Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети



Download 231 Kb.
bet1/9
Sana25.06.2022
Hajmi231 Kb.
#703337
  1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
КАРАБАЕВ А КУРС ИШИ


ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ
ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ УНИВЕРСИТЕТИ
ИЖТИМОИЙ ФАНЛАР ФАКУЛЬТЕТИ


МИЛЛИЙ ҒОЯ, МАЪНАВИЯТ АСОСЛАРИ ВА ҲУҚУҚ ТАЪЛИМИ ЙЎНАЛИШИ ИККИНЧИ МУТАХАССИСЛИК СИРТҚИ 4-КУРС ТАЛАБАСИ

XXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXXX




ҚУРЪОНИ КАРИМ ВА ҲАДИСИ ШАРИФЛАРДА ИНСОН МАЪНАВИЯТИ ВА МАЪРИФАТ МАСАЛАЛАРИ
МАВЗУСИДАГИ
КУРС ИШИ
Қабул қилди:


Тошкент – 2020
МУНДАРИЖА
КИРИШ 3
I БОБ. ШАХС МАЪНАВИЙ ТАКОМИЛИДА ДИНИЙ МАЪРИФАТ МОҲИЯТИНИ ЎРГАНИШНИНГ НАЗАРИЙ МЕТОДОЛОГИК МАСАЛАЛАРИ..........................................................8-22
1.1. Шахс маънавий камолоти ва диний маърифат тушунчасининг категориал таҳлили 8
1.2. Шахс маънавий камолотида қуръони карим ва ҳадиси шарифларнинг аҳамияти 13
II БОБ. ШАХС МАЪНАВИЙ ТАКОМИЛИДА ДИНИЙ ВА ДУНЁВИЙ МАЪРИФАТ ҒОЯСИНИ ЎЗАРО АЛОҚАДОРЛИКДА ЮКСАЛТИРИШ ОМИЛЛАРИ..............................................................18-27
2.1. Шахс маънавиятини юксалтиришда динийлик ва дунёвийлик уйғунлигини қарор топтиришнинг ахлоқий тамойиллари 18
2.2. Диний маърифатни ривожлантиришдаги секуларистик муаммолар 23
ХУЛОСА 28
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ 30


КИРИШ
Курс иши мавзусиннг долзарблиги. Ҳозирги глобаллашув шароитида дунёда инсониятни ташвишга солаётган салбий оқибатлар диний мансублик доирасидаги зиддиятлар сифатида намоён бўлмоқда. Бундай мураккаб зиддиятларни эса ёш авлоднинг қизиқиш доиралари, фаолияти, дунёқарашида шаклланган диний маърифати орқалигина бартараф этиш мумкин бўлади. Ёшлар онгида диний маърифатни юксалтириш ва уларнинг жамиятда мавжуд ахлоқ ва одоб анъаналарига мос ва хос қилиб тарбиялаш глобаллашган ҳозирги дунёда энг муҳим вазифа ҳисобланади.
Жаҳоннинг қатор мамлакатларида ёшларнинг ҳар томонлама ривожланиши, хусусан, ҳам жисмонан, ҳам маънан баркамол авлодни тарбиялаш, замонавий билим ҳамда касб эгаси бўлиши, тараққиётнинг энг муҳим омили эканлигини кўрсатмоқда. Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 декабрь куни Олий Мажлисга Мурожаатномасида «...олдимизга қўйган улкан вазифаларни амалга оширишда биз учун куч-қудрат манбаи бўладиган миллий ғояни ривожлантиришимиз зарур. Хусусан, миллий ўзлигимизни англаш, Ватанимизнинг қадимий ва бой тарихини ўрганиш, бу борада илмий-тадқиқот ишларини кучайтириш, гуманитар соҳа олимлари фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашимиз лозим»1, деб таъкидланади. Шу нуқтаи назардан, Ўзбекистон ёшларининг ижтимоий-маданий ҳаётида диний маърифатни юксалтиришнинг илмий-фалсафий жиҳатдан тадқиқ этиш, ҳамда илмий-назарий аҳамиятга эга бўлган хулосаларни ишлаб чиқиш долзарб вазифа ҳисобланади.
Ўзбекистон ёшларининг ижтимоий-маданий ҳаётида диний маърифатнинг аҳамиятини мавҳумлаштириш натижасида, бу соҳани юксалтириш тўғрисидаги назариялар, ғоялар, декларатив чақириқлардан, утопик қарашлардан иборат бўлиб қолаверди. Биринчидан, собиқ иттифоқ даврида диний маърифат соҳаси ижтимоий амалиётдан ажратиб қўйилганлиги, ўзининг ҳаракатлантирувчи ва назорат қилувчи механизмаларининг ночорлигидан ёшлар ижтимоий-маданий ҳаётига тўлиқ тадбиқ қилина олмади. Тўғрироғи, унинг тадбиқ қилинишидан жамиятнинг сиёсий-мафкуравий тизими манфаатдор эмас эди. Иккинчидан, диний конфенциялар бирлигининг диний маърифатни юксалтириш ҳақидаги ғоялари тор доирадаги маҳаллий, маъмурий, утилитар диний жамоалар манфаатлар чегарасида қолиб кетган. Учинчидан, диний маърифатни юксалтиришнинг социологик кўрсаткичлари, "репрезентативлиги" муайан манфаатлар асосида танлаб олинган. Тўртинчидан, диний маърифатни юксалтириш даражаларини, йўналишларини таҳлил қилишдаги хусусий факториал усулларнинг мутлақлаштириши мажмуавий-тизимли ёндошишга путур етказган. Шунинг учун, диний маърифатни юксалтиришнинг ижтимоий-сиёсий тараққиёт мажмуасидаги ўрнини, аҳамиятини аниқлаш, унинг ички ҳаракатлантирувчи механизмаларини тадқиқ қилиш, истиқболларини кўрсатиш илмий-фалсафий жиҳатдан долзарб муаммо. Бундан ташқари, ҳозир махсус социологик тадқиқотларда, оммавий ахборот воситаларида диний маърифатни юксалтиришнинг "миқдорий" кўрсаткичларини акс эттирувчи ғоят хилма-хил эмпирик, статистик материаллар берилмоқда. Шу материалларни илмий-фалсафий жиҳатдан умумлаштириб, уларнинг методологик асосини яратиш, “диний маърифий сифат” хусусиятларини таҳлил қилиш, фундаментал назарий муаммо бўлиб, кун тартибида турибди.
БМТ Бош Ассамблеясининг 2018 йил 12 декабрдаги ялпи сессиясида қабул қилинган «Маърифат ва диний бағрикенглик» тўғрисидаги махсус резолюцияси, Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 14 сентябрдаги «Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги, 2017 йил 19 майдаги «Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5046-сонли, 2018 йил 16 апрелдаги «Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5416-сонли, 2019 йил 22 февралдаги «Социологик тадқиқотлар ўтказишни давлат томонидан қўллаб-қуватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5667-сонли фармонлари, 2017 йил 28 июлдаги «Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида»ги ПҚ-3160-сонли Қарори, 2017 йил 16 декабрь «Ўзбекистонда Ислом академиясини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2019 йил 8 апрелдаги «Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида миллий ғояни ривожлантириш концепциясини ишлаб чиқишга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги Ф-5465-сонли Фармойиши ва мавзуга оид бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган вазифаларни амалга оширишда мазкур диссертация муайян даражада хизмат қилади.

Download 231 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish