаларидан фойдаланиб генераторлар,
кучайтиргичлар каби турли Э. асбоблари
яратиш, электрон асбоблар технологи-
ясини мукаммаллаштириш масалалари
турибди. Э. меҳнат унумдорлигини оши-
ришда жуда қўл келади. Э. асбоблари
фан, техника ва ишлаб чиқаришда кенг
қўлланилади.
Э. фани ва техникасининг ютуқлари
инсон фаолиятининг деярли ҳамма
соҳаларида қўлланилмоқда. Электрон
техника воситалари кенг кўламли асбоб
ва қурилмаларнинг ажралмас қисмига
айланди. Улар орасида катта интеграл
схемалар (КИС) асосида яратилган ми-
кропроцессорлар алоҳида ўринни эгал-
лайди. Сўнгги вақтларда ўта катта инте-
грал схемалар (ЎКИС) ишлаб чиқилди;
улар асосида микро ЭҲМ лар яратидди.
Улар халқ хўжалигини бошқаришда, са-
ноатнинг турли соҳаларида, тиббиётда,
инсон ҳаёти ва фаолиятининг кўпгина
соҳаларида кенг қўлланилади. Э. фани
ва техникаси асосан икки йўналиш:
информацияҳисоблаш таъминоти му-
аммолари ҳамда энергия олиш ва ун-
дан фойдаланиш йўналишлари бўйича
ривожланмоқда.
Ўзбекистонда Э.нинг ривожланиши
Г.Н. Шуппе, С.В.
Стародубцев ва У.О.
Орифовлэфнинг физик Э. соҳасидаги
и.т.лари билан бошланган. Узбекистон-
да Э. бўйича илмий текшириш ишлари
Ўзбекистон ФА
Электроника институ-
ти, Физикатехника институти, Тош-
кент техника университети, Ўзбекистон
миллий университети ва бошқа илмий
текшириш муассасаларида М.С.
Саидов,
Ў.Х.Расулов, Н.Й.
Тўраев, Т.Д.
Ражабов,
Р. А.
Мўминов, А. Т.
Мамадалимов ва
бошқалар олимлар раҳбарлигида олиб
борилмоқда.
Абдурауф Жўрахолов, Суннат Ғоипов.
Do'stlaringiz bilan baham: