7-Мавзу. Транспорт воситаларининг иш унуми



Download 105,69 Kb.
bet1/3
Sana24.02.2022
Hajmi105,69 Kb.
#219785
  1   2   3

7-Мавзу. Транспорт воситаларининг иш унуми


Маъруза режаси:
1. Транспорт воситалари унумдорлигига таъсир этувчи асосий эксплуатацион кўрсатгичлар.
2. Транспорт воситалари унумдорлигига асосий техник-эксплуатацион омиллар таъсири.
3. Аниқ шароитда ишловчи транспорт воситаси унумдорлигини ифодаловчи чизма
Ҳар қандай ускуна ёки жиҳозларнинг унумдорлиги дейилганда уларнинг вақт бирлигида ишлаб чиқарган махсулоти тушинилади. Автомобиллар юк ва йўловчиларии маълум масофага ташиб беришини ҳисобга олиб, уларнинг унумдорлиги вақт бирлигида ташилган юк ва йўловчилар миқдори ва тонна(йўловчи)километрдарда ўлчанувчи транспорт ишидан иборатдир.
Масалан, автомобилнинг юк билан бир қатновидаги юк миқдорида ўлчанувчи унумдорлиги:

бўлса, тонна-километрда бажарган транспорт иши:

иборат бўлади.
Айтилганларга кўра, бир иш куни давомида автомобилнинг унумдорлиги:


бўлади.
Бундаги Z - бир иш куни давомида юкли қатновлар сони.
Ўз навбатида нолинчи қатновга хам сарфланган вақтни ҳисобга олинган бир иш куни давомида юкли қатновлар сони.

бўлади.
Бувда Тиш - автомобилнинг ишда бўлиш вақти, соат:
tайл - бир тўлик қатнов учун зарур вақт, соат.
Бир тўлиқ қатнов учун зарур вақт, автомобилнинг юк ортиш пунктидан уни тушириш пунктигача ши қатнови вақти, юк тушириш пунктидан навбатдаги юк ортиш пунктигача бўш қатнов вақти ҳамда ортиш-тушириш вақти йиғиндисидан иборат бўлади:
соат
бунда: tхю.к - автомобилнинг юкли қатнови ҳаракат вакти;
tхб.к -бўш ҳатнови ҳаракат вақти;
tо-т- транснорт воситасини юк ортиш-туширишда туриш вақти, Ҳаракат вақтини аниқлашлик учун юкли ва бўш қатновлар масофасини, ҳаракат тезлигига бўлишлик лозим:
соат
бунда 1ю.к - автомобилнинг юкли қатнови масофаси:
16.к - автомобилнинг бўш қатнови масофаси.
Амалда бўш қатновлар автомобилнинг орқасига ёки навбатдаги ортишгача бўлади;
Vт - автомобилнинг техник ҳаракат тезлиги.
Амалда бўш қатнов масофасининг аниқ миқдорига кўра, унинг юкли қатновига нисбатак тутувчи ўрни Аниқланишини хисобга олиниб, қатнов масофаларидан унумли фойдаланиш, яъни юкли қатнов коэффициенти кўрсаткичидан фойдаланилади. Бу коэффициент умум қатновдан кай даражада унумли фойдаланганини ҳарактерлаб, унинг миқдорини қатновлар давомидага юкли қатновлар умумий миқдорини, барча масофаларига нисбати қилиб аниқланилади ва уни техника адабиётларида (β(бетта) ҳарфи билан белгиланилади.
Агар автомобилнинг юкли қатновлар масофаси ва йўл қатновидан (йўлдан) фойдаланиш коэффициенти маълум бўлса, автомобилнинг ҳаракат вақтини юкли қатновлар миқдорини, унинг техник ҳаракат тезлиги (км/соат) ва маршрутдаги йўлдан фойдаланиш коффициенти кўпайтмасига нисбати қилиб Аниқланади:
соат
бир айланиш вақти эса:

бўлади.
Айланиш вақти ва автомобилнинг маршрутда бўлиш вақти (ТМ) маълум бўлса, иш куни давомидаги қатновлар миқдорини қуйидаги формула билан ҳисоблаб топиш мумкин:

Нўлинчи қатновни ҳам ҳисобга олинганда

бўлади.
бундаги (β - кун давомидаги, нўлинчи қатновни ҳам ҳисобга олувчи йўлдан фойдаланиш коэффициентидир.
Демак, кун давомидаги юкли қатновлар сонини ошириш учун ёки автомобилнинг иш куни (иш вақти, ёки каср суратини) узайтиришлик, ёки бир айланиш вақти (касрнинг маҳражи)ни камайтириш, ёки бир маҳалнинг ўзида каср суратини ошириш ва маҳражини камайтириш зарур.
Ташиш масофаси берилган ҳолда бир айланиш вақтини камайтириш учун автомобилнинг техник ҳаракат тезлигини ошириш ва автомобилнинг ортиш ва тушириш операцияларида бекор туриш вактини камайтиришлик лозим бўлади.
Мисол. Агар бирор автомобил маршрутда ТМ - 10.2 соат бўлиб, унинг юкли масофаси 1ю.к =12 км, техник харакат тезлиги Vт = 20 км/соат, ортиш-туширишда туриш вақти to.т = 0.5 соат, юк бир ёқлама ташилса, яъни βM=0.5 бўлганда юкли қатновлар сони аниқлансин,
Ечилиши :

Формуладаги кун давомида юкли қатновлар сонини юқоридаги формулага қўйсак, автомобил (автопоезд) нинг бир кунлик унумдорлигини топамиз:


Юкоридаги формулалардан кўриниб турибдики бир кунлик транспорт воситалари унумдорлигига автомобилларни ишда бўлиш вақти (Тиш) жуда катта таъсир қилар экан. Агар бирор автотранспорт саройи кун давомида 7 соат, иккинчиси эса 11 соат ишда бўлса, улардаги транспорт воситаларини бир кунлик унумдорликлари бўйича таққослаб бўлмайди. Бундай ҳолларда транспорт воситаларининг ҳар бир соат ишда бўлгандаги унумдорлиги бштан ўзаро тақкосланиши лозим. Шунинг учун бир кун давомидаги транспорт воситалари унумдорликларини, уларнинг ишда бўлиш ўртача соатларига бўлиниб, уларнинг бир соатлик унумдорлиги (W) аниқланади. Агар турли таҳлил ишлари учун зарур бўлса ҳар бир рўйҳатдаги автомобил-тоннанинг ҳам унумдорлиги Аниқданиши мумкин.
Транспорт воситалари бир соатлик унумдорлиги қуйидаги формулага биноан ҳисобланади:

бунда WQ-транспорт воситаси бирлигининг т/соатда ўлчанувчи
бир соатлик унумдорлиги;
Wр .транспорт воситаси бирлигининг ткм/соатда ўлчанув чи бир соатлик унумдорлиги.
Юқоридаги формулаларга (43) ва (44) формулалардаги транспорт воситаларининг 1 кунлик унумдорликларни қўйилса, юқоридаги формуланинг кўриниши:
т/соат
ткм/соат
бўлади.
Бу формулаларга кўра автомобил (автопоезд)лар унумдорлигига таъсир этувчи омиллар: транспорт воситаси юк кўтариш қобилияти (qH), юк кўтариш қобилиятидан фойдаланиш коэффициенти (γ) , юкли қатнов масофаси (1Ю.К), йўлдан фойдаланиш коэффициенти (β), ортиш ва тушуриш операцияларида бекор туриш вақти (tO-T), автомобилнинг техник ҳаракат тезлиги (VT) дан иборат бўлади.

Download 105,69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish