Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги мирзо улуғбек номидаги ўзбекистон миллий университети


Шахс маънавий камолотида қуръони карим ва ҳадиси шарифларнинг аҳамияти



Download 231 Kb.
bet5/9
Sana25.06.2022
Hajmi231 Kb.
#703337
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
КАРАБАЕВ А КУРС ИШИ

1.2. Шахс маънавий камолотида қуръони карим ва ҳадиси шарифларнинг аҳамияти

Диний маърифат азалдан жамиятимизда маънавий-ахлоқий тарбиянинг муҳим қисми бўлиб келган. Чунки маърифатсиз эътиқод мутассиблик бўлиб қолишини теран англаган аждодларимиз илмнинг юксак чўққиларини забт этишга ҳаракат қилганлар. Бугунги глобаллашув даврига келиб ушбу масала ҳар қачонгидан-да, долзарб аҳамият касб этмоқда. аҳоли, айниқса, ёшларни бузғунчи ғоялар таъсиридан асраш, уларни миллий-диний қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялаш, маънавиятимизни юксалтириш, айни чоғда жаҳон илм-фани тараққиётига беқиёс ҳисса қўшган, халқимизни маърифатга бошлаган буюк алломаларимиз меросини ўрганиш, тарғиб этиш учун дини маърифатга кучли эҳтиёж бордир17.


Юқорида диний маърифат масаласида кўплаб маълумотларни келтирдик. Тадқиқот давомида диний маърифат тушунчасини қуйдагича изоҳламоқчиман. Диний маърифат бу аввало инсоннинг ўзи этиқод қилаётган динидан келиб чиқиб уни яшаётган жамияидаги ўз турмуш шароитидаги ўзининг ҳатти-харакатлари. Инсон ўзининг турмуш тарзи ва эътиқодидан келиб чиқиб, ривожланади. Диний маърифатни эса инсон аввало ўз оиласидан, маҳалласи ва ўз жамиятидан олади.
Мустақилликнинг илк йилларидан бошлаб давлат томонидан таълим тизимини, жумладан ижтимоий-гуманитар фанларни ривожлантириш учун улкан имкониятлар яратилди. Чунки бир тизимдан иккинчисига, бир тафаккур тарзидан иккинчи тафаккур тарзига ўтиш даврида иқтисод, сиёсат, маънавият сингари таълимда хам давлатнинг бош ислохотчилиги шуни тақозо этади. Шу ўринда, ўрта асрларда илм-фан тараққиётига беқиёс ҳисса қўшган Хоразмий, Фарғоний, Беруний, Форобий, Ибн Сино ва бошка юзлаб алломаларни ёдга олиш, бебахо асарларини ўрганиш, тарихдан сабок ва ибрат олган холда бугунги куннинг кадрига еташ айни муддаодир. Ижтимоий-гуманитар фанлар маънавият ва маърифатнинг манбаи, озуқасидир. Ўзбекистонда маънавият ва маърифат давлат сиёсати даражасига кўтарилар экан, шу жабхани ўрганувчи ва ўзгартирувчи фанлар хам ривожланиши керак. Бундай фанлардан бири динлар тарихи – халқлар тарихи билан боғлиқдир. Бинобарин, жамият тараққиётининг ҳар бир босқичида истеъдодли, қобилиятли олим ва шоирлар, адиб ва мутафаккирлардан иборат халқ фарзандлари етишиб чиқиб, ўз илғор фикрлари билан фан ва маданиятнинг турли сохаларини ривожлантириб бойитганлар. Бу ўринда Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Имом Термизий, Бурхониддин Марғиноний, Маҳмуд Замахшарийларнинг исломий фанларни ривожлантиришдаги ҳиссалари билан бугунги авлод хам фахрланаётганини айтиш жоиз.
Ислом дини таълими тарихига назар солсак, обрўли масжидлар қошида ташкил этилган мадраса (араб. – дарс ўқитиладиган жой, дарсхона) деб номланган дорулфунунлар аслида илмга чанкок одамларга диний ва дунёвий фанларни чуқур ўргатадиган жахон тарихидаги биринчи университетлар эди, деб айтиш мумкин.
Зеро, бошланғич диний мактабларда исломий тарбия берилгани холда Қуръон тафсири, ҳадис, фиқҳ, адабий фасоҳатбалоғат ҳамда адабиётдан илк сабоқлар, аруз, ёзувчилик, хаттотлик, саҳҳофлик, наққошлик, таржимонлик ва тарихдан хам таълим берилган. Шунингдек, мадрасаларда ҳисоб, ҳандаса (геометрия), илми нужум (астрономия), алжабр (алгебра) мусиқашунослик, фалсафа, жуғрофия, сиёсат ҳакидаги фанларни ўкитишга ҳам алоҳида эътибор қаратилган.
Ҳозирги Fapб давлатлари университетларининг ўзига хос урф-одатларини биламиз. Аммо, мазкур университетларнинг тантанали маросимларида талабалар ва профессор укитувчилар кийиб оладиган тўқ рангли – мантия ва ўзига хос бош кийими бевосита ислом университетларининг анъанаси бўлганини ҳамма ҳам билавермайди.
Ўрта асрларда юртимиздаги мадрасалар илғор фикрли олиму фозиллар, давлат арбобларини камол топтириш, аҳоли билим ва тафаккурини ўстиришда катта вазифани бажарган. Натижада, илоҳиёт илмининг етук намояндалари етишиб чиқди, улар асосан Куръони каримни тафсир қилиш, ҳадисларни шарҳлаш, фиқҳшунослик ва илохият назариясини тадқиқ қилиш билан шуғулланар эдилар. Дарвоқе, Бағдодда олий таълим муассасаси сифатида мадрасалар XI асрга келиб пайдо бўлган пайтда Бухорода Абул Ҳафс ал-Кабир мадрасаси мисолида улар VIII аср охиридаёқ мавжуд эди. Буюк Амир Темур хам мадрасада таълим олгани маълум.
ХIХ аср ўрталарида Туркистонда бошланган мустамлакачилик оқибатида миллий, маънавий қадриятларга катта зарар етказилди. Колониал бошқарув тизимининг ўрнатилиши халқларнинг миллий ғурури, шарафи, ифтихори ва диний эътиқодлари поймол этилишига олиб келди. Бундай ҳаракатлар собиқ иттифоқ ҳукмронлиги даврида янада кучайди. Рус инқилобигача Туркистонда уч турли мактаб бор эди. Булар эски мактаблар, масжид мактаблари ва юкорида айтилган мадрасалар эди. Минтақага чор Россияси ҳокимияти кириб келганидан сўнг, рус ҳокимиятига қарашли мактаблар масаласи ўртага чиқди. Натижада, чор ҳукуматининг таъқиб этган сиёсатига қониқарли даражада ҳизмат эта олмаган бу мактаблар халқнинг асрий ва маданий эҳтиёжига ҳизмат қилиш имконидан узоқлашди. Шундай вазиятда халқнинг мақсадларини намоён қиладиган янги турдаги мактабларга эхтиёж туғилди. ХХ асрнинг бошларидан Бухородаги маърифатпарвар мусулмон руҳонийлари ва зиёлилари орасида мадраса ва мактаблар тизими ҳамда ислом динига кириб колган бидъатларни ислоҳ қилиш фикри пайдо бўлди. Бундай ислоҳотлар тарафдорларини “жадидлар”, яъни янгилик тарафдорлари деб атай бошладилар. Диний мутаассиблик ва фанатизмга карши кураш, диний ақидаларга асосланган ўрта аср мактаблари ўрнида дунёвий илмларни она тилида ўқитишга мослашган янги усулдаги мактабларни ташкил этиш, ўзбек адабий тилини ишлаб чиқиш, матбуот хурлиги учун кураш, халқ оммасига тушунарли адабиёт ва театрни яратиш жадид мактабларининг асосий мақсади эди. Улар учун илм ва маърифат ягона қурол бўлиб, шу қурол ёрдами билан ўлкада ижтимоий-иқтисодий, маданий тараққиёт учун курашга интилдилар.
1917 йил октябрдаги “Шўро инқилоби”дан сўнг, коммунистик йўналишнинг биринчи босқичи бўлмиш социалистик тузум халқнинг маънавий дунёсига атеизмни олиб кирди. Динни қоралаш ва аҳолини дахрийлик руҳида тарбиялаш борасидаги ҳаракатлар кучайди. Ҳукумат ўзининг биринчи кунлариданок умуман динга, хусусан, исломга қарши ошкора кураш олиб борди.
Собиқ иттифоқ даврида динларнинг тарихи, уларнинг асл таълимоти, моҳият ва мазмунини ғоявий мақбуллик нуқтаи назаридан сиёсий мақсадларни кўзлаб ўрганилганини эътироф этиш керак. Маънавият ва маърифатга, жамиятнинг илмий билимларини муттасил ошириб боришга эътибор берилмади. Дин, диний ташкилотлар, диндорларга нисбатан қўлланиладиган совет сиёсати илмий тамойилларнинг бузилишига сабаб бўлди. Бир сўз билан айтганда миллий маънавий-маърифий қадриятлар йўқотила борилди.
Юртимиз мустақилликка эришганидан сўнг ҳаётимизнинг турли жабҳалари қатори диний соҳада ҳам бир қанча ижобий ўзгаришларамалга оширилди. Мамлакатимизда масжидлар сони кўпайди. Минглаб фуқароларимиз муборак ҳаж ва умра зиёратларига бориб келишдек имкониятларга эга бўлдилар. Бу эса, ўз навбатида малакали диний кадрлар тайёрлашни туғдирди.
«Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонуннинг 1998 йилда қабул қилинган янги тахрири мамлакатимиз диний ҳаётида муҳим аҳамият касб этиб, бугунги кунда турли эътиқоддаги кишиларнинг ўз динлари кўрсатмаларини эмин-эркин бажаришларига имкон яратди. Ана шу қонун ҳамда Кадрлар тайёрлаш миллий дастури доирасида ёш авлоднинг ватанпарвар ва соғлом дунёқараш эгалари бўлиб етишишлари учун таълим тизимида ватан тарихи, динлар тарихи, диншунослик фанларининг ўқитилиши борасидаги илмий ёндошувлар изчиллик билан амалга оширилмокда.
Мустақилликдан сўнг жамият хаётида тубдан янгиланиш жараёни бошланди жумладан илмий-фалсафий, маънавий-маърифий мероси, миллий қадриятлар қайтадан тикланди. Бинобарин динга динга муносабат ўзгарди ва умум инсоний қадрият сифатида қаралмоқда. Конституциянинг 31-моддасида «Хамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон ҳоҳлаган динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга этиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди»18 деб қайд этилгани ҳам бу фикр исботлайди. Қонун муайян ёшга етган фуқароларнинг ўз диний эҳтиёжларини таъминлаш учун диний ташкилот тузиш, олий ва ўрта диний ўқув юртларида таълим олиш тартиб-қоидаларини ҳам белгилаб берди.19
Россия ҳарбий кучлари XVI аср ўрталаридан ислом ўлкаларига юришни бошлади ва XIX аср охирида Туркистонни эгаллаш билан тугалланди. Империя сиёсатининг асосий мазмун-моҳияти исломни ижтимоий-сиёсий ҳаётдан имкон қадар сиқиб чиқаришдан иборат бўлгани сир эмас. Бунга асосан, икки усул билан эришилди:
- биринчидан, мусулмон руҳонийларни ижтимоий хаётдан аста-секин сиқиб чиқариш;
- иккинчидан, уларнинг моддий-иктисодий заминига футур етказиш.
Иккинчи мақсадга эришиш учун мусулмон муассасаларнинг вақф мулкини қисқартиришга қаратилган кенг қамровли тадбирлар ўтказилган20. 1917 йилнинг февралида совет хокимияти ўрнатилди. Советларнинг диний сиёсати чоризмнинг диний сиёсатидан кескин фарқланади. Чоризм ўз диний сиёсатини фақат ислом динига қаратган бўлса, советлар жамият ҳаётида динларнинг нуфузини пасайтириш асосий хусусият бўлиб қолди. Бунга атеистик ташвиқот олиб бориш руҳонийлар ва диний муассасаларга қарши кенг кўламли тажовуз уюштириш, диннинг ижобий салоҳиятини бутунлай инкор этиш йўли билан эришилди. Исломнинг тарбиявий салоҳиятидан фойдаланиш йўлини тутган туркистонлик жадидчиларнинг ҳар қандай уринишлари рад этилди. Руҳонийлар ва диний муассасаларга тазйиқ ўгказиш узлуксиз равишда кучайиб борди: атеистик жамият қуриш билан боғлиқ хомхаёл тобора қатъийлик билан хаётий воқелик сифатида тақдим этила бошланди. «Динни фош этишга ихтисослашган» асарларни яратиш XX асрнинг 20-йиллари охирида янада кучайди21. Чоп этилган асар, мақола ва маърузаларда халқ оммаси онгига дахрийлик ақидаларини сингдириш, уни янада мустаҳкамлаш, умуман динни инсонлар онгидан бутунлай сиқиб чиқариш каби ўта дахрийликдан иборат бир томонлама фикр-мулохазалар илгари сурилган.
1936-1938 йилларга келиб дин ўзининг кўпгина ташқи белгиларини йўқота бошлади. Масжид ёки черковга бориш, диний никоҳ, диний байрамларни нишонлаш (Рождество, Рамазон ва Қурбон ҳайити), диний мактаблар ва ёзувлар ва бошқалар шулар жумласидандир. Аммо бундай сиёсат асрлар оша шаклланган жамият хаётидан динни таг-томири билан суғириб ташлашни таъминлай олмади. Шунга қарамасдан, руҳонийларнинг мутлақ кўпчилиги жисмонан маҳв этилди ва диний муассасаларнинг анчагина қисми вайрон қилинди. Лекин бундан ислом омили жамият ҳаётидан бутунлай йўқолиб кетмади, балки унинг ўрни ва шакли ўзгарди, холос. Жумладан, диннинг яширин фаолият олиб боришга ўтиши бундай сиёсатнинг маҳсули бўлдики, натижада у ҳокимиятга қарши мухолиф кучга айланди. Ушбу жараён Иккинчи жахон уруши даврида тарих зарурат сифатида шўролар ҳокимияти диний соҳада баъзи енгилликлар беришга мажбур бўлди. Масалан, Ўрта Осиё ва Қозоғистон мусулмонлари диний идораси (САДУМ, 1943-1992) тузилгандан кейин хам бу нарса асло сусайгани йук. Бундан ташкари, радикал кайфиятдаги ва ўзини ҳокимиятга мухолиф деб ҳисоблаган мусулмон руҳонийлар ҳаракати узлуксиз кучайиб борди. У ҳукмрон тузумнинг истиқболдаги барқарорлигига таҳдид солувчи хавфли сиёсий омилга айланди. Fap6 мамлакатларида «параллел ислом» номини олган ушбу харакат радикал кайфиятдаги диний арбобларни етиштирган қулай замин бўлди. 1980 йилларнинг охирларидан бошлаб, Собиқ Иттифоқнинг парчаланиш жараёни бошланганда радикал кайфиятдаги баъзи арбоблар миллатнинг маънавий раҳнамолигига ошкора даъво қилиб чиқдилар.
Шундай қилиб, ўтган асрнинг 90-йиллари бошига келиб, диний ва дунёвий қадриятлар уйғунлигини тиклаш зарурати, мамлакат тақдирини ҳал қилувчи омиллардан бўлиб қолди. Мустакилликнинг биринчи кунлариданоқ ўзининг динга бўлган муносабатини аниқ-тиниқ ва принципиал тарзда белгилаб олиш заруратга айланди.
Динларни ўрганишда муайян мезон асосида тасниф этиб, ўрганишлозим бўлади. Бу динларнинг тарихи, шунингдек, бир-бирига қилган таъсири каби жиҳатларини чуқур ва ҳар томонлама мукаммал ўрганилишига замин яратади. Диншунослар турли илм-фан соҳалари вакиллари бўлиб, динларни ўзларига мансуб бўлган илм йўналиши нуқтаи назаридан ўрганиб, турлича таснифлаганлар. Шунинг учун бу таснифлар ўртасида баъзи тафовутлар бўлиши табиий. Масалан, дин тарихи билан шуғулланувчи олимлар динларни юзага келиш тарихига кўра даврий жиҳатдан таснифлаган, бошка бир гуруҳ олимлар динларнинг пайдо бўлган ва тарқалган минтақаларга кўра таснифлаганлар.
Fapб диншунослигининг асосий йўналинларидан дин антропологияси, дин тарихи, дин социологияси, дин психологияси, киёсий диншунослик каби йўналишлар вужудга келган ва кенг тажрибага эга бўлиб улгурган.
Психология фани тармоклари мураккаб ҳодиса бўлган динни инсон руҳияти билан боғлиқ ҳолда таҳлил қилган. Бунинг натижасида «дин психологияси» фани шаклланган ва ривожланган.

Download 231 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish