шарт қўйгандир?
– Мен ҳам шунга ҳайрон бўлдим.
– Нимага?
– “Келиб-келиб, менга гапирасизми?” десам, “Сиз ўзингиздан
тинчидингиз. Тўй ўтди, қурилиш битди...” деди.
– Кечирасиз, мен ҳақимда бирон оғиз...
– Йўқ... Мен сўровдим, “Биз ҳам эшитдик, уйда йўқ эмиш...” деди.
– Яна...
– Ҳе... ўзи билан гаплашиб қўйинг... Келин уялмасин. Бизнинг
адресгаям яхши гап бўлмайди”, деди.
– Яна?
– Шу. “Сизниям ўйласин”, деди.
– Ҳим.
– “Ҳа, ўзи келсин-чи”, деб қўйдйм.
554
– Хулласи калом, сизни қўрқитиб кетипти?
Чол ўғлига ўйчан тикилди.
– Балки. Шуни ўйладим ҳам. Худо хаққи, дилимдан шу гап ўтди-
ёв.
– Тамом?
– “Ултонбой билан гаплашгач, идорага боринг”, деб кетди.
– Тушунарли.
– Ўзи бугун оқшом қишлоққа энамиз.
“Отам дарҳол билади, – ўйлади Ултон. – Эшитади...
Ҳозироқ эшитади: Мустафоқул амакилар айтишади...
Демак, отни қамчила, Ултон! Отанг сендан барибир рози бўлади!”
132
...Ултон қир бағрида туриб, пайида ястаниб ётган шаҳарга
қараркан, томида қизил байроқ ҳилпираётган оқ бинога ва ундан
берироқда дўмпайган қабристонга кўзи тушиб, бир сония тикилди-да,
отни қичаб, пастликдаги Катта ариқ (интернат боғчасига шундан сув
ҳайдашарди) бўйига энди.
Гижингтой юмшоқ тупроқли буғдойпояда сирғалиб, ботиб ва
йўлнинг у бошию бу бошига кўз ташлаб, – ҳеч ким кўринмади, – сакраб
ўтиш учун жой излади.
Адоқда – нари бетда сув олинадиган эниш бор экан, Ултон отни
қиялатиб сувга туширди. Кечиб бориб, ўша ердан чиқиб олди ва
тўхтовсиз қуйига ҳайдади. Бу ёқ – боғ, зинапоя шаклидаги полларда
Do'stlaringiz bilan baham: |