– Е, е, – деганча газаклар яйратиб қўйилган чинни лаганни у
томонга сурди. – Бир минут ўтир.
– Ўтиринг, Қобилбой! – деди Ултон ҳам.
338
Давра аҳли буларга диққат билан қараб туришар, Турсунтош эса
кўзини уқалар эди.
– Ол, – деди Дунё. – Биз ҳам ичамиз. – Кейин Қобилдан кўз узмай,
унинг ўтиришини ҳамда пиёлани олишини кутди. – Сен учун, ука!
– Ҳаммамиз омон бўлайлик, – деди Қобил. – Лекин мен ичсам, хафа
бўламан.
– Афғондаям ичармидинг?
– Ўша ёқда ўргандим-да.
– Ароқ серобми?
– Йўқ... Соляркага алмашардик. Мен десантчи эдим.
– А-а-а, вертолётдан...
– Ҳа.
– Сен ҳам... ўлдирдингми?
– Бўлмасам-чи.
– Босмачиларни?
– Ҳафизулло Аминниям.
– Сен? Сизлар-а?
– Бизга афғон формасини кийдиришди. Қораларга... Кейин
қасрдан чиқаётганида, командир: “Стрелять!” деди, отдик.
– Э, худойим...
– Мен турайин, янга.
– Кабобпазлик қиласан дейман?
– Баъзан.
– Эртага тушдан кейин кутубхонага бор. Хўпми?
Фаррош елкасини қисди: бу буйруқ эди – бўйсунди.
Меҳмонлар теран бир ҳолатда эдилар. Қобил жойига бориб
ўтиргач, енгил нафас олишди.
– Ука, би-ир суҳбатлашишимиз керак экан-да, – деб қолди
Тешавой.
– Ёзасизми? – сўради Қобил. Ва ўзи жавоб берди: – Ёзмайсиз.
339
– Нега энди?
– Афғонда хизмат қилганлар ҳақида бир оғиз ҳам рост гап
ёзилгани йўқ.
– А, биз билмасак.
Ўзи билан кимсан – вилоят бош газетасининг бўлим бошлиғи
Do'stlaringiz bilan baham: |