Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети


Курс ишининг ўрганилганлик даражаси



Download 231 Kb.
bet2/9
Sana25.06.2022
Hajmi231 Kb.
#703337
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
КАРАБАЕВ А КУРС ИШИ

Курс ишининг ўрганилганлик даражаси. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимиз ижтимоий-маданий ҳаётида диний маърифатни сифат жиҳатдан тамомила янги босқични бошлаб берган стратегик ғоялари, Биринчи Президент Ислом Каримовнинг диний эътиқод ва диний маърифатни юксалтириш борасидаги концептуал ғоялари ҳамда Шарқ ва Ғарб диний-фалсафий мероси мазкур тадқиқотга илмий-методологик асос бўлиб хизмат қилди.
Шарқда диний маърифатни юксалтиришга доир илк қарашларни халқ оғзаки ижодида, муқаддас китобларда, қадимги ёзма манбаларда, хусусан, «Авесто», Трипитака, Ведалар, Библия, Қуръони карим каби диний манбалар, Суқрот, Афлотун, Арасту, Конфуций, Мао Цзи, Лао Цзи каби алломалар ижодида учратиш мумкин. Кейинги даврларда ушбу муаммолар Ўрта аср мутафаккирларидан Абу Наср Форобий2, Абу Али Ибн Сино3, Абу Райҳон Беруний4, Имом Бухорий, Имом Термизий, Абу Мансур Мотуридий, Абу Муин Насафий, Маҳмуд Замаҳшарий, Юсуф Ҳамадоний, Аҳмад Яссавий, Абдуҳолиқ Ғиждувоний, Нажмиддин Кубро, Азизиддин Насафий, Муҳаммад Ғаззолий, Юсуф Хос Ҳожиб, Низомулмулк, Хожа Самандар Термизий, Амир Темур, Алишер Навоий, Абдулла Авлоний, Маҳмудхўжа Беҳбудий сингари аждодларимиз асарларида, муаммонинг илмий-фалсафий жиҳатлари Ғарб файласуфлари Р.Декарт, Ш.Монтескье, В.Гумбольдт, Лацарус, Ф.Ницще, М.Вебер, Э.Фром, З.Фрейд, В.Вундт, Г.Лебон, Э.Дюркгейм тадқиқотларида очиб берилган. Ушбу илғор ғоялар муаммони ўрганишга хизмат қилади.
Ўзбекистонда истиқлол йилларида диний дунёқараш ва диний маърифатни юксалтиришга бағишланган бир қатор илмий тадқиқотлар амалга оширилди, кўплаб монография, рисола ва мақолалар нашр этилди, диссертациялар ҳимоя қилинди. Жумладан, Ҳ.Пўлатов, Г.Нажимов, К.Иброҳимов, Т.Маликов, Ш.А.Ёвқочев, С.Жўраев, Э.Бобомуратов, А.Жалолов, А.Валиев, Ф.Мусаев, Э.Юсупов, Н.К.Алимбетов, У.Сапаров, Ж.Туленов, А.Чориев, Ф.Қаноатова, Ф.Мусаев, И.Каримов, Қ.Назаров, З.Бўриева, Ҳ.С.Кароматов, З.Қодирова, каби олимлар томонидан амалга оширилган. Кейинги йилларда Қ.Қуронбоев, Л.Тангриев, Ш.Тоғаев, Р.Турдибоева, Г.Туленова, Ш.Хусаинова, Ш.Эрматовнинг5 шу мавзуга алоқадор масалалар хусусида докторлик ва номзодлик диссертациялари ҳимоя қилинди. Мамлакатимизда диний омил, диний бағрикенгликнинг ўрни, аҳамияти, мазмун-моҳияти ҳамда асосий тамойилларига бағишланган кўплаб китоб, рисола ва мақолалар эълон қилиниб келинмоқда6.

Download 231 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish