O'zbekiston Milliy Ensiklopediyasi indd



Download 2,2 Mb.
Pdf ko'rish
bet122/328
Sana24.02.2022
Hajmi2,2 Mb.
#207098
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   328
Bog'liq
O zbekiston Milliy Ensiklopediyasi - E harfi

ЭЛЕМЕНТАР ЗАРРАЛАР — мате-
риянинг энг кичик зарралари. Дастлабки 
маъносига кўра, Э.з. материя тузилиши-
нинг бошланғич бўлинмас элементла-
ридир. Э.з.дан биринчи бўлиб манфий 
элементар электр зарядли электрон 
(е~) кашф қилинган (Ж. Томсон, 1897). 
1919 йилда Э. Резерфорд (атом ядро-
сидан уриб чиқарилаётган зарраларни 
ўрганишда) мусбат зарядли ва электрон 
массасига қараганда 1840 марта кат-
та массали протон 0)ни кашф қилди. 
Инглиз физиги Ж. Чедвик зарралар-
нинг бериллий билан ўзаро таъсирини 
ўрганишда нейтрал зарра — нейтрон (п) 
ни кашф қидци (1932). Нейтроннинг мас-
саси протоннинг массасига жуда яқин. Бу 
учта зарра (электрон, протон ва нейтрон) 
атом тузилишида қатнашади. Ҳоз. пайт-
да маълумки, бўлинмас Э. з. ҳисобланган 
протон ва нейтрон мураккаб таркибий 
тузилишга эга.
1900 йилда М. Планк мутлақ қора 
жисм нурланиши энергиясидан квант-
ланган деб фотон тушунчасига асос 
солди. Кейинчалик А. Эйнштейн элек-
тромагнит нурланиш фотонлар тарзида 
юз бериб, муҳитда тарқалади ва юти-
лади деб фотоннинг ҳозирги замон ту-
шунчасини яратди. Фотонларнинг мав-
жудлиги Р.Милликен (1912—15) ва Р.Р. 
Комптон (1922) ўтказган тажрибаларда 
тасдиқланди.
П. Дирак ўзи яратган электроннинг 
релятивистик назариясидаги (1928—31) 
ҳаракат тенгламасининг симметриясига 
асосланиб, массаси электрон массасига 
тенг, лекин мусбат зарядли зарра — пози-
трон (е+) нинг табиатда мавжудлигини 
назарий очган бўлса, америкалик физик 
К.Д. Андерсон уни космик нурлар тар-
кибида қайд қилди (1932). Мавжудлиги 
япон физиги X. Юкава томонидан ядро 
кучлар табиатини тушунтиришда тахмин 
қилинган (1935) ва массаси 274 электрон 
массасига тенг бўлган нейтрал мусбат 
ва манфий зарядли пимезонларнн инглиз 
физиги С.Пауэлл космик нурлар тарки-
бида аниқлади (1947). К.Д. Андерсон ва 
америкалик физик С. Недермейер космик 
нурлар устидаги тадқиқотлари жараёни-
да массаси тахм. 207 электрон массасига 
тенг, бошқа хоссалари билан электронга 
ўхшаш мусбат ва манфий зарядли мюон-
ларни кашф қилдилар (1936).
Э.з.га оид космик нурларни ўрганиш 
билан боғлиқ кашфиётлар 50-й.ларнинг 
бошида қайд қилинган ғалати хусусият-
ли бир гуруҳ зарралар — Кмезонлар ва 
гиперонлар кашф қилиниши билан якун-
ланди. Кейинги тадқиқотлар Э.з. тезлат-
кичларида ўтказилиб, юздан ортиқ янги 
Э.з. ва уларнинг антизарралари кашф 
қилинди. Жумладан, П. Паули назарий 
(1930), Ф.Райнес ва К. Коуэн тажрибада 
қайд қилган (1953) нейтрино (нейтрал 
зарра)нинг икки хили — электрон ней-
триноси 
У
С
ва мюон нейтриноси V мав-
жудлиги аниқланди.


www.ziyouz.com кутубхонаси
103
Жуда қисқа вақт яшовчи резонанс Э.з. 
қайд қилинди. Э.з.нинг хилмахил хусу-
сиятларини ифодалаш учун қатор янги 
квант сонлари (мас, лептон заряди, бари-
он заряди, гиперзаряд, ажиблик, мафтун-
лик ва ҳ.к.) киритилди.
Э.з. назариясининг яратилиши май-
доннинг квант назариясинн ривожланти-
риш йўли билан борди. Э.з.нинг массаси 
т, электр заряди £>, яшаш вақти т ва спи-
ни 1 уларнинг умумий характеристикала-
ридир. Э.з. яшаш вақтига қараб барқарор 
(«>), квазибарқарор (ёки метабарқарор, 
яъни барқарордан кейинги; >>10~
22
— 
10~
24
сек) гуруҳига ажралади. Э.з. спини 
Планк доимийси Н нинг бутун ёки ярим 
бутун сонига тенг. Бир хил зарралардан 
ташкил топган ансамблда спин қиймати 
Э.з. статистикасини ифодалайди (В. 
Паули, 1940). Ярим бутун спинли Э.з. 
— фермионлар Ферми — Дирак стати-
стикасига, бутун спинли Э.з. — бозон-
лар эса Бозе Эйнштейн статисти-
касига бўйсунади. Жумладан, энг енгил 
зарралар икки типдаги лептон заряди Ь 
га; электрон ва электрон нейтриноси — 
электрон лептон зарядига, манфий заряд-
ли мюон ва мюон нейтриноси — мюон 
лептон зарядига эга. Лептонлардан оғир 
зарралар — адронлар учун лептон заряд-
лари нолга тенг. Адронлар махсус бари-
он заряди (В) билан ифодаланади. В=+1 
бўлган адронлар барионлар, В=0 бўлган 
адронлар мезонлар деб юритилади (ба-
рионларга протон, нейтрон, гиперонлар, 
барион резонанслари; мезонларга к ва 
Л^мезонлар, бозон резонанслари кира-
ди).
Э.з.нинг ўзаро таъсирлашув жараён-
ларида туғилиш ва йўқолиш (ютилиш) 
хусусияти уларнинг энг муҳим хоссаси-
дир. Э.з.да ўтадиган ҳамма физик жа-
раёнлар уларнинг туғилиш ва йўқолиш 
актлари орқали ўтади. Э.з.да туғилиш ва 
йўқолишнинг мавжудлиги Э.з. элементар 
эмаслигини, уларнинг таркибий тузилиш 
характери ўзаро таъсирлашув жараёнла-
ридагина намоён бўлишини кўрсатади. 

Download 2,2 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   118   119   120   121   122   123   124   125   ...   328




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish