2.2. Диний маърифатни ривожлантиришдаги секуларистик муаммолар
Ўзбекистонда мустақилликнинг эълон қилиниши давлатимиз демократик, ҳуқуқий, адолатли фуқаролик жамият қуриш назарияси ва амалёти ижтимоий гуманитар фанларнинг долзарб муаммоларини ўрганиш, тадқиқ қилиш, ўқитиш самарадорлигини янгилаш ва уни такомиллашган даражага кўтаришни талаб қилмоқда.
Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, “Таълим тўғрисидаги” қонун ва бошқа қатор расмий ҳужжатларда эркин фуқаро маънавияти, замонга мос фикр юритадигаи, янгича мулоҳазага эга баркамол инсонни тарбиялашга алоҳида эътиор қаратилган. “Диншунослик” фани ана шундай инсонни шакллантиришда алоҳида ўрин эгаллайди. Унинг маънавий-маърифий қадриятларга янгича муносабатни шакллантиришда, ўтмишдаги аждодлар меросини қадрлаш, уни асраш, ўрганиш ва бойитишда аҳамияти каттадир.
Диншунослик фани талаба ёшларда динлар тарихи ва фалсафаси бўйича дунёқарашни шакллантиришга ҳизмат қилади. Бу фаннинг асосий мақсади талабаларга диннинг пайдо бўлиши, маъно-мазмуни, ривожланиши, ҳозирги ҳолати, инсоният ҳаётида тўтган ўрни ҳақида илмий маълумот беришдан иборат. Чунки ҳар томонлама тврбияланган баркамол авлод мустақиллигимизнинг вориси. Таълим-тарбия борасида мустақил фикрловчи, билимли, ақилли, доно авлодни тарбиялаш бизнинг энг муҳим мақсадимиз ва вазифамиздир. Ижтимоий фанларни мустақиллик ғоялари асосида ўқитиш энг мураккаб ва келажак учун зарурий масала ҳисобланади. Шунинг учун ижтимоий фанлар, асосан, диншунослик фанини бутунлай янгича миллий ғояа негизида ўқитилишини таъминлаш керак бўлади.
Секулярлашувга бағишланган назарияларда динларнинг тақдири билан боғлиқ масалалар юзасидан таҳлилий мулоҳазалар баён қилинган. Бунда, табиий равишда, инсоният истиқболида динийликдан дунёвийликка ўтиб, ривожланиб борувчи жамият қурилиши модели устувор бўлиши тўғрисидаги хулоса илгари сурилади25.
Дин ва дунёвий давлат орасидаги муносабат ҳақида гап кетар экан, энг аввало, диннинг давлатдан ажратилиши тамойили унинг асосини ташкил этишини таъкидлаш зарур. Бу ҳақда Конституциямизнинг 61-моддасида шундай дейилади: «Диний ташкилотлар ва бирлашмалар давлатдан ажратилган ҳамда қонун олдида тенгдирлар. Давлат диний бирлашмаларнинг фаолиятига аралашмайди»26.
Мустақилликка эришиш динга бўлган янгича инсонпарварлик муносабатнинг шаклланишига олиб келди. Бу ўз навбатида динга холисона илмий баҳо бера оладиган диншунослик илмининг юзага келишига сабаб бўлди. Бу ҳолат Ғарбда ХIХ аср ўрталарида дин масаласи алоҳида ўрганадиган, ижтимоий-гуманитар фанлар тизимида алоҳида ўринга эга диншунослик фанининг пайдо бўлишига сабаб бўлди. Ҳозирги кунда “Диншунослик асослари” фани ўқитиш ва ўрганишнинг илмий концепциясини, унинг методологик асослари ва тамойиллари масаласини тўғри тушуниш энг долзарб муаммолардан бири бўлиб ҳисобланади.
Бугунги кунда глобаллашув жараёнлари кечаётган бир пайтда турли маданият ва динларга мансуб халқлар ўртасидаги мулоқот ва ҳамкорлик, ўзаро бағрикенглик тамойилларини қарор топтиришда илм-фан, таълим соҳаси муҳим масалалардан бирига айланди. Айниқса, Диншунослик йўналиши ҳозирги кунда долзарб бўлиб, аввало, динга нисбатан тўғри ёндашувни шакллантириш ва жамият учун юксак маънавиятли ва малакали кадрларни тарбиялашда муҳим ўрин тутади.
Айни пайтда кўп миллат ва конфессиявий мамлакатимиз жаҳон ҳамжамиятига кириб бораётган бир шароитда турли дин ва маданият вакиллари билан мулоқот қилишнинг юксак маданиятига эришиш бағрикенглик тамойилларининг қарор топишига ҳизмат қилмоқда. Шунинг учун ҳам, дунёдаги турли динларнинг келиб чиқиши,таълимоти ва тарихи, асосий манбалари, ҳозирги даврдаги ҳолати, жамият ҳаётида тутган ўрнини чуқур тадқиқ ва таҳлил этган ҳолда ўқув жараёнига киритиш долзарб масалалардан бири ҳисобланади.
Ўзбекистон халқаро ислом академияси (Тошкент ислом университети) 5220400 - Диншунослик бакалавриат таълим йўналиши динга нисбатан тўғри ёндашувни шакллантириш ва жамият учун юксак маънавиятли ва малакали кадрларни тарбиялашда муҳим ўрин тутади.
Шу ўринда таъкидлаш керакки, Диншунослик бакалавриат таълим йўналиши ўқув режасидаги фанларнинг узвийлиги ва изчиллигини таъминлаш мақсадида ишлар тизимли равишда олиб борилмоқда.
Давлат таълим стандартлари асосида академияда бир-бирини изчиллик асосида тўлдирувчи диншуносликнинг маълум тизимини ташкил этувчи фанлар ўқув режага киритилган. 1-курс “Диншунослик асослари”,1 ва 2-курсларда “Дунё динлари тарихи”, 3-курсда “Диншунослик фанини ўқитиш методикаси”, “Жаҳон динлари манбалари”, “Марказий Осиё динлари тарихи” 4-курсда “Қиёсий диншунослик”, “Дин фалсафаси”, “Дин социологияси” ва “Дин психологияси” фанлари ўқитилади.
Диншунослик бакалавриат таълим йўналиши ўқув режаси 3-блок Умумкасбий фанлар йўналишидан келиб чиққан ҳолда қуйидаги курс ва мавзуларни қамраб олаган:
Диншунослик асослари курси
Диншунослик асослари
Қиёсий диншунослик
Мутахассислик (Диншунослик) фанларини ўқитиш методикаси
Дин тарихи курси
Дунё динлари тарихи
Ислом тарихи
Жаҳон тарихи
Шарк халқлари тарихи Этнология
Дин фалсафаси курси
Дин фалсафаси
Ислом фалсафаси
Дин психологияси
Дин социологияси
Исломшунослик асослари курси
Исломшунослик асослари
Ислом манбашунослиги
Қуръоншунослик
Тафсир
Ҳадисшунослик
Ихтисослик фанлари
Жахон динлари манбалари
Исломдаги мазҳаблар ва окимлар
Тасаввуф
Замоиавий ислом
Фиқҳ
Калом илми
Марказий Осиё динлари тарихи
Магистратурада эса “Динлар тарихини минтақавий ўрганиш”,“Диний манбаларнинг таҳлилий методологияси”, “Дин ва қонун”, “Жануби-Шарқий Осиё динлари диний-фалсафий таълимоти”, “Диний фалсафа”, “Замонавий диний ташкилотлар ва ҳаракатлар”, “Ғарб шарқшунослигида диншунослик масалалари”, “Диншуносликнинг долзарб масалалари” каби мутахассислик фанларидан таълим берилади.
Шунингдек, диний экстремизм ва терроризм ҳамда турли мафкуравий тахдид, ахборот хуружларига нисбатан талабаларда мафкуравий иммунитетни шакллантириш учун 1-курсда “Ахборот истеъмоли маданияти”, “Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари” фанлари ўқитилади.
“Диншунослик ва жаҳон динларини қиёсий ўрганиш ЮНЕСКО” кафедраси университетнинг етакчи кафедраларидан бири ҳисобланади. Ҳозирги кунда кафедрада2 нафар профессор, 5 нафар фан номзоди, 1 нафар катта ўкитувчи ва 3 нафар ўқитувчи фаолият олиб бормокда.
Кафедранинг ўқув-методик ишлари режасида талабалар онгида диний бағрикенглик ғояларини камол топтириш мақсадида мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган турли диний конфессиялар вакиллари билан учрашувлар ўтказилади. Динлар тарихи ва таълимоти билан яқиндан танишиш ва жонли мулоқотга киришиш юзасидан черков, семинария, синагога ва кирха каби диний ташкилотларига экскурсиялар уюштирилади.
Давлат таълим стандарти ва ўкув режаларида талабаларнинг мустақил равишда илмий-тадкикотлар олиб боришлари ҳамда диншунослик фанларини ўқитишнинг замонавий педагогик технологияларини чуқур ўзлаштиришларига ҳам эътибор каратилган.
Бинобарин, дин ва унга боғлиқ тадқиқотларнинг ва тушунчаларнинг умумий усуллари. қоидалари, тамойиллари нималардан иборат деган савол туғилади. Бунга жавоб сифатида қуйидагиларни таъкидлаш зарур бўлади:
Биринчидан. динга боғлик воқеликларни тушунишнинг умумий методологик асоси Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31, 61, моддаларида, Қоракалпоғистон Республикаси Коституциясининг 29-59-моддаларида кўрсатилган ва “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар ҳақида”ги янги таҳрирдаги Қонунда кенг баён этилган, виждон эркинлиги ҳақида ғоялар ўз аксини топган. Қонуннинг 3-моддаси “Виждон эркинлиги ҳуқуқи”27 деб номланган. Айни шунда “Фуқаро ўзининг бирор динга эътиқод қилишга ёки қилмасликка, ибодат қилишда диний расм-русумлар ва маросимларда қатнашиш ёки қатнашмасликка нисбатан ўз муносабатини белгилаётган пайтда уни у ёки бу тарзда мажбур этишга йўл қўйилмайди дейилган. Бу айни вақтида белгиланган ҳаётий коидадир.
Иккинчидан, дин асосларига боғлиқ фанларни ўқитишда ва ўрганишда чуқур илмийлик, холисоналик тамойиллари бош асос бўлиши лозим. Динни ўринсиз мақташ ёки камситишга йўл кўймаслик лозим. Динни факат бир ёқлама эмас, балки уни дунёвий фанлар билан диалектикалик уйғунлашган ҳолда ўрганиб, ўзлаштириб борилса албатта самарали бўлади. “Диннинг юксак ролини эътироф этиш билан бирга, диний дунёкараш тафаккурнинг инсонни ўраб тўрган дунёга, ўзи каби одамларга муносабатининг ягона усули бўлмаганлигини ҳам таъкидлаш зарурдир. Дунёвий фикр, дунёвий турмуш тарзи ҳам у билан ёнма-ён ва у билан тенг яшаш ҳукуқига эга бўлган ҳолда ривожланиб келган” - деб таъкидлайди Президент Ислом Каримов. Албатта, бу ғоя ўқиш жараёнида марказий ўринда бўлиши шарт. Дунёвий ва диний ғоялар бир-бирини бойитиб борган шароитда, жамиятда тараққиёт юксак босқичга кўтарилади;
Учинчидан, дарс жараёнида бир динни иккинчи диндан ортиқ қўйиш тамойилидан эҳтиёт бўлиш лозим. Чунки динлар буддизм, ҳристиан, яҳудийлик ёки ислом дини бўладими, бундан катъий назар улар одамгарчиликка, инсонпарварликка, бағрикенгликка асосланганлигини эслатиб туриш керак. Президент Ислом Каримов: “Ҳар бир ватандошимиз, айниқса ёшлар фақат ислом дини тўғрисида эмас, умуман дунёдаги мавжуд динлар, уларнинг тарихи, моҳияти тўғрисида тўлиқ тасаввурга эга бўлсин”, - деб таъкидлаган эди;
Тўртинчидан, дин асосларини баён қилганда уни бир оддий афсонага айлантирмаслигимиз керак. Биз ўз фикрларимизни муқаддас китоблардан ва диний қоидалардан ҳаётий мисолларни олиб тушунтирмоғимиз даркор.
ХУЛОСА
Шахс маънавий такомилида диний маърифатнинг аҳамиятини ўрганиш бизни қуйидаги хулосаларга келиш имконини берди:
Ўзбекистон ёшлари ижтимоий-маданий ҳаётида диний маърифатни илмий-фалсафий тадқиқ қилиш илмий ва амалий аҳамиятга эга бўлган муаммолар. Бу кўп қиррали меросни ўрганиш фалсафа, педагогика тарихи, ижтимоий психология, диншунослик каби фанлар бўйича тадқиқ қилиш тақозо қилинади. Ўзбекистонда диний, айниқса, ислом таълими тизими ва тарбиясига нодонлик, жаҳолат маскани сифатида ёндошишга чек қўйилди. Илгари 2 та ислом ўқув юртлари ишлаган бўлса, ҳозирда бир қанча диний таълим муассасалари самарали фаолият юритмоқда. Уларда дунёвий ва диний фанлар ўқитилиб, ёш авлодни диний маданиятини шакллантирадиган, уларни манфур ақидапарастликдан ҳимоялайдиган, диндорлар эҳтиёжига хизмат қиладиган, ислом тарихи, ва фалсафаси, ижтимоий функцияларини тадқиқ қиладиган ислом маърифати билан ёт ва ёвуз ғояларга қарши курашадиган мутахассислар тайёрланмоқда.
Тадқиқотда таҳлил этилган масалалар, улардан келиб чиққан хулосалар асосида қуйидаги тавсияларни ишлаб чиқиш имконини беради:
- “Исломшунослик”, “Диншунослик” йўналишлари бўйича илмий педогогик кадрларни тайёрлашнинг сифатини оширишга алоҳида эътиборни қаратиш, шунингдек, “Диний маърифат фалсафаси” йўналиши доирасида тадқиқотларни кенгайтириш ва бу масалани комплекс тадқиқ этиш.
- Мамлакатимизда маънавият, миллий ғоя, диний маърифат билан шуғулланувчи ташкилотлар, улар билан бу борада ҳамкорлик қилувчи муассасалар ҳамкорлигида “Диний маърифат” рукнида рисолалар, мақолалар, плакатлар, турли медиа маҳсулотлари ва бошқа кўринишдаги тарғибот материаллари туркуми, уларнинг жойлардаги тарғиботининг амалий тизимини такомиллаштириш;
- Республика ОАВ орқали, шунингдек, бугунги коммуникацион технологияларнинг имкониятларидан кенг фойдаланган ҳолда, диний маърифат фалсафаси бўйича “Вебсайт”ларни очиб, улар орқали турли тилларда Ўзбекистон ёшлари онгида диний маърифатни юксалтириш масалаларини чуқур акс эттирадиган маълумотларни мунтазам бериб бориш, бу соҳада амалга ошаётган демократик ўзгаришларни атрофлича ўрганишга ҳамда холисона қарашларни шаклланишига имкон яратиш.
Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон ёшларининг диний маърифатини юксалтириш концепцияси”ни ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш Дастурини қабул қилиш ва унда:
- “Маърифат ва диний бағрикенглик” ўқув курсини аҳолининг кенг қатламлари орасида ўқитишни йўлга қўйиш, унинг доирасида ўқув-услубий қўлланмалар, тарғибот материаллари, махсус интернет сайти ва бошқа воситаларни ишлаб чиқиш керак;
- Аҳолининг “Маърифат ва диний бағрикенглик маданияти” даражасини ошириш, унинг қалби ва онгида маърифатпарварлик ғояларини ўзлаштиришда танлов кўникмаларини ҳосил қиладиган турли даражадаги ўқувлар, семинарлар, кўрсатув ва мақолалар ташкил этиш лозим;
- Ўзбекистон ёшларининг диний маърифатини юксалтириш борасидаги Республика чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ва ҳар бир вилоят, туман, идора ва ташкилотлар учун ундан келиб чиқадиган чора-тадбирлар режасини тузиш ва амалга ошириш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |