– Фойдаси йўқ, – деди Ултон. – Қолаверса, Қаюм ака, мени бу
мавэу қизиқтирмайди. Умуман...
– Сизни табиат...
– Ҳа.
Ултон беихтиёр Тўқлибой Қўчқоровнинг идорада Машрабдан
айтган бандини эслади:
“Ушбу даврон ҳам ғанимат, олмағайди кошки”.
– Ҳа-а, ихтиёр ба шумо, – деб қўзғалди Абдуқаюм. – Менга авоб
берасиз. Раис уйда бўлгандайди... Тандир қизияпти...
...Новвой кетди. Ултон анчагача бош кўтармай қолди. Унинг
юраги сиқиларди: булар шундоқлигини билади. Нега яна куйинади?
– Ултон ака, жиндак дам оласизми?
– Э, Ашим?.. Майли, шу ерда... Шампан ўлгур ланж қилди. – Сўнг
алланечук (тавба, айиққа ўхшаб) инқиллаб кўрпачага чўзилди. – Уф,
қўлимиздан ҳеч нарса келмайди-я. Ҳеч кимнинг... Ҳамма ерда аҳвол шу.
– Нима-нима?
– Чўлпоннинг “Халқ” деган шеъри бор. Нима эди...
27
Қош қорая бошлаган, ток чирмашган ўрикда беҳисоб майналар
дарғазаб бўлгандек бор овозда чуғурлашар, шунга қарамай, сойнинг
босиқ шовуллаши ҳам баралла эшитилар эди.
113
Ултон туриб ўтирди-да, дастурхон йиғиштириб кетилганини,
кўрпачанинг чети букланиб – болиш қилиб қўйилганини кўрди.
– Ашим!
Жавоб қайтмади.
“Кетипти, – деди ичида у ачиниш билан. – На чора!”
Шу пайт ёнғоқ ортидан – ёнбағирдан Ашим чиқиб келди.
– Эҳ, уйғотиб юбордимми?
– Йўқ. Соат неча бўлдийкин?
– Ана, билагингизда.
– Ҳа... “Время”гача бир соат қопти. Бир соат, бир соат... Оббо,
соқол ўсипти-ку? Қаерда эдинг?
– У ёқда. Районга кетай десам, “эртага иш бор”, деди бригадир.
Do'stlaringiz bilan baham: |