– Ҳа, – деди Ултон.
– Товутини кўрдингизми? Қобил бирқўл айтадики, “ичи бўш,
ичига тош солиб юборган”, деб... Қаранг-а, худоё тавба! Товутни
кўрдингизми?
557
Ултон хўрсинди.
– Йўқ.
– Қобил кўп нарсани билар экан! – ҳаяжонланиб айта бошлади
Ашим. – Босмачилар йўқ бўлсаям, авғонларни ўлдирардик, дейди...
Ҳалиги Қизил аскарларга ўхшаб! Ҳе, отам айтиб берган. Айтувдим-ку,
қўрбошиларни мақтаб қоларди... – Ултоннинг энсаси қота бошлаганини
сездими, тин олди-да: – Битта гап! Бир оғиз... Жуда қизиқ! – деди –
Штабда план бўлармиш: шунча босмачини ўлдириш учун... Вой, худо
урсин-а!
– Урмасин... Хуррам келадими?
– Келади.
– Мени “топиб” нима қилардинглар?
... Ашим гангиб елкасини қисди. Кейин кўзи ёшовраб:
– Мени кечиринг, домилла, – деди. Бошини эгиб, қўлларини ерга
тираб – тўрт оёқ бўлди. – Уринг! Ўлдирсангиз ҳам, майли...
– Тузук ўтир! Лекин ўшанда... бир оғиз айтсанг бўларкан. Умуман-
ку...
Ашим бошини кўтариб, итдек садоқат билан тикилди.
– Қандай айта олар эдим... Яхши кўраман, деб турсангиз. Тўғри,
бунақа демадингиз-у, лекин ишқилиб...
Ултон сигаретни сўриб тортди.
– Ҳа.
– Балки ўзингиз ҳам билармидингиз... – Ултон аста бош ирғади.
Ашим эса бирданига ерга сўмрайиб қолди-да: – У ёқдан... – деб
пичирлади. – Сиз психбалнисадан кеча...
– Ашим! – Ашим “ҳа-ҳа”лаб ңолди. – Сен... бу мотоцикл кимники?
Ашим талтайиб деди:
– Умидники... Ўзи рейсга кетди. Бугун! Тонгда! Менга бериб кетди.
“Миниб юр!” деди. У мард йигит. Бир-икки кундан кейин келади... –
Кейин яна шивирлади: – Карабин ё автомат опкеламан, деди. Худо
558
Do'stlaringiz bilan baham: |