Кўзи ҳам телмуриб йўлларға, ҳайрон бўлмасин ҳеч ким,
Бу дунё дийдасиға торикистон бўлмасин ҳеч ким,
Ҳама обод бўлди, бўлмадим обод дастингдин,
Ки мен ҳар қайға борсам, дод этарман, дод, дастингдин!
Ултон “... паришон бўлмасин ҳеч ким”ни эшитиши замон,
назарида, Баҳор...
...паришондек туюлган, сўнг гапга-гурунгга берилиб, уни...
эътиборсиз қолдирганини англаб, кўнгил кўтаргувчи сўз ва узр айтишга
чоғланган онида қўшиқнинг ҳосиласи – “...дод дастингдан!” айтилди-ю,
Ултон Баҳорга ўгирилиб қаради.
Баҳор ҳарир либос ичида ҳайкалдек қотиб ўтирар, маъносиз
нигоҳи эса нариги стол узра нимагадир қадалган эди.
– Мундай... гапга қўшилмаяпсиз? – деди Ултон. – Толиқдингизми?
У эрига ялт этиб қаради.
– Нима?
– У ёқда нима бор экан?
– У ёқда... – Баҳор хўрсинди. – Анавиларни уроласизми?
Ултон ўрисларга кўз отди.
– Уларни... худо уриб қўйипти-ку?
– Худонгиз ҳам номард экан... Бизни шуларнинг қўлига топшириб
қўйди! Ултоннинг эти жимирлаб кетди.
342
– Шундай-ку-я...
– Бўпти.
– Сиз ҳозир фақат шуни ўйлаб ўтирганмидингиз?
Баҳор чўчинқираб кетди.
– Бошқа... нимани ўйлар эдим?
– Узр... Энди, энг катта ўрис Тараканов билан мунча яқин сиз-у...
– Унинг йўриғи бошқа!
Шунда Хуррам:
– Эндиги банди ўзим учун! – деб эълон қилди-да, яна торни тилга
киргизди.
Табиий, Ултон ҳам “эндиги банд”га қулоқ берди:
...Илоҳи менга еткургаймукун хуршиди матлабни,
Саодат вақтида бошимға чун иқболи кавкабни,
Do'stlaringiz bilan baham: |