Абу Мансур ал-Мотуридий (Вафоти 945)



Download 239,42 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/2
Sana21.02.2022
Hajmi239,42 Kb.
#55690
  1   2
Bog'liq
125-moturidiy



Абу Мансур ал-Мотуридий (Вафоти 945)
Абу Мансур ал-Мотуридий сунний эътиқодидаги икки йирик оқимлардан бири бўлмиш
Мотуридийа оқимининг асосчиларидан ҳисобланади. Унинг ҳаёти ҳақида маълумотлар
жуда оз. Тўлиқ номи Абу Мансур Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Маҳмуд ал-Ҳанафий
ал-Мотуридий ас-Самарқандийдир. Буюк калом имоми ва фиқҳ олими асли
Самарқанднинг Мотурид қишлоғидан (ҳозирги Жонбой туманида жойлашган) бўлиб,
унинг тахаллуси шу қишлоққа нисбатан олингандир. Абу Мансур ал-Мотуридий
дастлабки таълимни шу қишлоқда олиб, кейинчалик Мовароуннаҳрнинг ўша даврдаги
диний ва маърифий маркази бўлган Самарқандда давом эттиради.
Ал-Мотуридий яшаган давр Сомонийлар ҳукмронлик қилган даврга тўғри келади.
Самарқанд дастлаб бу давлатнинг пойтахти бўлиб, сўнгра IX аернинг охиридан бошлаб
пойтахт Бухорога кўчирилди. Бироқ ўша вақтда ҳам Самарқанд Бухоро билан бир
қаторда Мовароуннаҳрнинг иқтисодий-маданий маркази бўлиб қолаверди.
Абу Мансур ал-Мотуридий туғилган йили ҳақида аниқ маълумотлар йўқ. У Самарқандда
944—945 йилда вафот этган ва шаҳар чеккасидаги Чокардиза деган қабристонга дафн
этилган.
Баъни манбаларда унинг Самарқанддаги ал-Айозий мадрасасида таълим олгани қайд
этилган. Ал-Мотуридий Абу Бакр Ахмад ал-Жузжоний, Абу Наср Аҳмад ал-Ийодий, Имом
Аъзам мазҳабидаги буюк олим Наср ибн Йахйо ал-Балхий, Муҳаммад ибн ал-Фадл
кабиларни ўзининг устози деб билган.
Ал-Мотуридий фиқҳ ва калом масалалари билан қизиқиб, Ҳанифия мазҳаби
олимларидан дарс олиб ўз билимини оширади. Шу вақт давомида кўплаб машҳур
фақиҳлар ва муҳаддислар билан мулоқатда бўлган ва мунозаралар қилган. Бутун умри
давомида шу соҳага оид асарлар ёзиб қолдиргандир. Маҳмуд ибн Сулаймон
ал-Кафавийнинг (вафоти 1582 йил) «Катоиб ул-аълом ал-ахёр фи табоқот ва машаойих
мазаҳаб ан-Нуъмон» («Нуъмон мазҳабига мансуб бўлган таниқли аллома фақиҳлар ва
шайхлар ҳақидаги китоб») номли китобида ал-Мотуридий ва унинг асарлари ҳақида
айрим маълумотлар берилади. Масалан, қуйидаги асарлари номлари келтирилган:
«Китаби Тавҳид», «Китаб Мақомат», «Китаб рад авомил лил адила лил ка-бий» («Каъбий
залолатларининг бошланишини рад қилишга бағишланган китоб»), «Китаб байон ва ҳум
ул-маътазила» («Муътазила ғав-ғолари ва ундан қўрқмаслик ҳақидаги китоб баёни»),
«Китаб Таъвилот ал-қуръон» («Қуръон таъвили китоби»).
Лекин Ҳожи Халифанинг (1609—1659) «Кашф аз-зунун ан-асомил кутуб ва-л-фунун»
(«Китоб ва фанлар номлари ҳақидаги шубҳаларни бартараф этиш китоби») китобида
эътироф этилишича, яна
Абу Мансур ал-Мотуридийнинг «Ма ҳази аш-шариъа» («Шариат асос-лари сараси»),
«Китаб ал-жадал» («Диалектика ҳақида китоб») каби асарлари ҳам бўлган. Булардан
ташқари ал-Мотуридийнинг «Китаб ал-усул» («Диний-таълимот усули китоби») асари
ҳам маълум.
Абу Мансур ал-Мотуридийнинг кўп асарлари бизгача етиб келмаган, етиб келганлари
ҳам асосан хорижий мамлакатлар кутубхона ва қўлёзма фондларида сақланади.
Ал-Мотуридий ислом оламида жуда нозик ҳисобланган «Китаб Тавҳид» — асари бизнинг
давримизга етиб келган ва у 1970 йилда Фатҳуллоҳ Хулиф томонидан Байрутда нашр
этилган.
1 / 3



Download 239,42 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish