– Бундан кейин ҳам шундай деяверамиз! – тасдиқлади Ултон ва
тиззасига урди. – Лекин инсонни тарбиялаб бўлмас экан.
Ашим бақрайиб қолди.
– Да-да, – деди Ултон. – Инсон ўзини ўзи тарбия қилмагунча –
бариси бекор. Агар шуни истаса, унда адабиёт ҳам ёрдамга боради. –
Баъзан битта асар одамни ўзгартириб юбориши мумкин-ку?
– Масалан, сени ўзгартиролдими?
– Оз-моз, – деди Ашим мўлтираб. – Масалан, “Сўна”ни ўқиб
атрофга қарасам...
116
– Хўш-хўш?
– Мисол учун...
– Гапир!
– Гапирмасам ҳам, ўзингиз... биласиз. Баъзи луқмаларингиздан
аниқ билинади, биз ҳам...
– Хўш?
– Э, тилим бормайди.
– Қўрқаман, де?
– Ҳа.
– Шунақа. – деди Ултон ва қақ-қаҳлаб кулиб юборди: унинг ёдига
Тўқлибой Қўчқоровнинг шу сўзни уч марта такрорлагани тушган эди:
“Шунақа”.
– Нимага куласиз, ака? – ранжиди Ашим.
– Оҳ, қадрдоним! – ўпкаси тўлиб деди Ултон. – Биласанми,
Машраб – улуғ зот! У бизга замондош, ишонавер!.. Унинг шундай сатри
бор:
“Дард кўп, ҳамдард йўқ, душман кўп, ҳолим забун”.
– Ўх-ҳ.
– Шу-на-қа.
– Сиз Машрабниям биласиз-а?
– А как же! Лекин Тўқлибой Қўчқоров туфайли унга кўпроқ
қизиққанман. Одатда бўлади-ку, муаллиминг қайси шоирни кўпроқ
яхши кўрса, сен ҳам уни яхши кўриб қоласан.
– У киши сизни ўқитган-а? – Ашим бир нарсадан чўчиган каби,
балки Ултонни кимдандир қизғанган ёхуд ҳимоя қилган каби сўради.
Ултон ҳайрон бўлди.
– Ҳа, сен ёмон кўрасанми у кишини?
Ашим дабдурустдан бошини эгди.
– Оз-моз,
Ултон баттар ҳайрон бўлган эса-да, кулумсирашдан ўзини тия
117
Do'stlaringiz bilan baham: |