– Энди туширинг.
Ултон унга бўйсунди.
347
...Осмонда юлдузлар чарақлар эди.. Теварак-атроф Ултоннинг
“ошна”лари бўлмиш чигирткаларнинг чир-чирига тўла, Олатоғ
тарафдан елпинди эсар эди.
Уйга киришганда, шифтга осилган носқовоқдек ёритгич порлар,
столда бир лаган емак-газак ва бир шиша коньяк билан шампан ҳам
“диккайиб” турар, тағин стол четида...
...бир блок “Ту” сигарети ётарди. Боз қорни қаппайган чинни
гулдонда атиргуллар, кат-каравотда эса ўтиргали жой йўқ; ҳар хил
совға-саломлар ёйилган эди.
Эшик оғзида буларни мулозамат билан қаршилаб олган
Абдуқаюм:
– Буюринглар, – деди.
Бошидан тўр чачвонли рўмолни юлқиб олган Баҳор чиндан ҳам
Абдуқаюм ўзларининг мулозимидек:
– “Тошкент суви” йўқ экан-да? – деди. – Пепси-кола бўлсаям
тешиб чиқмасди.
– Ҳозир. – Абдуқаюм уйдан чиқиб, нарвондан пастлаб кетди.
Ултон ўзини иттифоқо ўз уйига бегона бўлиб қолгандек туйди-ю,
бунинг сабаби Баҳор ҳам энди “бунга” шерик эканига ақли етди.
Кейин уни..
...қонуний хотинини кузатгиси келди: ўзини қандай тутаркан?
Шу истак кўнглида уйғонибоқ юраги зириллаб кетди: “Каромат...”
У ялт этиб жавонга боқди: унинг (уйларининг) телефон рақами
қайсидир китобнинг муқовасига ёзилган эди...
Ултон беихтиёр сурп пардани кўтариб, михга илиб қўйди.
Бу жавон ҳам “қўлбола” эди: икки арча хариси бир-биридан
салкам икки қулоч масофада тикка қилиб деворга маҳкамланган, улар
орасига рандаланган тахталар остин-устун қоқилган, тахталар устига
китоблар тахланган эди.
Баҳор совғаларни бир-бир кўриб чиқиб, катга таппа ўтирди-да,
348
Do'stlaringiz bilan baham: |